Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 17 43
2 Реал Мадрид 17 39
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 17 34
5 Эспаньол 16 30
6 Бетис 16 25
7 Атлетик Бильбао 17 23
8 Сельта 16 22
9 Севилья 16 20
10 Хетафе 16 20
11 Эльче 16 19
12 Алавес 16 18
13 Райо Вальекано 16 18
14 Мальорка 16 17
15 Реал Сосьедад 16 16
16 Осасуна 16 15
17 Валенсия 16 15
18 Жирона 16 15
19 Реал Овьедо 16 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мурод Исмоилов: «Жамоадаги ижобий муҳит хурсанд қилмоқда»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Интервьюлар
A A A

12 март куни Фарғонанинг “Нефтчи” клуби мавсум олдидан таркибга янги жалб қилинган футболчиларни кенг оммага расман таништирди. Маросимда клуб раҳбарлари, мураббийлар, футболчилар, ОАВ вакиллари ва жамоа мухлислари иштирок этишди. Таништирув маросими сўнггида “Рухсор” ТРК мухбирлари жамоа устози Мурод Исмоилов билан кичик суҳбат уюштиришга муваффақ бўлишди.

— Мавсум олдидан ўтказилган баҳслардаги натижалардан кўра, мени жамоадаги ижобий муҳит кўпроқ хурсанд қилди. Чунки ўтган йили “Нефтчи”га бирдамлик етишмаганди. Бу йил эса бир-бирини яхши тушунган, ўзаро яхши муносабатда бўлган ва ўз олдига юқори мақсадларни қўйган йигитлардан иборат жамоа мавсумни қарши оляпти. Ҳозир Фарғона жамоаси таркибини ёш футболчилар билан биргаликда, фахрий ва тажрибали ўйинчилар ташкил қилади. Биз ўз қўл остимиздаги мана шу таркиб билан жамоани нуфузи оширадиган “Нефтчи”ни яратяпмиз.

— Клубнинг ёш футболчиларидан бири Мурод Бобожонов ўтган мавсумда ўзини яхши томонлама кўрсатди. Бу йигитни ёш бўлишига қарамасдан ўзи хос устун тарафлари кўп. Рақиб билан дадиллик билан курашади, ҳужумчи бўлишига қарамасдан прессинг ҳам ёмон эмас ва энг яхши тарафиларидан бири у рақиб дарвозасига ишонч ва аниқлик билан зарба беради. Бу йигитни оддий мисол қилиб гапирдим. Лекин айнан мана шундай жанговор руҳиятни бошқа “Нефтчи” ўйинларига ҳам сингдиришни иложи борми?
— Албатта, биз ҳам мана шундай руҳиятни жамоага сингдиришга ҳаракат қиляпмиз. Ўйин вақтида футболчи жанговор руҳият билан ўйнаш керак эканлигини йигитларга тушунтиряпмиз. Ёшларда бундай юқори футбол кайфиятини бўлиши табиий. Ёшлик бор жойда — шижоат бўлади. Биласизми, биз айнан мана шундай ёшларимиз ва тажрибали футболчиларни бирлаштириб рақобатбардош жамоа шакллантирмоқчимиз.

— Мурод ака, яхши биласиз, ҳамма ишқибозлар “Нефтчи”нинг бу йилги ҳимоясини мақтаяпти. Шукурали Пўлатов, Жаҳонгир Меҳмонов, Ойбек Нурбоев ва Дилёр Ирматов. Бу йигитлар шубҳасиз “Нефтчи”нинг асосий ҳимоячилари ҳисобланишади. Бироқ эътибор қиладиган бўлсак, мана шу йигитларнинг барчаси ўтган йилни умуман бошқа-бошқа клубларда ўтказишаган. Тўғри, улар аввал ҳам бирга ўйнашган. Бироқ бир мавсум – бу оз муддат эмас. Бу сизни хавотирга солмайдими?
— Ушбу ҳолат жамоа ўйинига салбий таъсир қилади деб айтмаган бўлардим. Чунки улар авваллари ҳам бирга тўп суришган. Юқоридаги фикрингизга тўхталадиган бўлсам, биз мураббийлар ўтган уч ой давомида мана шу масалада ишладик. Кўп ўйинларда ушбу йигитларни битта таркибда ўйнатиб, уларни янада жипслаштирдик. Умид қиламанки, бу борада муаммо бўлмайди ва шу қатори ҳимояда ҳам ҳужумда ҳам ўсишга эришдик деб ҳисоблайман.

— Аббос Махсталиевнинг “Нефтчи”даги ишлари қандай кечяпти? Умуман жамоа устози сифатида Аббос ҳақидаги дастлабки фикрларингиз ?
— Аббос бу – Аббос. У кўплаб терма жамоаларимизда ўйнаган. Ўтган йили “Андижон”да ўзини кўрсатди. Шунинг учун уни Фарғонага чақирдик. Олий-2015да уни бизга кўп фойдасига тегади. Бу йил нафақат “Нефтчи” учун балки бутун Ўзбекистон учун ҳам Аббос томонидан қандайдир янгилик бўлиши мумкин.

— Бу йил ҳам “Нефтчи”ни шакллантиришда давом этасизми?
— Қўл остимиздаги айни пайтида йигитлар билан биринчи даврани тугатамиз. Шундан сўнг қандайдир ўзгаришлар бўлиши мумкин. Ундан ташқари эса бу йил энди жамоада катта ўзгаришлар бўлмайди. Вазиятга қараб, Олимпия терма жамоасидаги футболчиларга ҳам кўпроқ ўйин амалиёти беришга ҳаракат қиламиз.

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:12, 13.03.2015. Ўқилди: 4865 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 17
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Эльче Рафа Мир 6
8 Барселона Рафинья 6
9 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
10 Бетис Кучо Эрнандес 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.