Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне жамоаси ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Ғалаба фақат яхши ўйин туфайлигина қўлга киритилавермайди. Бунинг учун жамоадаги барча футболчи бир бирини тушуниши ва лозим бўлганидек жанг қилиши лозим.
Биз "Реал" ва "Барселона" каби клублардан ёмонроқ эканимизни биламиз. Уларнинг таркибида жуда кучли футболчилар жам бўлган.
Биз ким эканимизни яхши биламиз ва айнан мана шунда бизнинг кучимиз жамланган. Биз энг яхшимиз, деб ўйлаб қолган кунимиз рақиблар бизга ҳар бир ўйинда тўрттадан гол ура бошлйадилар.
Менинг футболчиларим финал ўйинларида, ҳал қилувчи аҳамият касб этадиган учрашувларда ажойиб ўйнашини яхши биладилар. Чунки финал - майдонда ўлиш лозим бўладиган ўйиндир. Менинг футболчиларим эса ўлимдан қўрқмайдилар, шу сабабли майдонда жон беришга тайёрлар", - дейди Симеоне.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" жамоаси бугун тунда "Реал"га қарши Испания кубоги нимчорак финал босқичининг жавоб ўйинида майдонга тушади. Дастлабки ўйин Симеоне шогирдларининг ғалабаси билан якунланган (2:0).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).