“Пирузи” – “Бунёдкор” учрашуви видеошарҳи
Кеча “Бунёдкор” Дубайда Эроннинг “Пирузи” клуби билан назорат учрашуви ўтказди.
Қизиқарли кечган баҳсда эронликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. Учрашувнинг 35-дақиқасида “Пирузи” ҳужумчиси Ризо Калеғифар ҳисобни очди. 64-дақиқада тажрибали ҳимоячи Мохсен Бергар стандарт вазиятини голга айлантириб, ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди. Иккинчи бўлим ўрталарида Ризо Калеғифар яна бир бор “қалдирғочлар” дарвозасига йўл топиб, ўз дублини расмийлаштирди. Ўйин охирларида захирадан майдонга тушган Достонбек Ҳамдамов 82-дақиқада рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол этиб, якуний натижа 3:1 бўлишини таъминлади.
Қуйидаги ҳаволаларда “Пирузи” – “Бунёдкор” учрашуви видеошарҳи билан танишишингиз мумкин.
Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 13:42, 15.01.2015. Ўқилди: 4097 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар