Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мансур Саидов: "Нефтчи"нинг мавқеини тиклаш учун курашамиз

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Мансур Саидов келаси йил яна “Нефтчи” учун ўйнайди. Тажрибали футболчи жамоа билан расман шартнома имзолагач, “ФЭ” газетасига интервью берди.

- Охирги кунларда сиз ҳақингиздаги миш-мишлар авж олди. Аввало, ўқувчиларга аниқлик киритиш мақсадида айни пайтда қайси жамоа билан шуғулланаётганингиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

- Айни пайтда “Нефтчи”да икки маҳалдан машғулотларда қатнашиб юрибман. 15 декабрдан бошлаб шу ердаман.

- Демак, “мавсум-2015”ни Фарғонада бошлайсизми? Ёки бундай фикр билдиришга шошилмай туришимиз керакми?

- Насиб бўлса, фаолиятимни “Нефтчи”да давом эттираман.

- “Навбаҳор” билан нима учун шартномани узайтирмадингиз?

- “Навбаҳор”да ҳаммаси яхши кечди. Мураббийлар ва футболчилар ўртасидаги муносабат ажойиб эди. Барибир “Нефтчи”да тўп суриш иштиёқим устун келди. Бунгача ҳам 13 йил ушбу клубда ўйнаганим учун ҳам кўнгил узишим қийин бўлди.

- Бир йил давомида “Навбаҳор”даги ўйинларингиз орқали мухлисларнинг меҳрини қозондингиз. Кутилганидек сизни жамоанинг етакчиси сифатида кўришга одатландик.

- Наманганлик мухлисларга раҳмат дейман. “Навбаҳор”да доим ҳам кутилган ўйинни кўрсата олдим дея олмайман. Шунга қарамай, улар мени қўллаб-қувватлашдан чарчашмади. Бу – ҳаёт! Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам “Нефтчи” мен учун бошқача аҳамиятга эга.

- Яқинда Бахтиёр Ашурматов вилоят ҳокими билан учрашиб клубнинг кейинги мақсадлари ҳақида гаплашди. Шундан кейин сизга умид кўзи билан қарашгандек бўлишди...

- “Навбаҳор”да у қадар катта муаммолар йўқ эди. Барча масала ижобий ечимини топди. Бахтиёр акани вилоят ҳокими билан гаплашганини эшитдим. Аммо бунинг менга қизиғи йўқ. Негаки, бу йилги мавсумда ҳам жамоада ҳамма нарса кўнгилдагидек бўлди. Ҳеч нимадан нолимайман. Юқорида айтганимдек, иштиёқим “Нефтчи” томонини кўрсатди. “Навбаҳор”да молиявий муаммо бор, ёки жамоавий муҳит ёмон деб кетганим йўқ. У ерда ҳаммаси ажойиб ҳолатда бўлди.

- “Нефтчи”га қўшилишингизни қачон билдингиз?

- Мавсумнинг биринчи даврасидан кейиноқ менинг “Нефтчи”га ўтишим борасида гап-сўзлар бўлганди. Лекин “Навбаҳор”да қолиб чемпионат охиригача ўйнашга қарор қилдим. Мавсум тугаганидан кейиноқ “Нефтчи” раҳбарлари ва мураббийлари таклиф қилишди ва улар билан ҳаммасини гаплашиб олгандим.

- Дарвоқе, сизни “Бунёдкор”га қайтишингиз ҳақидаги гаплар ростмиди?

- Чиндан ҳам менга қўнғироқ қилиб, яна “Бунёдкор”да тўп суриш хоҳишим бор ёки йўқлиги билан қизиқишди. Гапнинг индаллосини айтганда, Юрий Саркисян ўша ерда ишлаётгани учун унинг ўзи таклиф билан чиққанди. Унга ўйлаб кўришимни айтдим. Мавсум бошида “Бунёдкор”га борганим ёдингиздами? Қандайдир сабаблар туфайли яна қайтиб кетгандим. Ҳаммасини тарозига солиб кўрганимдан сўнг Юрий Вазгеновичга “Нефтчи”да ўйнагим келаётганини айтдим.

- Бундан буён сизга бошқа таклифлар тушган тақдирда ҳам уларга ортиқча эътибор бермасдан “Нефтчи”да қолмоқчисиз, тўғри айтдимми?

- Ҳа, шундай. Ҳазил қилиб айтганимда, энди “Реал” чақирса ҳам кетмайман (кулади).

- Тушунарли. У ҳолда қачон шартнома тузмоқчисиз?

- Барибир айтаман шекилли, бугун шартнома туздим (суҳбат 18 декабрда бўлган).

- Наҳотки...

- Ҳа, бир йилга шартнома тузиб чиқиб, энди хонамга киргандим. Сиз қўнғироқ қилиб қолдингиз. Ўзим учун янги мавсумдаги мақсадларни режалаштираётгандим.

- Ўзингизни анча енгил ҳис қиляпсизми?

- Албатта, энди “Нефтчи”га “бойландим”. Шу боис бошқа нарсалар ҳақида ўйламасдан, фақат жамоам учун қайғураман. Бунга қадар таклифлар бўлаётганди. Бундай пайтда футболчининг ҳаёли бир жойда бўлмайди. Чунки у ўзи учун яхши таклифни кутади.

- Хўш, энди қандай мақсадлар ҳақида ўйлаяпсиз?

- Мухлисларни стадионга қайтаришимиз керак. Шунинг учун чиройли ўйинлар кўрсатиб, ғалабаларимиз билан уларни хурсанд этмоқчимиз. “Нефтчи”нинг мавқеини тиклаш учун курашамиз.

- “Нефтчи”дан кетаётганингизда ҳам сиз билан бафуржа суҳбатлашгандик. Мана, энди қайтганингизда ҳам яна бир бор гаплашиб турибмиз. Ўртада қандай тафовут бор деб ўйлайсиз?

- Ҳар доим ҳам қадрдон жамоасидан кетиш оғир бўлади. “Навбаҳор”да бир йил ўйнаган бўлсам ҳам “Нефтчи”дан кўнгил узиш қийин бўлган. Қайтганимда бироз бошқача туюлдию, аммо кейин кўникиб кетдим. Биз фарғоналик мухлислар учун ўйнаймиз. Шу сабабли уларнинг ёрдами бизга керак.

- “Навбаҳор”да сиз учун ёдда қоларли ҳолатлар бўлдими?

- Биринчи марта “Нефтчи”дан бошқа жамоада ўйнадим. Наманганда ҳам аҳил жамоа борлигини кўрдим. Ички муҳит, футболчиларнинг бир-бирига муносабати яхши эди. У ерда ўтказган бир йиллик мавсум мен учун ёдда қоладиган бўлди.

- “Нефтчи”га сиз билан бирга Бахтиёр Ёқубов ҳам қайтди. Шунингдек, бу ерда Акмал Холматов, Носир Отақўзиев каби олдин бирга тўп сурган футболчилар ҳам бор. Бу ҳолат сизга нимани эслатмоқда?

- Мен учун “Нефтчи” қайта тикланаётгандек туюляпти. Жамоага меҳнати сингган футболчилар кўп. Улар клубнинг шон-шуҳратини қайта тиклаш учун ҳаракат қилишга тайёр.

- Бир йиллик оралиқ чоғида сизда нима ўзгарди?

- Нима ўзгарди, дейсизми? “Нефтчи”га қайтишимни кўпчилик кутди ва ҳохлади. Мени ҳали ҳам ҳурмат қилишларидан хурсанд бўлдим. Энди олдинги ўйинларимдан кўра янада кучлироқ ўйин кўрсатиб менга ишонаётганларнинг меҳрини қозонмоқчиман.

- Ўтказилаётган йиғинлар сиз учун қандай ўтмоқда?

- Ҳаммаси жойида. Бир ой дам олдим. Энди бор кучим билан ишга киришдим. Иштиёқим яна аввалгидек кучли.

- Олий лигага қуръа ҳам ташланди. Тақвим билан танишиб чиқдингизми?

- Ҳозирча тўлақонли кўриб чиқмадим. Фақат жамоадошларимдан эшитдим. Мавсумни “Шўртан”, “Локомотив” ва “Навбаҳор” каби жамоалар билан бошлаймиз экан. Ким билан дуч келишимиздан қатъий назар барибир барча жамоалар билан ўйнаймиз. Ҳар доим ғалаба учун майдонга тушамиз. Бу ёғи ўша кунга қайси жамоа яхшироқ тайёргарликка эга бўлса, ғалаба ўшаники бўлади.

- Бу йил “Навбаҳор”да сафида “Нефтчи”га қарши иккала учрашувда ҳам фаол ўйнаганингизга гувоҳ бўлдик. Фарғонага қайтганингизда футболчилар билан ўша ўйинлардаги қизиқ ҳолатларни эсладингизми?

- Водий дербисида менга қарши иккала учрашувда ҳам Абдуллоҳ Олимов ёнма-ён ўйнади. Бир вазиятда бурчакдан тўпни ўйинга киритмоқчи бўлиб турсам, ўша жойга ҳам Олимов келиб олибди. Шунда, унга “мен бу ердан бурчак тўпини тепаман, бу ерда сенга нима бор? Ундан кўра, жарима майдони ичига бормайсанми?” десам, у бўлса, “йўқ, менга сиз қаерда бўлсангиз, ўша ерда бўлишимни уқтиришган” деб жавоб берди. Хуллас, у билан ўша гапларни эслаб роса кулишдик.

- 3-турдаёқ “Навбаҳор”га қарши дербини кўрамиз. Навбатдаги тўқнашув сизга нимаси биландир яна аҳамиятли бўладими?

- Албатта, мен иккала клубда ҳам тўп сурдим. Дерби ўз номи билан дерби ҳисобланади. “Навбаҳор”да ўйнаганимда фарғоналикларни ютиш учун майдонга чиқардим. Энди бўлса, наманганликларни мағлубиятга учратиш учун ўйнайман. Бу – футбол. Қаерда бўлсак, ўша жамоа манфаати учун курашамиз.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 20:56, 29.12.2014. Ўқилди: 4630 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик