Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4249]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2615]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2567]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2439]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2430]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2390]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2285]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2209]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2093]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1992]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Биринчи марта ҳакамларни мағлуб этдик!

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Ҳакамлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон-Саудия Арабистони ўйинида австралиялик ҳакам Бенжамин Уильямс жуда кўплаб хатоларга йўл қўйгани ва ҳаддан ташқари кўп карточкалар кўрсатгани спорт соҳасидаги ОАВларида энг кўп муҳокама қилинаётган мавзу бўлиб турибди. Ҳаттоки, саудияликларнинг ўзлари ҳам ҳакам қарорларини нохолис эканлигини тан олиб туришибди.

Бир четдан бошлайман. Биринчи бўлимда Бенжамин ўйинни жуда яхши бошқариб борди. Ҳеч қанақа хатога йўл қўймади. Аммо ҳаммаси танаффусдан бошланди. Иккинчи бўлим трансляцияси футболчилар ҳали трубина остида турганидан бошланди. Ўша пайтда жаноб Уильямс бизнинг футболчиларга, айниқса, Шавкат Муллажоновга “лекция” ўқишни бошлади. Австралиялик ҳакам нималар дегани бизга қоронғу, аммо у “миссия” бажаришни бошлаганди...

Иккинчи бўлим бошландики, Бенжаминнинг формасини бошқа одам кийин чиққандек таассурот уйғотди. У майда фоллар пайтида фақат Саудия фойдасига қарор чиқара бошлади. Яъни тўқнашув пайтида араб футболчиси йиқилса, дарҳол ҳуштак чалди, ўзбекистонликлар йиқилса, ўйинни тўхтатмади. Биринчи бўлимда қоидабузарлик пайтида футболчиларни оғзаки огоҳлантириш билан чекланаётган мезбон ҳакам, иккинчи бўлимда “сариқ” билан “калла” олишни бошлади. Эътибор беринг, қўпол ўтмаётган ўйиннинг 53-59-дақиқалари оралиғида ҳакам 3 нафар футболчимизга огоҳлантириш кўрсатди. Ваҳоланки, Муҳаммадиев ва Исмоиловга кўрсатилган карточкалар пайтида қоидабузарлик майдон марказида бузилганди. Огоҳлантиришга тортмасди.

Денисовга кўрсатилган сариқ карточка ва белгиланган пенальти эса алоҳида мавзу. Чап қанотдан ҳаводан узатилган тўпни Нестеров хотиржам эгаллаб оляпти. Денисов эса дарвозабонга қараганча, орқадан келиши мумкин бўлган ҳужумчиларнинг йўлини ҳар эҳтимолга қарши гавдаси билан тўсиб турибди. Муҳаммад Саҳлавий югуриб келди ва ўзини Виталийга уриб йиқилди. Жаноби ҳакамга ҳам шу нарса керак эди. “Йўқ” жойдан пенальти белгилашга “виждони” қийналадида! Саудия гол урмагунча Бенжаминнинг кўнгли хотиржам бўлмас экан, рақиб гол урди.

Терма жамоамиз гол ўтказиб юборганидан кейин дарҳол ҳужумга ўтгани яхши бўлди. Сардор Рашидов чиройли техника билан рақибдан айланиб ўтиб, жарима майдончасига кириб бораётганида Салим ад-Довсарий ярим ҳимоячимизни йиқитди. Бу ерда ҳакам ўйинни тўхтатишга ва ҳимоячига огоҳлантириш беришга мажбур эди. Кейинги вазиятга эътибор беринг: Сардор Рашидов жарима зарбасини тепган заҳоти, ҳали тўп дарвозабонга етиб бормасидан аввал Бенжамин ҳуштагини чалиб юборди. Аслида ҳақиқатдан ҳам ҳимоячи йиқитилган бўлса-да, ҳакам вазиятни охиригача кутиши, тўп ҳужум қилган жамоага келиб тушганидан кейингина ўйинни тўхтатиб, қарши томонга жарима зарбаси белгилаши керак эди. Масалан, тўпни дарвозабон ёки ҳимоячилар эгаллаб, тезкор қарши ҳужум бошлаши мумкин-ку! Уильямс эса шунчалар тез ҳуштак чалдики, жонли девордагилар ортга ўгирилишга, дарвозабондан қайтган тўп учун курашишга ҳам улгурмадилар. Бунга ҳожат ҳам қолмади. Мана шу икки ҳолатда Муҳаммад ас-Саҳлавий икки марта йиқилиб ҳакамга “ёрдам” берди ва Бенжамин уларни “қўллаб-қувватлаб” юборди. “Қарс икки қўлдан чиқди”.

Ундан кейин нима бўлди, билмадиму, ҳар ҳолда Уильямс ўйинни яхши бошқара бошлади. Балки қисқа вақт ичида чегарадан чиқиб кетганини ўзи ҳам сезгандир, балки “холис хизмат”ни бажариб бўлдим деб ҳисоблагандир (битта пенальти ва битта бекор қилинган гол — “арзонгаров” хизматлар эмасда!)?! Яна ким билади дейсиз. Бахтимизга ҳакамнинг қарорларидан футболчиларимиз “синиб” қолишмади. Аксинча, кейинги дақиқаларда ўта тартибли ўйнаб, ҳакам ва рақибга пенальти, ва балки, қизил карточка учун “шароит” яратишмади. Иккинчи ва учинчи голларни австралиялик ФИФА рефериси бекор қила олмасди. Бунинг учун унда ҳеч қандай асос йўқ эди. Яхшиямки, Шодиевнинг зарбасидан кейин Анзурнинг оёғи тўпга тегмай қолди, акс ҳолда ушбу голни “офсайд” туфайли бекор қилишармиди?!

14 январь — "Ватан ҳимоячилари куни" Хитойга ютқазган йигитларимиз, тарихда илк марта ҳакамларни мағлуб этишди. Учрашув охирида осмондан тушган оқ кабутарлар “оқ бўрилар” билан ғалабани тантана қилишарди. Ўзбекистон - Саудия Арабистони - 3:1!

Маъмуржон Ҳомидов ("Kuymazorlik" никли юзер). Наманган, Тўрақўрғон.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:32, 19.01.2015. Ўқилди: 11407 марта. Фикрлар: 32 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик