Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Елена Исинбаева спорт фаолиятига қайтишини маълум қилди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / енгил атлетика
Рукн: Янгиликлар
A A A

Баландликка лангарчўп билан сакраш бўйича кўп маротаба жаҳон рекордчиси Елена Исинбаева ЦСКА клубига қайтишини ҳамда машғулотларни бошлашини маълум қилди, деб хабар берди «Газета.Ru» мухбири.

“Мен “ЦСКА”га қайтишимдан хурсандман. Мен учун “ЦСКА”га қайтиш, катта спортга қайтиш демакдир, бизнинг клуб билан истакларимиз мос тушмоқда. Мени катта спортга қайтишимга нима ундаганини айтиб бермоқчиман. Қизим уч ойлик бўлганда, мен 2012 йилги Лондон Олимпиадасида бронза медаль олганим учун ўзимдан кониқмаётганим туфайли спортга қайтишим ОАВларда муҳокама қилина бошланди.

Мана, мен тайёргарликни бошлашга қарор қиладиган лаҳза етиб келди. Ҳозирда ҳафтасига уч марта машғулот ўтказяпман. Мураббий менга машғулотлар режасини тузиб берган. Бу режа бўйича сентябргача шуғулланаман. 2015 йилнинг охирида мен Риода олтин медаль учун курашишга тайёр ёки тайёр эмаслигим ҳақида аниқ бир қароримни айтишим мумкин бўлади.

Қизим Ева ҳозир етти ойлик бўлди. Менда бўш вақт пайдо бўлди ва мен уни керакли жойга йўналтирмоқчиман. Оилам, турмуш ўртоғим, мураббий менинг спортга қайтиш истагимни қўллаб-қувватлашди. Агар менга жароҳат халақит берса, унда бу уринишларим бефойда бўлади. Ёки мен олтин медаль учун тайёргарлик кўраман, ёки агар буни эплай олмасам, ўз фаолиятимни бутунлай тугатаман”, – деб таъкидлаб ўтди Исинбаева.

Маълумот учун, Исинбаева аёллар ўртасида лангарчўп билан баландликка сакраш бўйича икки карра Олимпия чемпиони, 2012 йилги Олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби, етти карра жаҳон чемпиони, Европа чемпиони, 28 марта жаҳон рекорди соҳиби ҳисобланади. Унга Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси мақоми берилган.

2005 йил 22 июлда Лондонда ўтказилган мусобақаларда лангарчўп билан баландликка сакраш бўйича аёллар ўртасида тарихда 5 метрлик баландликни забт этган биринчи аёл бўлган. 2012 йилда Россиянинг энг муваффақиятли аёл спортчиси деб тан олинган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 09:43, 13.02.2015. Ўқилди: 3787 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик