“Нефтчи” жамоаси биринчи давранинг сўнгги икки турида мухлисларни хурсанд қилди. Жамоамиз аввалига Қўқон шаҳрида “Навбаҳор” кейинчалик эса Ғузорда “Шўртан”ни бир хил 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Натижада жамоамиз ҳисобидаги очколар сони 13 тага етди. Давралар оралиғидаги таннафусга “Нефтчи” 10-ўрин билан чиқиб кетди.
Киритилди: 15:13, 06.07.2013. Ўқилди: 3017 марта. Фикрлар
сони: 2 та.
“Нефтчи” жамоаси ҳимоячи Ойбек Нурбоев билан хайралишга қарор қилди. Мураббийлар штабининг қарорига қўра, Нурбоев хизматларидан воз кечишга тўғри келди. Энди ушбу футболчи давралар оралиғида ўзига янги жамоа топиши мумкин. Маълумотларга қараганда, Нурбоев билан олий лиганинг бир қатор жамоалар қизиқиш билдирмоқда.
Киритилди: 19:25, 03.07.2013. Ўқилди: 5295 марта. Фикрлар
сони: 6 та.
Бухородаги ўйинда мағлубиятга учраган фарғоналиклар кеча Қарши шаҳрига етиб келишди. Хабарингиз бор, 24 июнь куни “Нефтчи” Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб учрашувида “Насаф”га қарши майдонга тушади.
Киритилди: 07:56, 22.06.2013. Ўқилди: 3521 марта. Фикрлар
сони: 3 та.

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон Кубоги чорак финалининг дастлабки учрашувида “Насаф” жамоаси сафарда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши майдонга тушди ва 0:2 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.
Киритилди: 08:26, 15.06.2013. Ўқилди: 4180 марта. Фикрлар
сони: 4 та.

«Қўқон-1912» жамоаси бош мураббийи Тоҳир Кападзе «Нефтчи» бош мураббийлигига таклиф қилингани борасида гапларга изоҳ бериб ўтди.
Киритилди: 11:36, 11.06.2013. Ўқилди: 5057 марта. Фикрлар
сони: 12 та.
1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Нефтчи” ПФК раҳбарияти ва футболчилари Фарғона шаҳар Ойбек даҳасида жойлашган “Меҳрибонлик уйи” ва 86-ёрдамчи интернатига ташриф буюришди.
Киритилди: 21:03, 02.06.2013. Ўқилди: 3620 марта. Фикрлар
сони: 3 та.
Якунига етаётган ойда “Нефтчи” жамоасида катта ўзгаришлар рўй берди. Бу эса турли хил асоссиз хабарларнинг тарқалишига ҳам сабаб бўлди.
Киритилди: 09:27, 29.05.2013. Ўқилди: 3416 марта. Фикрлар
сони: 2 та.

“Нефтчи” жамоаси атрофида яна миш-мишлар пайдо бўла бошлади. Айрим интернет нашрларида тажрибали мутахассис Амет Мемет “Нефтчи” бош мураббийи бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Киритилди: 00:20, 29.05.2013. Ўқилди: 4133 марта. Фикрлар
сони: 9 та.

Хабарингиз бор, “Нефтчи” клуби Олий лиганинг “Гулистон”га қарши 8-турида “Гулистон” жамоасини қабул қилди ва ўша ўйинда киритилган биринчи голдан кейин ҳимоячи Дилёрбек Эрматов мухлислар томон “Фарғона ҳақиқати” газетасини йиртиб, отганди.
Киритилди: 17:51, 25.05.2013. Ўқилди: 7007 марта. Фикрлар
сони: 23 та.

Фарғонанинг «Нефтчи» ПФК мураббийлар штабида ўзгариш амалга оширилди. 26 йилдан ортиқроқ вақт давомида жамоани бошқарган Юрий Саркисян ўрнига Евгений Шохин «Нефтчи» ПФК бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.
Киритилди: 18:43, 23.05.2013. Ўқилди: 4111 марта. Фикрлар
сони: 4 та.
Ниҳоят, “Нефтчи”ни ким бошқариши борасидаги саволларга жавоб топилди. Бугун жамоа базасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда “Нефтчи” бош мураббийи масаласига ойдинлик киритилди.
Киритилди: 11:19, 21.05.2013. Ўқилди: 4276 марта. Фикрлар
сони: 13 та.
Бугун эрталаб @NeftchiPFC твиттери “Пахтакор” бош мураббийи Мурод Исмоиловнинг “Нефтчи” жамоасига бош мураббий бўлиши эҳтимоли катталиги” хусусида хабар тарқатган эди. Аммо “Нефтчи” ПФК матбуот хизмати бу хабар ҳали тўла ўз тасдиғини топмаганини маълум қилди.
Киритилди: 10:57, 20.05.2013. Ўқилди: 3995 марта. Фикрлар
сони: 9 та.

Охирги кунларда “Нефтчи” жамоаси хусусида ҳар хил миш-мишлар тарқалди. Турли сайтларда “Нефтчи” клубидаги ўзгаришлар, жамоани бошқариши мумкин бўлган мураббийлар, четлатилган футболчилар ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.
Киритилди: 19:09, 19.05.2013. Ўқилди: 5736 марта. Фикрлар
сони: 22 та.

Бир ҳафтадан бери матбуотда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ҳақидаги хабарлар тиним билмаяпти. Чоршанба куни Юрий Вазгенович Саркисян истеъфога чиққач, унинг ўрнини ким эгаллаши борасида тахминлар янграмоқда.
Киритилди: 11:02, 18.05.2013. Ўқилди: 4575 марта. Фикрлар
сони: 19 та.

Кечадан бери интернет нашрларда “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Юрий Вазгенович Саркисяннинг истеъфога чиққани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Киритилди: 11:59, 16.05.2013. Ўқилди: 4160 марта. Фикрлар
сони: 10 та.

Фейсбук ва Твиттер ижтимоий тармоқларида тарқалган, расман тасдиқланмаган хабарларга кўра, Фарғонанинг "Нефтчи" футбол клубини 26 йилдан буён бошқариб келаётган мураббий Юрий Вазгеневич Саркисян истеъфога чиқарилган.
Киритилди: 18:49, 15.05.2013. Ўқилди: 21880 марта. Фикрлар
сони: 234 та.

“НЕФТЧИ”ГА НИМА БЎЛДИ?
СПОРТ РИВОЖЛАНЯПТИ, ФУТБОЛЧИ?
Киритилди: 09:17, 09.05.2013. Ўқилди: 9818 марта. Фикрлар
сони: 96 та.

Ўзбекистон футболи тарихида Фарғона футболининг тарихи ҳам шонли, ҳурмати ҳам юқори бўлиб келган! Тарихга назар солсак, ўзбек футболи Фарғона футболи орқали бутун дунёга танилган.
Киритилди: 11:50, 08.05.2013. Ўқилди: 6435 марта. Фикрлар
сони: 44 та.

Ҳозир фарғоналик кўплаб футбол мухлисларини бир савол қийнамоқда. “Нефтчи”га нима бўлди? Муваффақиятсизликларнинг охири борми? Кетма-кет мағлубиятларга ким айбдор? Хуллас, ҳамма ёқда дув-дув гап.
Киритилди: 16:17, 07.05.2013. Ўқилди: 6829 марта. Фикрлар
сони: 40 та.

Ўзбекистонда мухлислик борасида етакчи саналган водийлик мухлислар ўз жамоаларини етакчи ўринларда кўришмаганига ҳам анча бўлди.
Киритилди: 11:23, 20.04.2013. Ўқилди: 6451 марта. Фикрлар
сони: 49 та.