Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • 2:1
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • 2:3
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • 1:0
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • 1:0
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:4
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • 3:1
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рўзиқул Бердиев: «Мухлисларни назарига илмайдиган мураббийнинг келажаги йўқ»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Нефтчи
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон Кубоги чорак финалининг дастлабки учрашувида “Насаф” жамоаси сафарда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши майдонга тушди ва 0:2 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.

Биз ўйиндан сўнг “Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиевдан ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишни сўраб мурожаат қилдик ва мухлисларни қизиқтираётган бир неча саволлар бердик.

Қуйида мураббийнинг фикрлари ва жавоблари билан танишинг.

— Бугунги учрашувда жамоамиз олдига қўйилган асосий вазифа кейинги босқич масаласини илк ўйиндаёқ ҳал қилиш эди, биз ўз мақсадимизга эришдик, бунинг учун йигитларга каттадан-катта раҳмат айтаман. Ўйин осон кечмади, “Нефтчи” жамоаси доимо ўз майдонида катта шижоат кўрсатадиган жамоалар сирасига киради. Аммо йигитларимиз характерларини намойиш қилишиб, ҳар икки бўлимда биттадан гол уришиб, ғалабани қўлга киритишди ва кўзланган мақсадга эришишимизни таъминлашди, — дейди Рўзиқул Бердиев.

— “Нефтчи” жамоасининг ўйинига қандай баҳо берасиз?
— “Нефтчи” жамоасида бўлиб ўтган воқеалардан хабарларингиз бор, мураббийлар штабида катта ўзгаришлар рўй берди. Ҳали янги мураббийлар ўз усул ва кўрсатмаларини жорий қилишга вақт керак бўлади. Шу муносабат билан бўлса керак аввалги “Нефтчи”нинг ўйинларига қараганда биз ўзимиз кутган қаршиликка дуч келмадик. Ўйлайманки, янги мураббийларнинг Саъй-ҳаракатлари билан жамоа яна ўз ўйинини топиб кетади. "Нефтчи" жамоаси катта салоҳиятга ва шонли тарихга эга жамоа ҳисобланади.

— Бугун Зоҳид Абдуллаев учрашувдаги муҳим голни киритди, тўғриси унинг кам гол ураётганига биз мухлислар ҳам бироз ташвишланаётган эдик.
— У нафақат бугун балки доимо жамоамизнинг ютуқларига ҳисса қўшгиси келади, ҳужумчи гол уриши керак, ундан доимо шу нарса талаб қилинади. Бугун у буни уддасидан чиқди, умид қиламанки, у кейинги ўйинларда ҳам голлар уриб жамоамизнинг ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшади. Мен шахсан шундай бўлишига ишонаман.

— Бугун, шунингдек, ярим ҳимоячимиз Суҳроб Неъматов ҳам гол муаллифи бўлди.
— Суҳроб ақлли футболчи ҳисобланади, шунингдек катта маҳоратга ҳам эга, уни бугун иккинчи бўлимда Зоҳидни ўрнига тушурдик. Голли вазиятда Илҳом Шомуродов ҳам яхши ҳаракат қилди. Унинг дарвозага берган зарбаси қайтиб келди, бу вазиятга яқин турган Суҳроб Неъматов дарвозани ишғол қилишга эришди ва учрашувдаги ғалабамизни таъминлаб берди. Суҳроб кучли зарбага эга тажрибали ўйинчи ҳамдир. Уни захирадан майдонга туширишимиз, ўйлайманки мавқеига ҳеч қандай таъсир қилмайди. Бутун учрашув давомида бошқаларга нисбатан камроқ ўйнасада, катта ҳажмдаги ишни бажарадиган ўйинчи ҳисобланади.

— Кейинги учрашувларда кўпроқ дарвозабонимиз Элдор Суюновга ишонч билдираяпсиз, ўз ўрнида Элдорбек ҳам бу ишончни оқлаяпти у энди асосий дарвозабон бўлиб қоладими?
— Ўзларингизга маълум, шу пайтгача Элдор ўринбосарлар таркибида ўйнаб келарди, жорий йилдан унга асосий таркибимизда майдонга тушишга имкон бера бошладик, у бу ишончимизни оқлашга ҳаракат қилаяпти. Агар у шундай ҳаракат қилишда давом этса келажакда нафақат жамоамизда балки мамлакатимиздаги моҳир дарвозабонларнинг бирига айланади, бундан умид қилса бўлади.

— Энди жароҳати туфайли майдонга тушмаётган Алишер Юсупов ҳақида ҳам маълумот бериб ўтсангиз.
— Алишер жорий чемпионатимиздаги айнан “Нефтчи”га қарши кечган ўйинда жароҳат олган эди, кейинчалик текширишлар унинг жароҳати жиддийроқ бўлиб чиққанини кўрсатди. Шунинг учун ҳозирги пайтда у Москвада даволанмоқда, муолажалар ниҳоясига етиб қолган. У албатта иккинчи даврадан бошлаб сафимизга қўшилади.

— Жаҳонгир Жиямуродов қачон майдонга тушади?
— Жаҳонгир жарроҳлик амалиётидан сўнг тикланиш жараёни билан бир қаторда даволанишни ҳам давом эттирмоқда, Жаҳонгир айни пайтда енгил машғулотларни ҳам бошлаган, у жуда иродали йигит, ўйлайманки, шу кетишда давом этса, у ҳам иккинчи даврадан бизга ёрдам бера бошлайди.

— Олдинда Ўзбекистон Кубоги чорак финалининг жавоб учрашуви бор бўлса-да, сизнингча бугунги ғалаба кейинги босқич тақдирини ҳал қилдими?
— Биз бугунги ғалабамиз билан Ўзбекистон Кубогининг кейинги босқичи томон ишончли катта қадам ташладик, деб ўйлайман.

— Охирги саволимиз қуйидагича, сиз жамоага бош мураббий бўлгач “Насаф” мухлисларининг жамоага бўлган ишончи қайтадан тикланди, сизнингча мухлислар жамоа учун ким?
— Шахсан ўзим мухлисларни жамоанинг ажралмас бир қисми деб биламан. Жамоа билан мухлислар ўртасида доимо яхши муносабат бўлиши керак. Футбол мухлислар учун ўйналади. Яна шуни таъкидлайманки, жамоанинг зафарли онларида бирга бўлиб, муваффақиятсизлик пайтлари юз ўгириб кетадиган мухлис – бу ҳақиқий мухлис эмас. Ўйинчилар ҳам, футболчилар ҳам мухлисларнинг ишончига ва далдасига доимо муҳтож бўлишади. Мухлисларни назарига илмайдиган мураббийнинг келажаги йўқ. Бунга ҳаётимда гувоҳ бўлганман. Мухлис ўз севган жамоасига ишониши керак. Бизнинг кейинги ўйинлардаги ғалабамизга мухлисларнинг ҳам жуда катта ҳиссалари бор, буни бутун жамоамиз билан тан оламиз, фурсатдан фойдаланиб, сайтингиз орқали уларга каттадан-катта ташаккурлар изҳор этаман. Асосий мақсадимиз ҳар-бир учрашувимизни азиз мухлисларимиз учун ҳақиқий байрамга айлантириш.

Суҳбатни Ренат Эрназаров ёзиб олди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 08:26, 15.06.2013. Ўқилди: 4180 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик