Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3918 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      08:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      16:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      20:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      22:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      02:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      04:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 11.09.2025

      05:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Гонка преследования.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 "География спорта". Йошкар-Ола.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 "Культовые".
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия.
      18:40 "Страна спортивная".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:45 "Тайны звёзд спорта".
      21:15 "Что за спорт?".
      21:45 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:15 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
      00:30 "Культовые".
      01:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка.
      03:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 6 на автодроме "Игора Драйв".
      07:00 Д/ф "Защита Валерия Васильева".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Амкал" (Москва) - "Салют" (Белгород). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Леон Сатурн" (Раменское) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:30 Смешанные единоборства. UFC 318 в Новом Орлеане, США. Макс Холлоуэй против Дастина Порье. Реванш 2.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      07:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 3 в Праге, Чехия. Обзор.
      08:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      11:30 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      12:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      14:00 Конный спорт. "Большой шлем" в Калгари, Канада. Конкур.
      15:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 4 эп.
      23:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бобур Давлатов: «Рубин»да барчаси менга маъқул»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хорижда тўп сураётган футболчиларимиз орасида Бобур Давлатовни алоҳида таъкидлаш мумкин. Зеро, у энг ёш легионеримиз ҳисобланади. Бобур 2014 йили «Рубин» ўринбосарлар жамоасида ўйнади. Мавсумдаги статистикасига келсак, ҳамюртимиз жами 13та учрашувда иштирок этган Ҳолда, рақиблар дарвозасини 4 марта ишғол қилди. Унинг клуби эса, оралиқ маррага 5-ўринда етиб келди. Иқтидорли ярим ҳимоячи Янги йил байрамини юртимизда нишонлаганидан фойдаланиб, у билан Қозондаги фаолияти хусусида бафуржа суҳбатлашдик.

— Бобур, аввало, Янги йил байрами билан табриклаймиз. Айни пайт умумий кайфиятингиз қандай?
— Яхши, ҳаммаси кўнгилдагидек, нолишга асос йўқ. Мана, 2015 йилни ҳам кўтаринки кайфиятда кутиб олдик. Ўйлайманки, янги йил футболимизда унутилмас воқеликларга бой бўлади. Ҳарқалай, бизни олдинда муҳим мусобақалар кутиб турибди.

— Ортда қолган йил сиз учун нечоғли самарали кечди?
— Чакки эмас. «Рубин» ўринбосарлар жамоасида барқарор тўп сурдим. Жамоамиз қишки танаффусгача етакчилар қаторида юрди. Ҳозир 5-ўринни эгаллаб турибмиз. Шунингдек, ёшлар терма жамоаси сафида Осиё чемпионатида иштирок этдим. Асосийси, биз келаси ЖЧга йўлланма олдик. Умуман олганда, 2014 йилги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилдим. Табиийки, янги йилда яна янги марраларни кўзлайман. Хусусан, Янги Зеландия мезбонлик қиладиган кичик мундиалда муносиб иштирок этишимиз керак.

— «Рубин» ўринбосарлар жамоаси мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни қачон бошлайди? Қозонга қайси куни жўнаб кетишни режалаштирмоқдасиз?
— Насиб қилса, 8 январь куни (суҳбат ўтган ҳафта бўлиб ўтган — муал.) жўнаб кетаман. «Рубин» ўринбосарлари тайёргарлик жараёнини айнан шу санадан бошлашади. Режага кўра, асосан Туркияда шуғулланамиз.

— Мавсумнинг биринчи қисмидаги деярли барча учрашувларда майдонга тушдингиз. Таассуротлар қандай?
— Ёмон эмас. Мураббийлар ишончига кириб, 13та ўйинда тўп сурдим. Албатта, бунинг учун мураббийлардан миннатдорман. Россияда ўринбосарлар мусобақаси ҳам қизиқарли ўтади, жиддий рақобат ҳукмрон. Ҳаттоки, айрим мамлакатларнинг юқори лигаларидан ҳам устун тарафлари бор. Буни ўзим ўйнаган учрашувларда майдонда кузатилган воқеалардан, шиддатдан тушуниб етдим. Илгари юртимизда «Машъал» таркибида Ёшлар лигаси ўйинларида қатнашганман. Россиядаги ўйинлардан шуни англадимки, у ерда ўринбосарлар турнирига нисбатан талаб анча юқори, қизиқиш ҳам баланд.

— 13та ўйинда 4та гол урибсиз. Улар шахсан сизга қандай аҳамият касб этди?
— Аслида голларим сони эмас, балки уларнинг жамоамга наф келтиргани муҳим. Айтайлик, Москванинг «Локомотив» клубига қарши баҳсда «дубл»га эришдим. Яна 2та ўйинда эса 1тадан гол урдим. Муҳими, яна бир қатор учрашувларда жамоадошларимнинг голларига ассистентлик қилдим, уларни имкон қадар зарба йўлига чиқаришга уриндим. Умуман, жамоамнинг ютуқларига озми-кўп ҳисса қўшаётганимдан мамнунман. Барчага маълум тушунчага кўра, легионер футболчи маҳаллий ўйинчилардан бир бош устун бўлиши керак. Шунга яраша, мендан ҳам талаб анча юқори. Ўз навбатида, жамоада шунчаки юрмаганимни исботлаш учун тобора яхшироқ тўп суришим шарт. Қисқаси, бир зум бўшашмаслигим талаб этилади.

— «Рубин» ўринбосарлари таркибида энг ёш футболчи сиз бўлсангиз керак...
— Йўқ, мендан ҳам кичик футболчи бор. У 1997 йили туғилган. Мен эса иккинчи ёш футболчиман. Умуман, клубимиз академиясида етишиб чиқаётган ёшларга катта эътибор қаратилади. Хуллас, жамоамиз таркиби батамом ёшлардан тузилган. Аслида у ерда ҳам худди биздаги сингари 3 нафар ёши катта ўйинчини майдонга тушишига рухсат берилган. Лекин «Рубин»да бу имкониятдан кўпам фойдаланавермайдилар. Чунончи, «Рубин» ўринбосарлари ўзагини асосан академияда таҳсил олган футболчилар ташкил қилишади. Айтайлик, ёшлар жамоасида биргина мен легионер ҳисобланаман. Қолган жамоаларнинг ўринбосарлари таркибида турли мамлакатлардан келган ўйинчиларни учратиш мумкин.

— Яратилган шароитлар ва имкониятлар қандай?
— Шароитлар аъло даражада. Ҳеч қандай камчиликни учратмайсиз. Мен клуб базасида истиқомат қиламан. У ерда барча қулайликлар бўлиб, нолийдиган жиҳат йўқ. Машғулот ўтказиш учун сифатли майдончалар етарли. Шунингдек, машғулотлардан олдин ёки кейин футболчиларнинг хоҳишларига кўра, турли витаминлар берилади. Баъзилари қувватни ошириш воситаси, бошқалари футболчининг жисмонан ўсишига ёрдам берувчи дармонлар...

— Машғулотларда ҳам фарқни сездингизми?
— Албатта, фарқ бор. Европача машғулотлар тартиби ишлаб чиқилган. Жисмоний ва техник қобилиятни яхшилашга қаратилган машқларга катта урғу берилади. Машғулотлар чоғи тинмай ишлашингизга тўғри келади. Бир қарашда, барчаси ўта қийиндек туюлади. Лекин маълум даражада кўникиб олганингиздан сўнг айтарли муаммо сезилмайди. Демоқчиманки, машғулотлар жонли ва қизиқарли тус олади.

— «Рубин»нинг асосий жамоаси бош мураббийи ёки унинг ёрдамчилари ўринбосарлар баҳсларини доимий равишда кузатиб боришадими?
— Имкон қадар стадионга келиб, учрашувларни бевосита томоша қилишади. Тўғри, асосан бош мураббий ёрдамчилари келишади. Албатта, клуб тизимида ёшларни қай тариқа ўйнаётганлари доимий эътиборда. Барқарор тарзда фаол ўйин кўрсатишган ва ўз ҳаракатлари билан яхши таассурот қолдирганлар асосий таркиб машғулотларига жалб қилинадилар. Табиийки, асосий таркиб вакиллари билан машғулотларда иштирок этиш ёшларнинг тажрибаси ортишига хизмат қиладиган муҳим омиллардан биридир. Шунинг учун ҳам ўринбосарлар ўртасидаги ҳар бир ўйинда йигитлар катта куч сарфлашади. Зеро, шундай қилмасангиз, асосий таркиб мураббийлари назаридан четда қолаверасиз.

— «Рубин» билан амалдаги шартномангиз 2017 йилгача мўлжалланган экан. Олдингизда бошқа клублардан ҳам таклифлар борми ёки ҳозирча фаолиятингизни шу жамоада давом эттиришни афзал билмоқдасиз?
— Тўғриси, клубдаги шарт-шароитлар мени тўла қониқтирмоқда ва бошқа жойга кўчиб ўтиш ҳақида ўйлаб кўрганим ҳам йўқ. Қисқаси, «Рубин» ўринбосарлари сафида ўзимни тўлақонли намоён қилган ҳолда, асосий таркибга муносиб эканлигимни исботламоқчиман. Албатта, бунинг учун ўз устимда кўпроқ ишлашим лозим. Ўйлайманки, Қозонда нималарга қодирлигимни кўрсата оламан. ҳарқалай, ўйинимда ўзгариш борлигини яққол сезяпман. Фақат, буёғига ўз устимда меҳнат қилишдан қочмаслигим ва камчиликларимни тўғрилаб боришим талаб этилади.

— Сизга аслида «Манчестер Сити» клуби қизиққанди. Лекин у ерда қолишингиз учун Англия фуқаролигини қабул қилиш шарти қўйилган экан, шу тўғрими?
— Худди шундай бўлди. Назаримда, «Сити» машғулотларида чакки кўринмадим. Тўғриси, «Манчестер Сити»да қолишни истагандим. Лекин бу мамлакатда легионерлар учун ёш чегараланган ва шу боисми, Англия фуқаролигини қабул қилишимни тавсия этишди. Табиийки, бу таклиф менга маъқул келмади ва ноилож ортга қайтдим. Ҳа, агар «Манчестер Сити»да қолганимда, эҳтимол, янги даражага чиқиш имконияти янада ошарди, аммо фуқароликни алмаштириш шарти ёқмади.

— Ҳали ёшсиз ва бунданда юқори даражага чиқишингиз мумкин...
— Албатта, ҳамманинг ўзига яраша мақсадлари бор. Табиийки, мен ҳам олдимга улкан вазифалар қўйганман. Уларга эришиш учун ҳаракат қилмоқдаман. Чиндан ҳам, ёшман ва ўз устимда талаб даражасида ишлашда давом этиб, машаққатларни енгиб ўтсам, вақти келиб, янада кучли жамоалардан таклифлар олишим мумкин. Бунинг учун ҳаракатни бўшаштириб юбормаслигим ва фақат олдинга олға интилишим керак.

— Отангиз Баҳодир Давлатовни тажрибали мураббийлар сирасига киритиш мумкин. У киши мудом зарур маслаҳатлар бериб турса керак...
— Бўлмасамчи! Отам доимий равишда йўл-йўриқ кўрсатиб турадилар. Шу кунгача футболда нималарга эришган бўлсам, барчасининг замирида уларнинг менга берган кўрсатмалари ётибди. Мана, таътил баҳона кўплаб ўйинларимни ўзаро таҳлил қилдик. Дадам хато-камчиликларимни атрофлича тушунтириб бердилар. Шахсан мен учун бундай кўрсатмаларнинг ўрни катта.

— Ҳар бир футболчида ўзига яраша камчиликлари бўлади. Шахсий фикрингизча, қайси жиҳатларда оқсаяпсиз?
— Камчиликсиз инсоннинг ўзи йўқ. Менда ҳам заиф томонларим йўқ эмас. Лекин улар ҳақида гапиришим ортиқча. Асосийси, камчиликларим ўзимга маълум. Албатта, уларни бартараф этиш устида кўпроқ шуғулланяпман. Ишончим комилки, вақти келиб, ўша камчиликларни ёпиш уддасидан чиқаман.

— Ёшлар терма жамоаси сафида Осиё чемпионатида иштирок этдингиз. Бироқ Равшан Ҳайдаровнинг сизга етарли имконият бермаганидан жаҳлингиз чиқмадими?
— Йўқ. Терма жамоада кам ўйнаган эканман, демак, ҳали камчиликларим бор. Менинг ўрнимда тўп сурганлар эса яхшироқ ҳолатда бўлгандирлар. Буларнинг барчасини бош мураббий билади ва айнан у ҳал қилади. Четдан туриб, мураббий ишига аралашолмайман. Муҳими, ёшлар терма жамоаси билан жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритдик. Боз устига, мусобақа мавжуд хатоларимдан тўғри хулоса чиқариб олишимга ёрдам берди.

— Энди май ойида Янги Зеландияда ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. У ерга бориш учун йиғинларда доимий равишда иштирок этишингизга тўғри келади. Бу клубдаги ишларингизга халақит бермайдими?

— Ўйлайманки, бу борада муаммо туғилмайди. Асосийси, бош мураббий йиғинларга чақирса, бас. Шундай ҳолатда ҳар бир йиғинда қатнашиб, мусобақага бориш учун муносиб эканлигимни кўрсатишга тайёрман. Жаҳон чемпионатига бориш — ҳар бир футболчининг орзуси. Хусусан, менинг ҳам. Қисқаси, қўлимдан келганича интилиб, кичик мундиалда ватаним номидан тўп суришга шай ҳолатда бўлишга интиламан. Қолганини вақт кўрсатади.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 01:57, 13.01.2015. Ўқилди: 7998 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.