Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Кейн кетма-кет иккита ўйинда хет-трик қайд этди [0]

Ла лига. «Валенсия» — «Барселона»: Асосий таркиблар маълум бўлди [0]

«Реал Мадрид» — «Атлетик Бильбао»: Ла Лига 38-тури учрашуви учун асосий таркиблар маълум [0]

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига парвоз қиладиган самолётнинг тақдимоти ўтказилди (видео) [0]

«Халл Сити» АПЛга чиқди — Чемпионшип плей-офф финалида «Мидлсбро» мағлуб этилди [0]

Хамес Родригес: «Менга немис тили дарслари ёқмасди» [0]

«Бавария» — «Штутгарт»: Германия Кубоги финали учун жамоаларнинг бошланғич таркиблари [0]

Салоҳ 2025 йилги АПЛ чемпионлигини «Ливерпуль»даги фаолиятининг энг яхши лаҳзаси деб ҳисоблайди [0]

Рикельме «Реал» президентлигига ўз номзодини қўймоқда [0]

«Барселона» аёллар Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди — финалда «Лион» йирик ҳисобда мағлуб этилди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Мақсадимиз - совринли ўринларни эгаллаш»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Мураббийлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси олдида муҳим вазифа турибди. У ҳам бўлса, январь ойида Австралияда ўтадиган Осиё кубогида муносиб иштирок этиш. Хабарингиз бор, шу кунларда Миржалол Қосимов бошчилигидаги миллий термамиз мазкур турнирга қизғин тайёргарлик олиб бормоқда. 

Терма жамоамизнинг БААда ўтказган биринчи ўйинидан сўнг Тошкентга қисқа сафари давомида SPORTS.uz мухбири термамизнинг тайёргарликлари ва БААда ўтказиладиган навбатдаги йиғин хусусида бош мураббий Миржалол Қосимов билан суҳбатлашди.

Миржалол ака, авваламбор, БААда йиғин ўтказишдан кўзланган мақсад нима эди. Мана, биринчи йиғин якунланди ва иккинчиси бошланмоқда? Режалар нима эди ва нималарга эришдингиз?

- Бир нарсани айтишни истардимки, миллий чемпионат ўйинлари ноябрь ойида якунланди ва футболчилар таътилга чиқишди. Қисқа таътилдан сўнг биз Осиё кубогига тайёргарликка киришдик. Хабарингиз бор, 24 ноябрдан Тошкентда дастлабки йиғин бошланди. Бу бир ҳафталик йиғинимиз қайсидир маънода тикланиш бўлди. 1 декабрдан 14 декабргача бўлган вақт оралиғида БАА ўқув-йиғин машғулотларини ўтказдик. Бу йиғинда биз кўпроқ жисмоний тайёргарликка эътибор қаратдик. Чунки, бизда январь бўлишига қарамай Австралияда ёз бўлади. Бу эса жисмоний фаол фаслдир. Иссиқ ҳавода футболчилар чидамлилик талаб этилади.Бизнинг футболчилар ҳам шунга мос равишда ўз имкониятларини юқори даражага олиб чиқишлари зарур. Шу сабабли кунига икки маҳалдан, эрталаб ва кечқурун машғулотлар ўтказдик. Қумда, тренажёр залида ва майдонда машқлар бажардик.

Миржалол Қўшоқович, ўтказилган ўртоқлик ўйинларидан кўнглингиз тўлдими?

- Биз БААдаги бу йиғинимизда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Булар – Янги Зеландиянинг “Окленд Сити” клуби ва Фаластин терма жамоалари билан ўйинлардир. Бу учрашувлар бизнинг жамоа сифатида шаклланишимиз учун зарур эди. Натижа бундай учрашувларда муҳим эмас. Биз бироз бошқача ўйин усулларини, тактик схемаларни ҳам қўллаб кўрдик. Мана, Бразилияда ўтган охирги жаҳон чемпионатида ҳам кўрдикки, кўплаб терма жамоалар 5-4-1 тактик схемасидан фойдаланишди. Бунинг самарадорлиги қанчалик эканини бу ўйинларда синаб кўрдик. Бу Австралиядаги ўйинларда асқотиши мумкин. Шунингдек, футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги муҳим бўлгани боис бу жамоалар билан ўйинга махсус тайёргарлик кўрганимиз йўқ. Футболчилар бироз чарчоқ ҳолатида майдонга тушишди.

Мана, ҳозир Тошкентдасиз. Иккинчи йиғин ҳам айнан Дубайда ўтар экан. Бу сафар нималар режалаштирилмоқда?

- Иккинчи йиғинда учта ўртоқлик учрашуви - Иордания билан ва Ироқ термаси билан иккита ўйин режада бор. Биласизми, БААдаги дастлабки йиғинимизда айрим легионерларимиз ўз миллий чемпионатларидаги ўйинлари сабаб иштирок эта олишмади. Эндиги сафар уларнинг барчаси сафимизда бўлади. Булар - Виталий Денисов, Азиз Ҳайдаров, Санжар Турсунов, Баҳодир Насимов, Одил Аҳмедов. Ушбу футболчилар иккинчи йиғинга қўшилишади ва Осиё кубоги олдидан футболчилар бир-бирларини янада яқин тушуниб олишади, деган умиддаман. 21 декабрда Иордания, 25 ва 28 да Ироқ билан ўйинлар бўлади. Афсуски, биз бошқа спарринг-рақиблар топа олмадик. Иккинчи йиғиндаги асосий мақсадимиз ўйинни шакллантиришдир.

Миржалол ака сиз бу йил терма жамоаларимизнинг ўйинларига жуда кўплаб ёшларни жалб қилдингиз. Улар қанчалик ишончни оқлашди ва қай бирлари Осиё кубогида иштирок этади?

- Дарҳақиқат, футболда авлодлар алмашинуви ҳамма вақт бўлиб келган. Ёшлар келади ва тажрибали футболчилар ёнида пишиб етилади, катталар эса жамоани тарк этади. Бу йил ҳам миллий терма жамоа сафига жалб қилинган футболчилардан Жамшид Искандаров, Сардор Рашидов, Бобур Йўлдошев, Игорь Сергеев, Элдорбек Суюнов кабилар ўз ўйинларини топиб улгуришди. Буларнинг келажаги порлоқ. Улар ўз устида ишлашда давом этишлари лозим. Аста-секинлик билан уларга имкон бериб, терма жамоа ўйинига салбий таъсир ўтказмасдан ёшларни таркибга жалб қилмоқдамиз. Ўйлайманки, бу каби ёшлар Осиё кубогида миллий терма жамоамизнинг ўйинига ўз ҳиссасини қўшишади. Мен ҳеч қачон биргина футболчига ишониб қолмаганман. Футбол бу – жамоавий ўйин. Шу сабабли уларнинг жамоавий руҳини кўтариш, футболчиларнинг юрагида Ватан ҳиссини ўйғотиш керак. Ҳар бир машғулотда биз шунга эътибор қаратмоқдамиз.

Осиё кубоги олдидан қандай вазифа қўйилди?

- Аслида Осиё кубогида иштирок этадиган жамоаларнинг бирортасини кучсиз деб бўлмайди. Биз ҳам рақибларни ўрганяпмиз, улар ҳам бизни ўрганишмоқда. Ўзим Шимолий Кореянинг ўйинини кўриб, кузатиб келдим. Ёрдамчим Бахтиёр Ашурматов ҳам “Кўрфаз кубоги” турнирида бўлиб Саудия Арабистони термасининг ўйинларини кузатиб, дискларини олиб келди. Барча рақибларимиз ҳақида маълумотлар тўплаб, ўрганиб бормоқдамиз. Бизнинг гуруҳимизга қайтадиган бўлсак, Саудия Арабистони, Шимолий Корея ва Хитой футболи кейинги йилларда анча ривожланди. Биз ҳам қараб турганимиз йўқ. Биз улардан кучлимиз ва гуруҳдан чиқишимиз лозим.

Келинг, очиқроқ айтсак, мақсад қандай?

- Мақсад – совринли ўринни эгаллаш. Албатта, биз буни жуда қаттиқ истаймиз. ЎФФ президенти М.Усмонов томонидан бунинг учун бизга барча шароитлар яратиб берилди. Биз бу имкониятдан фойдаланган ҳолда ўзимизнинг яхши ўйинимиз ва натижаларимиз билан жавоб беришимиз керак. Мухлисларимиз буни анчадан бери орзиқиб кутишди. Биз ҳам уларни хурсанд қилиш учун бор кучимизни берамиз.

Миржалол ака, вақтингизни аямай биз билан суҳбат қилганингиз учун раҳмат ...

- Норбек, яна бир гапни айтишни истардим. Мухлисларимизнинг терма жамоамиз ғалабасини қанчалик истаётганини биз ҳам тушуниб турибмиз. Шуни айтишим керакки, улар агарда буни бир марта истаса биз ўн чандон ортиқ истаймиз. Ҳозир жамоада ана шундай муҳит шаклланган. Футболчилар Ватан олдида, мухлислар олдида фақат ғалаба қозонишни исташади. Биз бунинг учун боримизни берамиз.

Биз ҳам, мухлислар ҳам термамиз билан биргамиз ва ғалабали онларни кутиб қоламиз.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 14:32, 20.12.2014. Ўқилди: 5955 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик