Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Брентфорд

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Боксчиларимиз "Странжа" турнирини муваффақиятли бошладилар

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Аввал хабар қилганимиздек 2015 йилнинг 24 – 28 февраль кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган “Странжа” халқаро турнири ўтказилади.

Кеча 66-бор ташкил этилган мазкур халқаро турнирга старт берилди. Бу йилги мусобақаларда 34 давлатдан 244 нафар чарм қўлқоп усталари (173 нафари эркак – 71 нафари хотин-қизлар) ғолиблик учун баҳс юритадилар.

Биринчи кун бўлиб ўтган мусобақада ҳамюртларимиздан Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) болгариялик Здравко Михайловни 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, вазни -56 кг.гача бўлган боксчилар мусобақасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган яна бир тажрибали спортчимиз Муроджон Аҳмадалиев ҳам ўзининг илк жангида Жафар Абдулридха (Ироқ) устидан йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Дастлабки кун бўлиб ўтган баҳсларда рингга кўтарилган яна бир юртдошимиз Исроил Мадримов (-69 кг) ирландиялик рақиби Адам Ноланга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва учрашувни 3:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилиб, олтин медаллар учун курашни давом эттирмоқда.

Хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган мусобақада баҳсларга киришган ҳамюртимиз Ёдгорой Мирзаева (-60 кг) ўта муросасиз кечган жангда хитойлик Жунха Юнга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур халқаро турнирда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш мақсадида жами 12 нафар чарм қўлқоп усталаримиз София шаҳрига йўл олишган. Булар – Муборак Камолова (-48 кг), Ёдгорой Мирзаева (-60 кг), Шаҳноза Низомова (-75 кг) Абдулла Қўчқоров (-49 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Муроджон Ахмадалиев (-56 кг), Элнур Абдураимов (-60 кг), Фазлиддин Ғоипназаров (-64 кг), Исроил Мадримов (-69 кг), Элшод Расулов (-81 кг), Рустам Тўлаганов (-91 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг).

Манба: olimpik.uz
Киритилди: 11:56, 25.02.2015. Ўқилди: 3479 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик