Кеча Италия "А" серияси 19-туридан ўрин олган бир қатор ўйинлар бўлиб ўтди. Чемпионат пешқадами - "Ювентус" турнинг сўнгги ўйинида ўз майдонида "Верона"ни қабул қилди ва йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу жамоалар ўтган ҳафта шунингдек Италия Кубоги баҳсида ҳам ўзаро майдонга тушган ва бу ўйинда ҳам "Ювентус" йирик - 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Турнинг қизиқарли учрашувларидан бири эса, Римда "Лацио" ва "Наполи" клублари ўртасида кечди. Учрашувда "Наполи" минимал ҳисобда ғалаба қозонди. "Милан" клуби эса, бу сафар яна мағлубиятга учради. Бу сафар "Милан" ўз майдонида "Аталанта"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди.
Италия "А" серияси, 19-тур:
"Дженоа" - "Сассуоло" - 3:3 (1:1)
Голлар: Берарди 19' (0:1), Фальке 25' (1:1), Миссироли 50' (1:2), Фетфацидис 53' (2:2), Берарди 69' (2:3), Фетфацидис 90+2' (3:3) (пен).
"Кьево" - "Фиорентина" - 1:2 (0:1)
Голлар: Г.Родригес 35' (0:1), Пеллисье 72' (1:1), Бабакар 90+4' (1:2).
"Милан" - "Аталанта" - 0:1 (0:1)
Гол: Денис 33'.
"Парма" - "Сампдория" - 0:2 (0:1)
Голлар: Бергессио 54', Р.Сориано 70'.
"Удинезе" - "Кальяри" - 2:2 (0:1)
Голлар: Жоао Педро 39' (0:1), Аллан 55' (1:1), Теро 56' (2:1), Авелар 90+1' (2:2) (пен).
"Чезена" - "Торино" - 2:3 (1:2)
Голлар: Бенасси 20' (0:1), Квальярелла 23' (0:2), Бриенца 43' (1:2) (пен), 85' (2:2) (пен), М.Лопес 87' (2:3).
"Ювентус" - "Верона" - 4:0 (2:0)
Голы: Погба 4', Тевес 6', Р.Перейра 66', Тевес 73'.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).