Бугун 31 март, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блаттернинг хатоси

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / ФИФА Конгресси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Халқаро футбол федерацияси - ФИФАнинг айни пайтдаги ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Чунки, ўтган ҳафтада бир йўла уч йирик компаниялар ташкилотга ҳомийлик қилишдан бош тортишди. Бундан аввалроқ эса яна иккита фирма худди шу ишга қўл урганди. Бошқача айтганда, ФИФА – реклама мақсадлари учун ярамайдиган ишончсиз ташкилотга айланиб улгурди, ҳисоб. Нега бундай бўляпти?! Муаммонинг илдизи қаерда?! Қуйида сиз билан шу саволларга ойдинлик киритиб олишга ҳаракат қиламиз...

Ички терговлар

Очиғини айтиш керак, ФИФАдаги жанжаллар ЖЧ-2018 ва 2022 мезбонларини аниқлаш жараёнидан сўнг бошланди. Зеро, ФИФА бу ишларда ростдан ҳам ўз имиджига жиддий путур етказиб қўйганди. Хабарингиз бор, 2010 йилнинг декабрида ўтган овоз бериш жараёнидан сўнг Қатар ва Россия давлатлари футбол оламидаги энг йирик турнирга мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Ғолиблар номи аниқланганидан бир неча ой ўтиб, Европа ОАВларида сайловлар вақтида бир қанча коррупцияга оид ноҳалол ишлар бўлиб ўтгани эълон қилинди. Шу боис, ФИФА тартиб-интизом қўмитаси раҳбари Майкл Гарсия енг шимариб, ташкилот ичида тергов-суриштирув ишларини бошлаб юборди. Бу терговлар бир йилдан кўпроқ давом этди ва шу вақт ичида ташкилот ходимлари 75 кишини сўроқ қилишди. «Иш» юзасидан 200 саҳифадан ортиқ маълумот тўпланди. Охир-оқибат, ФИФА Россия томонидан ҳам, Қатар томонидан ҳам ҳеч қандай қоида бузилмаганини тан олиб, уларни айбловдан халос қилди. Ташкилотнинг якуний хулосасидан барча қониқди, фақат, Гарсия эмас. Майкл ўзи тайёрлаган маърузада ФИФАнинг якуний ҳисоботларини «хатоларга тўла» ва «айрим фактлар бўялган» деб баёнот қилди.

«Мен ўзим тайёрлаган ҳисоботни ФИФА тартиб-интизом арбитраж палатаси раҳбари жаноб Ханс-Йоахим Эккертга тақдим қилдим. У эса менга жавоб тариқасида маълумотлар фақат қисқартирилган ҳолатда эълон қилинишини айтди. Ваҳоланки, бу ФИФАнинг қизиқишларига бутунлай тескари эди. Албатта, мен тўплаган айрим далиллар бутунлай йўқотиб юборилганди. Шунда ҳисоботимни тўлиқ ҳолда чоп этишларини талаб қилдим. Аммо бунинг ўрнига ижроқўм вакиллари каминани одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилмасликда айблаб, мени терговга тортишди», - деганди Майкл Гарсия. У шунингдек, 430 саҳифалик материаллардан атиги 42 саҳифа қолганига ҳам алоҳида эътибор қаратган. Шу тариқа, ҳамкасбларига нисбатан бутунлай ишончини йўқотган Майкл Гарсия истеъфо бериб, ишдан кетди. ФИФА президенти Йозеф Блаттер эса Гарсиянинг «қилиғи»дан ҳайратга тушганини айтди, холос.

Хуллас, ФИФАнинг расмий текширувларига қарамай, айнан шу вақтда ташкилот обрўсига путур етди. Инглиз ОАВларида айтилишича, Гарсияга боғлиқ худди шу можаро туфайли бирданига бешта йирик компаниялар ташкилот билан ҳамкорликни тўхтатишди. Мазкур можарога бирор қўшимча қилиш шартмасдек кўринади-ю, аммо ўрни келганда, бразилиялик футбол афсонаси Ромарионинг сўзларини эслаб ўтмасак бўлмайди. Ромарио гапни мухтасар қилиб, Блаттер ва ФИФА Бош котиби Жером Валькеларни «ўғрилар, коррупционерлар ва рэкетчилар» деб таърифлаб қўя қолганди.

Ғарб. Санкциялар

ФИФА манзилига йўлланган навбатдаги танқидларнинг каттагина улуши Украинадаги нотинч вазият билан боғлиқ. Ушбу ўлкадаги вазият туфайли Россия-Америка муносабатлари бузилгач, аниқроғи, 2014 йил мартида америкалик икки сенатор - Марк Кирк ва Дэн Коатс жаноб Блаттерга мурожаат қилиб, Россияни ташкилот аъзолигидан чиқаришни, мамлакатга берилган ЖЧ-2018 мезбонлиги ҳуқуқини бекор қилишни, қолаверса, Россия терма жамоасини Бразилия-2014дан бадарға қилишни сўрашди. Сенаторларнинг фикрига Буюк Британия вице-премьери Ник Клегг ҳам қўшилди. Бу талаб ва истакларга «Р-Спорт» орқали жавоб берган Блаттер интервьюда шундай деганди: «Биз мамлакатга ҳам, унинг раҳбарларига ҳам ишонамиз. ФИФА рад қилиб бўлмайдиган тарзда Россияда ўтадиган мундиални қўллаб-қувватлайди. Қачонки, Шимолий Америкадан мактуб олсак, уларга «Бу - футбол, сиёсат эмас...» деб жавоб берамиз».

 

Сайловлар-сайловлар...

Блаттер ФИФА президентлиги лавозимини 1998 йилдан бери ўзида ушлаб турибди. Боз устига, швейцариялик функционер шу йилнинг май ойида бўладиган сайловларда ҳам ўз номзодини олға сурмоқчи. Март ойида 79 ёшга тўладиган амалдор дунё футболига ҳалиям фойда келтира олишига тўлиқ ишонади. Аммо унинг бу фикрига кўпчилик мутлақо қўшилмайди. Масалан, унинг биринчи рақамли мухолифи, УЕФА президенти Мишель Платини. Европа футболи раҳбарининг айтишича, у навбатдаги сайловларда Блаттернинг номзодини қўлламайди ва у «аллақачон курсини бўшатиб қўйса бўларди», деган фикрда. Ҳозирда президентлик курсиси учун Блаттерга уч киши рақобат қилиши мумкин. Булар: ФИФА бош котиби Жером Шампань, Иордания шаҳзодаси Али бин Ал-Ҳусайн ва франциялик собиқ футболчи Давид Жинола. Йирик компанияларнинг ҳомийликдан воз кечишлари эса швейцариялик амалдорни анчагина обрўсизлантириб қўйди.

Йўқотиш

Уч йирик ҳомий - Castrol, Continental ва Johnson & Johnson компанияларининг ФИФАдан юз ўгириши, улардан олдинроқ Sony ва Emirates фирмаларининг ҳамкорликни тўхтатиши туфайли ташкилот 1,5 миллиард доллардан айрилди. Ҳозирча ФИФА билан Adidas, Coca-Cola, Visa ва Hyundai компаниялари ҳамкорлик қилишмоқда. Аммо улар ҳам эртами-кеч футболнинг бош ташкилоти билан алоқаларни узиши мумкинмаслигига ҳеч ким кафолот бера олмайди. Германиянинг Focus ахборот аегнтлигида айтилишича, айни кунларда ФИФА юқоридаги йўқотишлар ўрнини зудлик билан қоплаш учун ўзига янги ҳомийлар изламоқда. ФИФАдагиларнинг бу борада айниқса, Samsung ва Qatar Airways компанияларидан умидлари катта. Аммо мазкур фирмалар тобора обрўсизланаётган ташкилот билан ҳамкорлик қилишга рози бўлишармикан? Ҳамма гап шунда...

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 15:00, 30.01.2015. Ўқилди: 10796 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Сельта Борха Иглесиас 11
9 Барселона Рафинья 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик