"Барселона" бошмураббийи Луис Энрикечемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Манчестер Сити" қарши учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз "Малага"га қарши учрашувда бўшашмаган эдик. Биз примера ўйинларига чемпионлар лигаси хаёли билан тушмаймиз.
"Сити"га қарши ўйинда эса, бизга тақдим этиладиган бўш ҳудудлардан фойдаланишимиз керак. Агар тўп назоратини қўлга олсак, ҳаётий режаларимизни амалга ошириш енгил кўчади. Ҳаммасини майдон марказидаги кураш ҳал қилади.
Ўтган мавсумда "Барселона" тўп назоратида устун келганди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Буни такрорлаш қийин бўлади.
Бу йил жамоларнинг савиясида катта фарқ бор деб ўйламайман. "Сити" Англия чемпиони бўли, бизкаби яхши ўйинчиларни сотиб олди", - дейди Луис Энрике.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).