Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • 0:0
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      •   Андижон
      • 0:0
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      •   Динамо
      • 0:0
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

"Реал" "Манчестер Юнайтед"га юлдузини 90 млн еврога сотишдан бош тортди [2691]

Суперлига. "Насаф" чемпионлик пойгасидан расман чиқди (Бугунги ўйинлардан сўнг турнир жадвали) [2208]

Суперлига. "Пахтакор"да чемпионлик учун кичик имконият сақланиб қолди [1772]

Ҳакимийнинг агенти футболчининг "Реал"га қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди [1705]

"Манчестер Сити" афсонаси фаолиятини якунлаганини эълон қилди: "Энди оила даврасида вақт ўтказиш вақти келди" [1609]

AS: Перес январда Зиданни олиб келиши мумкин [1574]

"Арсенал" "Манчестер Юнайтед"да қадрланмаган юлдузни 80 миллион еврога сотиб олмоқчи [1515]

Sport ва Futbol телеканалларида 21 ноябрь куни 5 та футбол ва 1 та футзал трансляцияси бор [1488]

U-17 ЖЧ. Бугун чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади [1380]

Хаби Алонсо Мбаппе ва Винисиус билан "Реал" ҳужум чизиғида ким ўйнаши кераклигини ҳал қилолмаяпти [1366]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 29 39
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Машъал 29 30
12 Қўқон-1912 28 30
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф
29-тур Машъал 0-0 Навбаҳор
29-тур Андижон - Хоразм
29-тур Динамо - Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Евролиганинг энг муҳим ўйинлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

«Боруссия» Скрипникка қарши
Бугун оқшом Бременда ўтадиган ўйин дортмундликлар учун ниҳоятда муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Зеро бу ўйиндаги ғалаба Клопп шогирдларини хавфли зонадан олиб чиқиб кетиши аниқ. Ҳарҳолда, Чемпионлар Лигасида юришни давом эттираётган клуб учун миллий биринчиликдаги бу ўрин муносиб эмас... Фақат бунинг учун энг аввало украиналик мутахассис бошқаётган «Вердер»ни енгиш, қолаверса, «Штутгарт» ва «Гамбург» клубларининг очко йўқотишларини кутиш лозим. Юрген Клоппнинг фикрича, «Боруссия» ҳали «чўккани йўқ» ва жамоада курашиш учун имконият етарлича. Ҳеч кимга ўхшамаган мураббий шунчалик ўзига ишонадики (эҳтимол, бунинг аксидир?), ҳатто Вайденфеллердек дарвозабонни заҳирага ўтқазиб, 26 ёшли австралиялик Лангеракка ишонмоқда. Бу жуда қизиқ... Лекин бошқа томондан қаралса, дортмундликларни учинчи ўриндан бор-йўғи 12 очко ажратиб турибди. Агар Клопп инқилоб қила олса, «Боруссия» ҳаммадан ўзиб кетиши ҳам мумкин. Фақат, «Бавария»ни истисно қилганда...

«Рома» стюардга қарши

Италия чемпионатидаги марказий ўйин бу сафар «Рома» устози Руди Гарсиясиз ўтади. Чунки у ўтган турда Ўйингоҳи ходими (стюард)га қўполлик қилгани учун икки ўйинга дисквалификация қилинган. Клубни эса 20 минг евро жаримага тортишди. Аммо француз мутахасасиси бундан норози: «Аслида бу ерда ҳеч нарса бўлмаганди. Мен футболчилик ва мураббийликдаги фаолиятим давомида ўзимни идеаль ҳолда тута олганман. Ўзимни оқлаш учун қўлимдан келган ҳамма ишни қиламан». Қизиқ, бу қандай иш бўлиши мумкин? Майли, нимаики бўлмасин, «Рома»-«Милан» баҳсида Гарсия бўладими-йўқми, барибир, римликлар фаворит. Бунга ҳеч ким шубҳа қилмаяпти.

«Арсенал» Стерлингга қарши

ЧЛни шармандаларча тарк этган, премьер-лигада ўзига ярашмаган 11-ўринда бораётган «Ливерпул»да ўтаётган ҳафта ўрталарида умид учқунлари пайдо бўлди. Йўқ, бу ўринда гап «қизиллар»нинг Лига кубогида қандайдир «Борнмут»ни 3:1 ҳисобида енгганида эмас. Гап шундаки, ўйинда гол ҳам урган Раҳим Стерлинг 90 дақиқада 51 (!) марта шерикларига аниқ тўп узатди. Маълумки, Брендан Рожерс - «Барселона» усули шайдоси ва яқин-яқингача унинг жамоаси ҳам «тики-така» орқали кетма-кет ғалабаларга эришиб келаётганди. Аммо ҳозир «Ливерпул»да инқироз даври - ўйин ҳам, натижа ҳам деярли йўқ ҳисоби. Хуллас, «Арсенал»га қарши ўйинда ҳамманинг умиди айнан Стерлингдан.

«Бордо» Ляказеттга қарши
Ибрагимович жароҳатини даволаш билан шуғулланаётган бир пайтда Франция миллий чемпионатидаги етакчилик 23 ёшли «Лион» ҳужумчиси Ляказеттга ўтиб кетди. Зеро у 18 ўйинда 15 марта гол урган. Миш-мишлар уни Европанинг топ-клубларига боғлай бошлаганига ҳам анча бўлди. Бироқ Ляказетт ҳозирча буларга эътибор қаратмай, фақат ўз ишини бажармоқда. «Бордо» билан кечадиган ўйинда Ляказеттни қўриқлаш билан Сане ва Паллуалара шуғулланишлари кутилмоқда. Демак, уларга ҳавас қилиб бўлмайди.

«Атлетико» «Сан-Мамес»га қарши
«Реал» ва «Барселона» ортидан шошганча қуваётган Мадриднинг «Атлетико»сини мазкур турда энг мураккаб ўйинлардан бири кутиб турибди: рақиб - «Атлетик» (Бильбао). Бильбао шаҳри қанчалик чиройли бўлса, ундаги ўйингоҳ - «Сан-Мамес» меҳмонлар учун шунчалик ноқулай ҳамдир. Чунончи, «Атлетик» ўз уйида, қадрдон мухлислари кўзи ўнгида ҳар қандай рақибни қийнаб қўйиши мумкин. Бошқачасини кутиш ҳам ноўрин аслида. Чунки бу жамоа ҳалиям енгилмас басклардан иборат.

Сизу-биз кутаётган асосий учрашувлар:

20 декабрь, шанба
«Вердер» - «Боруссия» Д. «Везенштадион» ўйингоҳи. 21.30
«Рома» - «Милан». «Стадио Олимпико» ўйингоҳи. 00.45
21 декабрь, якшанба
«Ливерпуль» - «Арсенал». «Энфилд» ўйингоҳи. 21.00
22 декабрь, душанба
«Бордо» - «Лион». «Шабан-Дельма» ўйингоҳи. 01.00
«Атлетик» - «Атлетико». «Сан-Мамес» ўйингоҳи. 01.00

 

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 15:08, 20.12.2014. Ўқилди: 4388 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.