Бугун 17 ноябрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ФИФА рейтингида юқорига кўтарилган термалар. ТОП-10

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Рейтинглар / FIFA рейтинги (эркаклар)
Рукн: Янгиликлар
A A A

ФИФА 2015-йилнинг январ ойига кўра терма жамоалар рейтингини эълон қилгани ҳақида олдинроқ хабар бериб ўтган эдик. Рейтингда бирданига бир нечта поғона юқорига кўтарилган терма жамоалар кўп бўлди. Furkat.uz сайти рейтингда юқорига кўтарилган термалар ўнлигини тузиб чиқди. 

9-10. Гана (+12) 25-ўрин
Январда Африка Миллатлар кубоги финалига қадар етиб келган Гана терма жамоаси рейтингда 12 поғона кўтарилиб, 25-ўриндан жойлашди. Грант шогирдлари қитъа кубогининг финалида пеналтилар сериясига кўра рақибларига имкониятни бой бериб қўйишганди.

9-10. Конго (+ 12) 49-ўрин
Африка Миллатлар кубогининг бронза медалига сазовор бўлган Конго Демократик Республикаси терма жамоаси ҳам рейтингда бирданига 12 ўрин юқорига кўтарилиб, умумий жадвалнинг 49-поғонасига жойлашди.

7-8. БАА (+14) 66-ўрин
БАА терма жамоаси Осиё кубогида бронза медалини қўлга киритганлиги учун рейтингнинг 80-ўрнидан 66-ўрнига кўтарилди ва Ўзбекистон терма жамоасини ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

7-8. Хитой (+14) 82-ўрин
Хитой термаси ҳам рейтингда 14 поғона юқорига кўтарилишга муваффақ бўлди. Австралияда кечган Осиё кубогида чин юрти вакиллари гуруҳ босқичидаги 3 ўйинни ҳам ғалаба билан якунлаганликлари рейтингда кўтарилишга сабаб бўлди.

5-6. Жанубий Корея (+15) 54-ўрин
Жанубий Корея терма жамоаси Осиё кубогининг вице-чемпионига айлангани учун ҳам 15 ўрин юқорига кўтарилиб, рейтингнинг 54-поғонасидан жой олди. Ким билади дейси агар корейслар финалда мезбонларни таслим қилишганида кучли элликталикдан жой олишган бўлармиди.

5-6. Мавритания (+15) 123-ўрин
Мавритания терма жамоаси гарчи Африка кубогида иштирок этмаган бўлса ҳам, рейтингда 15 ўрин юқорилади. Бу бироз тушунарсиз бўлмоқда. Мавритания айни пайтда рейтингнинг 123-поғонасини банд этиб турибди.

4. Покистон (+17) 171-ўрин
Покистон термаси 2014-йилни 198-ўринда якунлаган эди. 2015-йилнинг илк ойида эса ушбу терма жамоа 171-поғонага кўтарилди. Жадвалнинг қуйи қисмида биргина ғалаба ҳам анча кўтарилишга замин яратади.

3. Ироқ (+20) 94-ўрин
Осиё кубогида 4-ўринни қўлга киритган Ироқ терма жамоаси бирданига 20 ўрин юқорига кўтарилиб, 94-ўриндан жой олди. Ироқликлар Австралия майдонларида ишончли, мазмунли ва барқарор футбол намойиш қилишди.

2. Австралия (+37) 63-ўрин
Ўз майдонида Осиё чемпиони бўлган Австралия терма жамоаси рейтингда бирданига 37 поғона кўтарилишга муваффақ бўлди. Шу тариқа Австралия рейтингда Ўзбекистонни орқада қолдириб, Осиё жамоалари орасида 4-ўринга чиқди.

1. Экваториал Гвинея (+69) 49-ўрин
Африка кубогини ўз майдонида ўтказиб, унда 4-ўринни қўлга киритган Экваториал Гвинея терма жамоаси рекорд 69 поғона юқорига кўтарилиб рейтингнинг 49-ўрнидан жой олди. Агарда мезбонлар чемпион бўлганликларида балки бу кўрсаткич янада ошган бўлармиди.

Кўриб турганинггиздек январ ойида ўтказилган икки йирик мусобақа Осиё ва Африка кубогида совриндор бўлган терма жамоалар рейтингда анча юқорига кўтарилиб олишган. Эътиборли жиҳати ушбу рўйҳатдан айнан мана шу икки қитъа вакиллари жой олишди.

Фурқат Юсупов

Манба: furkat.uz
Киритилди: 08:01, 16.02.2015. Ўқилди: 7778 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.