Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 20 42
2 Насаф 19 40
3 Динамо 20 38
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 20 21
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2025 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Турции. "Гёзтепе" - "Фенербахче".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Эюпспор".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Палмейрас".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Фламенго".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.08.2025

      05:20 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве. Финал.
      10:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
      12:10 "Страна спортивная".
      12:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      13:00 "Сюрпляс".
      13:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье. Прямая трансляция.
      15:30 "География спорта". Норильск.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      16:30 "Культовые".
      16:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье. Прямая трансляция.
      19:00 Московские экстремальные игры 2025.
      20:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      20:30 "Тайны звёзд спорта".
      21:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:30 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины.
      23:45 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины.
      01:30 "Культовые".
      02:00 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      02:35 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      11:55 LIVE Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      15:00 Специальный репортаж.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      17:20 "Лучшие из лучших".
      17:55 Новости.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Авангард" (Курск) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:10 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Текстильщик" (Иваново) - "Тверь". Прямая трансляция.
      23:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Магомед Анкалаев против Джонни Уокера.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      03:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      04:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. 1/2 финала.
      06:30 LIVE Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. Финал. Прямая трансляция.
      08:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      09:30 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      10:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 8 в Заснице, Германия. Обзор.
      14:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 16. Луанко - гора Лагос-де-Ковадонга.
      17:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      18:30 LIVE Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      21:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Кори Гофф (США).
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 3 эп.
      23:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      01:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2.
      02:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бахтиёр Ашурматов: "Мухлисларимизни хурсанд қилиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтмоқчимиз"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз борки, кечадан "Навбаҳор" жамоаси янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини бошлади. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов айни пайтда миллий терма жамоамиз билан биргаликда Австралияга жўнаб кетганлиги боис машғулотларга ёрдамчи мураббийлар бошчилик қилишмоқда. Бош мураббий олис юртда бўлишига қарамай, жамоанинг ҳар кунлик машғулотлари борасида керакли маълумотларни ёрдамчилари орқали билиб бормоқда. Дастлабки йиғин якунлари ва келгуси режалар хусусида маълумотга эга бўлиш мақсадида Бахтиёр Аъзамовичга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- Аввалом бор «Навбаҳор» жамоаси мухлисларини кириб келган янги йил билан табриклайман. Мухлисларимизга соғлик-саломатлик, оилаларига тинчлик хотиржамлик тилайман. 2015 йил юртимизга, жонкуяр мухлисларимизга омадли келишини тилаб қоламан, - дея гап бошлади Ашурматов.

- Дастлабки йиғин хусусида тўхталиб ўтсангиз?
- Жамоамизнинг декабр ойида ўтказилган биринчи йиғинда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклаш устида иш олиб борилди. Гарчи ўзим машғулотлар давомида жамоа билан бирга бўлмасамда футболчиларнинг ҳолати, машғулотларда кимни қандай қатнашаётганлиги, жамоа аъзоларини қандай темпда югураётганликлари, югуриш чоғида кимни пульсни қандайлиги, қўйинки барча жиҳатлардан хабардор бўлиб турдим. Қисқа муддатлик дам олишдан кейин бошланган иккинчи йиғинимиз эса 16 январга қадар давом этади. Мазкур йиғин давомида иккита назорат учрашувини ўтказишни режалаштирганмиз.

- Янги йилдан кейинги йиғинга таркибга янги ўйинчиларни келиб қўшилиши кутилганди. Селекция борасидаги ишлар қай тариқа амалга оширилмоқда?
- Жамоага келиши мумкин бўлган футболчилар билан ҳам доимо мулоқотда бўлиб турдим. Таркибни имконият даражасида кучайтиришни хоҳлаймиз. Мухлисларимиз ҳам “Навбаҳор”га терма жамоага номзод футболчиларни келишини ва тезроқ медаллар учун курашадиган жамоалар қаторига қўшилишини исташади. Лекин, молиявий имкониятимизга қараб иш тутишимиз керак. Шу сабабли ҳозирча терма жамоа даражасидаги футболчиларни жамоага таклиф қила олмаймиз. Шунингдек айнан имкониятларни чекланганлиги сабабли таркибда кўришимиз мумкин бўлган футболчилар келишувга эриша олмадик. Бир фактни келтириб ўтишни хоҳлаган булардим. Ўтган йилги чемпионат қатнашчилари орасида “Навбаҳор” бюджет бўйича 10-11 ўринда эътироф этилди. Бу клубга иккинчи давра арафасида бириктирилган ҳомийни инобатга олгандан кейинги вазият ҳисобланади. Фурсатдан фойдаланиб, жамоамизга ёрдам қўлини чўзган ҳомийларимизга ва клубга эътибор қаратган Ўзбекистон футбол Федерацияси президенти Мираброр ака Усмоновдан ҳар қанча миннатдор бўлсак кам. Олдинги йиллар билан солиштирганда, йилни кам миқдордаги қарздорлик билан якунладик. Шу сабабдан аввалги йиллардаги каби ҳеч бир футболчини ЎФФга “Навбаҳор”дан пулимни ололмадим деб арз қилмаслигига ишончим комил. Шунингдек, 2014 йилда олдинги мавсумлардан тўпланиб қолган қарздорликни ҳам бартараф этишга эришдик.

Селекция борасида яна нималарни қўшимча қилиш мумкин. Айни пайтда бу борадаги ишларимиз давом этмоқда. Ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган Элёр Жаҳонов ва Акбар Саттаевларни “Навбаҳор”дан кетишгани деярли барчага маълум. Бундан ташқари фарғоналик ярим ҳимоячилар Мансур Саидов ва Бахтиёр Ёқубовлар “Нефтчи”га қайтишга қарор қилишди. Украиналик легионер Руслан Качур ҳам кейинги мавсумни бошқа жамоада ўтказади. Болгариялик посбон Петар Денчев ҳам “Навбаҳор”га қайтмаса керак. Денчев ёмон дарвозабон эмас. Лекин, легионер посбон бунданда кучлироқ ўйин намойиш қилиши лозим. Селекция жараёнидаги асосий муаммолардан бири бу дарвозабон топиш масаласи ҳисобланади. Балки яна “Навбаҳор”га хориждан дарвозабон таклиф килармиз. Айни пайтда ихтиёримизда бўлган дарвозабонларимиз Хўжаев ва Усмоновлар ўтган йилги мавсумда хатоларга йўл қўйишди. Аслида улар ўтган мавсумдагидан кўра яхшироқ даражада ўйнай олишади. Яхши посбон таклиф қилсак дарвоза чизиғида ҳам рақобат кучаяди. Беларуслик ҳимоячи Юрий Рижко масаласи ҳам очиқ турибди. Чунки ҳимоячи ўтган йилгига қараганда яхшироқ молиявий шароитга эга бўлган шартнома тузишни кўзламоқда. Бу борада музокаралар давом этмоқда. Ҳимоячи Тоҳир Шамсиддинов навбатдаги мавсумни жамоамизда ўтказади. Эндиликда Шамсиддинов “Навбаҳор”да ижара асосида эмас, аксинча клубнинг тўлақонли аъзоси сифатида фаолият юритади. Яна бир ҳимоячи Бобир Акбаров хусусида ҳам худди шундай фикр билдириш мумкин. Бу йил имкон қадар ижарага футболчи олмасликка ҳаракат қилмоқчимиз. “Машъал”дан таклиф этилган ҳужумчи Мўйдин Мамазулунов ҳам янги мавсумни “Навбаҳор”да ўтказса керак. У билан шартнома шартлари бўйича келишиб олсак бўлгани. Маҳаллий ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмоновни ҳам қайтаришга ҳаракат қилдик. Бир неча маротаба у билан телефонда гаплашдим. Янги йил арафасида ўзи билан кўришиб гаплашишни ўйлагандим. Билишимча “Нефтчи” Меҳмоновга қулайроқ шартнома таклиф қилганлиги боис Фарғонада қолишга қарор қилган кўринади. Ҳеч бир футболчидан хафа бўлмаслигимиз керак. Чунки футболчи имконият бўлганида молиявий ҳолатини яхшилаб олиши лозим. Шундай экан, Меҳмоновга омад тилаймиз. Назаримда “Нефтчи” ва “Навбаҳор” селекция жараёнида бир-бирига ҳалақит қилаётгандек таассурот уйғотмоқда. Чунки футболчилар “Навбаҳор” чақиряпти деб “Нефтчи” билан шартнома тузишда устунликка эга бўлишяпти. Натижада икки клуб қизиққан ўйинчини жамоага таклиф қилиш борасида “Нефтчи” билан рақобат қилишимизга тўғри келмоқда. Жамоамизнинг асосий мақсади футболчилар олдида шартнома бандларини тўлиқ бажариш. Шу сабабли футболчиларга катта миқдорли шартномаларни таклиф қилиб кейин футболчиларга пулни беролмай юришни хоҳламаймиз. Қайсидир футболчини қанчалик жамоамизга керак бўлмасин, имкониятимиз даражасида шартнома таклиф қиляпмиз.

- Айни пайтда мураббий сифатида Сизни қандай муаммо қийнаяпти?
- Тезроқ автобус ва база масаласини ҳал қилишимиз керак. Чунки ўтган мавсум давомида ижарага автобус олишга мажбур бўлдик. Бундан ташқари жамоа аъзолари меҳмонхоналарда истиқомат қилишди. Агар бу масалалар ижобий тарзда ечимини топса маълум миқдордаги маблағ тежаб қолган бўлардик. Ҳозир вилоятимиз раҳбарлари жамоанинг молиявий ҳолатини ўтган йилгидан кўра яхшилаш борасида иш олиб боришмоқда. Бу борада клубимиз вице-президенти Расул ака Низамбаев ва клубимиз ижрочи директори Ганишер ака Исмаиловлар катта хажмдаги ишларни бажаришмоқда. Айни пайтдаги мақсадимиз ўтган йилгидан кўра чиройлироқ ўйин кўрсатиш ва кучлироқ жамоа тузиш. Ўзим ҳам мураббий сифатида раҳбарларимиз тарафидан жамоамиз олдига аниқ бир мақсад қўйилишини ва шу вазифани бажариш йўлида тинмай ҳаракат қилишни ва ишончни оқлашни хоҳлайман.

- “Навбаҳор” ёшлар жамоасида ҳам янгиликлар кузатиладими?
- Ёшлар жамоаси мураббийлар штабида ҳам ўзгариш бўлиши мумкин. Бу масалани клуб раҳбарияти бугун ёки эртага ҳал қилишади. Бу йилги мавсумда ёшларимизга ҳам кўпроқ эътибор беришимиз лозим. Сайтларда ва сайт аъзоларининг танқидини тўғри қабул қиламиз. Бу танқидлар жамоамизни янада маъсулиятлироқ бўлишга ва ўтган йилгидан кўра кучлироқ футбол кўрсатишимизга ундайди.

- Олис Австралиядан мухлисларимизга қандай тилаклар билдирган бўлардингиз?
- Мухлисларимиз ўтган йили жамоамизни аъло даражада қўллаб-қувватлаб туришди. Ишончим комилки бу йилги мавсумда мухлисларимиз жамоамизни янада кучлироқ қўллаб-қувватлашади ва мухлисларимиз ташрифи ўтган йилгидан ҳам кўпаяди. Осиё кубогидаги асосий мақсадимиз - Ўзбекистон терма жамоасининг миллионлаб мухлисларини хурсанд қилиш ва юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келиш. Худо хоҳласа Осие кубогида ишқибозларимиз бизни муносиб тарзда қўллашади ва дуода бўлишади. Футболчиларнинг бахтига мухлисларимиз доимо соғ бўлишсин.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 18:07, 05.01.2015. Ўқилди: 4429 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.