Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Навбатдаги йиғинга киришган "Навбаҳор" таркибида Мўйдин Мамазулунов кўрикдан ўтмоқда

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Янгиликлар
A A A

Режага кўра бугун жамоамиз аъзолари мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини ўташ мақсадида Наманганда тўпланишди. Тушдан кейин футболчилар белгиланган жойга етиб келишди. Соат 15.30да эса датлабки машғулот ҳам бошланди.

Жамоа аъзолари бир неча кунлик ҳордиқдан кейин яна машғулотларга қўшилганликлари учун бугунги машғулот “Навбаҳор” марказий ўйингоҳининг югуриш йўлакчасида ўтказилди. Аввал таркибдан бир қатор ўзгаришларни рўй бериши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Жамоамизнинг бугунги йиғинига 2014 йилги мавсумни Муборакнинг “Машъал” клубида ўтказган ҳужумчи Мўйдин Мамазулунов қўшилди. Сўнгги чемпионатда муборакликлар шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи 23 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига еттита тўп киритишга эришганди. Агарда футболчининг хатти-ҳаракатлари мураббийлар штабига манзур бўлса Мамазулунов билан шартнома имзоланади. Бундан ташқари ўтган чемпионатни жамоамизда ижара асосида ўтказган Тоҳир Шамсиддинов ва Бобир Акбаровлар ҳам сафга қайтишди. Шамсиддинов 2014 йил бошида “Пахтакор”дан таклиф этилган бўлса Акбаров мавсум иккинчи ярмида “Бунёдкор”дан ижарага олинганди. Давралар оралиғида жамоамизга жалб этилган ҳимоячи Акбар Саттаев эса “Навбаҳор” билан хайрлашди.

Айни пайтда клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби таркибдаги рақобатни ошириш мақсадида бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб боришмоқда. Ушбу масала шу кунларда ўз ечимини топади. Шундан кейингина, жамоа сафидан ўрин олиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳозирда миллий терма жамоамиз билан биргаликда Австралияда бўлиб турганлиги боис машғулотларга Зоҳид Нурматов, Мустафо Байрамов ва Сергей Захарецкийлар бошчилик қилишмоқда. Нурматов декабр ойида Тошкентда ташкил этилган “А” лицензияси учун ташкил этилган ўқув-курсларида таҳсил олганлиги сабабли дастлабки йиғинда қатнаша олмаганди.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:37, 04.01.2015. Ўқилди: 3424 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик