"Реал" бир йилда киритилган голлар миқдори бўйича Испания рекордини ўрнатди
"Реал" Испания клубларининг бир календар йили давомида урган голлари сони бўйича рекордини ўрнатди. 2014 йил мобайнида мадридликлар барча расмий мусобақалар давомида рақиблари дарвозасини 178 бор аниқ нишонга олиб, Примера клубларининг бутун тарихи давомидаги энг яхши натижани қайд этдилар.
Кеча клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида жамоа Аргентинанинг "Сан-Лоренсо" клубини 2:0 ҳисоби билан мағлуб этди. Голларга Серхио Рамос ва Гарет Бэйл муаллифлик қилди.
Шундай қилиб, якунланаётган 2014 йилда "Реал" Европа чемпионлар лигаси, Испания кубоги, УЕФА суперкубоги ва клублар ўртасида жаҳон чемпионати каби мусобақаларда бош совринга эга бўлди.
Манба: www.championat.com
Киритилди: 15:43, 21.12.2014. Ўқилди: 4876 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар