Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Таэквондо (WTF). Терма жамоамиз аъзолари Туркия очиқ чемпионатига йўл оладилар

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / таэквондо
Рукн: Янгиликлар
A A A
2015 йилнинг 12-15 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида Таэквондо (WTF) бўйича 2016 йилги XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун рейтинг очколар ўйналадиган Туркия очиқ чемпионати баҳслари ўтказилади.    Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Ким бошчилигидаги мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.    Терма жамоамиз таркибидан Жасур Бойқўзиев, Дмитрий Шокин, Максим Рафалович, Никита Рафалович, Дилобар Сайдуллаева, Наталья Маматова, Владислав Хан, Дилдора Элиева, Раъно Байбатаева, Валентин Хегай, Гўзал Нарбабаева, Тимурбек Уралов каби тажрибали ва иқтидорли спортчилар ўрин эгаллашган.    “2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмаларини қўлга киритиш учун Таэквондо (WTF) спорт тури вакиллари рейтинг очколари ўйналадиган қатор йирик мусобақаларда иштирок этадилар. 2015 йил якунида ушбу мусобақаларда қўлга киритилган рейтинг очколар жамланади ва ҳар бир вазн тоифасида 1-6 ўринларга сазовор бўлган спортчилар Олимпиада ўйинларида қатнашиш хуқуқига эга бўладилар. Бундан ташқари Осиё давлатлари вакиллари учун 2016 йилнинг январь – февраль ойларида қитъавий саралаш мусобақаси ўтказилади. Мазкур турнирда 1-2 ўринларни банд этган таэквондо усталари ҳам Олимпиада ўйинларига йўлланма оладилар. Бугунги кунга келиб, ҳамюртларимиз орасида энг юқори рейтинг кўрсаткичга 2014 йили Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинлари ғолиби Жасур Бойқўзиев эга. Жасур ўз вазн тоифасида рейтинг жадвалида кучли учликда бормоқда. Шу билан бирга, қолган вазн тоифаларида ҳам спортчиларимиз ўз мавқеиларини мусобақадан-мусобақага яхшилаб бораётганлигини таъкидлаш ўтиш керак”, - дейди Ўзбекистон Таэквондо (WTF) ассоциацияси Бош котиб ўринбосари Сарвар Шaмусаров.    Туркия очиқ чемпионатида, шунингдек, ўсмирлар ва ўспиринлар (кадетлар) ўртасида ҳам мусобақалар ўтказилади.    Ўсмирлар терма жамоамиз таркибидан 12 нафар умидли спортчимиз ўрин эгаллаган бўлса, ўспиринлар ўртасида бўлиб ўтадиган баҳсларда тўрт нафар ҳамюртимиз Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.
Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 13:08, 09.02.2015. Ўқилди: 3464 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик