Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+4' |
|
Ўйин якунланди. "Реал" кутилмаганда ўз уйида очко йўқотди. "Мадрид" - "Леванте" 1:1. |
90+3' |
|
ВУУУУҲ! Кроооссс! Тони жарима майдончаси ташқарсиидан зарба берди. Тўп устунга тегиб майдонни тарк этди |
90+3' |
|
"Леванте" ўткир бурчак остида хавфли зарба берди. Касилья тўпни эгаллади |
90+2' |
|
Тео Эрнандес чап қанотдан тўғри дарвозабонга узатма берди. |
90+2' |
|
Қўшимча дақиқаларнинг дастлабкиси ортда қолди. Яна 3 дақиқа... |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди |
89' |
|
Қизиқ! Марсело майдондан четлатилди. Бразилиялик футболчи ҳимоячи билан тўқнашув пайтида рақибининг бошига тепибди. |
89' |
|
ВУУУУУҲ! Марсело жарима майдончаси чизиғи устида кучли зарба берди. Тўп олис бурчак томон кетаётганди. Рауль маҳорат билан қайтарди! |
87' |
|
ВУУУУУУУҲ! Омад меҳмонлар томонида бўлди. Иско ўнг қанодан ҳаволатиб узатма берди. Бэйл баланд сакраб бош билан зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди! |
85' |
|
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Начо бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
82' |
|
Вууууҳ! Иско-Бэйл-Асенсио комбинациясидан кейин Марко рақиб жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Рауль тўпни қўлидан чиқариб юборди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди |
82' |
|
"Леванте" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ўта самарасиз |
81' |
|
Кико Касилья қалтис ҳаракат қилди. Олдинга чизиққа етказилган узатмага "Реал" дарвозабони чиқиб борди, аммо тўп учун курашда "Леванте" футболчиси Карвахал ва дарвозабондан устун келди. Натижада у бўш дарвозани ишғол қилиши мумкин эди. Карвахаль бир амаллаб хавфни бартараф этди |
80' |
|
Асенсио Искони яккама-якка вазиятга чиқарувчи узатма берди. Аммо ярим ҳимоячи буни кутмаганди шекилли, тўпга ета олмади |
79' |
|
Кроос томонидан етказилган узатмани дарвозабон мушти билан уриб юборди |
78' |
|
"Реал" рақиб жарима майдончасининг ўнг томонидан жарима зарбаси тепади |
78' |
|
"Леванте" футболчиси офсайдда қолди. Бу ўйинда биринчи марта |
76' |
|
Иско Бэйл билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кирдию, аммо ярим ҳимоячи офсайдда қолганди |
74' |
|
Карвахаль олис масофадан зарба берди. Рекошет ҳолатда борган тўп Рауль учун қийинчилик туғдирди. Фернандес тўпни эгаллаб олди |
72' |
|
"Реал"да ўзгариш: Лукас Васкес ўрнига Матео Ковачич туширилди |
72' |
|
"Мадрид" навбатдаги бурчак тўпини ўйинга киритди. Самарасиз |
71' |
|
Оҳо! Асенсио ўнг қанотдан "Леванте" жарима майдончасига кириб келди ва олис устун томон зарба берди. Анча ноаниқ |
70' |
|
Карвахаль ўнг қанотдан зарба-узатма берди. Рауль тўпни эгаллаб олди |
68' |
|
"Леванте"да учинчи ўзгариш: Иви Лопес ўрнига Саму тушди |
66' |
|
Дани Карвахаль сариқ карточка олди. Майдон марказида Лермани йиқитди |
65' |
|
Тони Кроос олис масофадан аниқ зарба берди. Рауль тўпни эгаллади |
63' |
|
Иско жарима майдончасига кираётган Асенсиога узатма берди. Марко бироз тўпга ета олмади |
62' |
|
"Реал"да ўзгариш: Льоренте ўрнига Иско тушди |
62' |
|
Вуууҳ! Васкес ўнг қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Бэйл бош билан зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди |
60' |
|
Боатенг огоҳлантирилди |
58' |
|
"Реал" кетма-кет иккита бурчак тўпини ўйинга киритди. Меҳмонлар яхши ҳимояланишмоқда |
55' |
|
"Леванте"да ўрнига Алекс Алегрия ўрнига Эммануээль Боатенг тушди |
54' |
|
Энди майдон эгалари бурчак тўпини ўйинга киритишди. Ҳужумда фол — хавфли ўйин намойиш қилинди. Рамос ҳимоячининг юзига тепиб юборди ва сариқ карточка олди. |
52' |
|
"Леванте" бурчак тўпини ўйинга киритди. Бэйл бош билан тўпни қайтарди |
50' |
|
"Леванте" хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Алегрия жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллади. Кико Касилья тўғри позиция танлади ва тўпни эгаллади |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланиб кетди. Давом этамиз |
45+3' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб — 1:1. Танаффус |
45+2' |
|
Тони Кроос жарима майдончаси ташқарисидан хавфли зарба берди. Фернандес зарбани қайтариб, сўнгра тўпни майдон ташқарисига уриб юборди |
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
45' |
|
ВУУУУУУУУҲ! Олис масофадан етказилган узатма натижасида Бэйл бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди. Рауль ажойиб сэйв билан хавфни бартараф этди |
43' |
|
"Реал" ижросидаги навбатдаги бурчак тўпи хавфли бўлди. Бэйл баланд сакраб бош билан зарба берди. Бироз ноаниқ |
36' |
|
ГОООООЛ! Лукас Васкес, 1:1! Мадридликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Рамос томонидан бош билан берилган зарбани дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни Васкес дарвозага жойлаб қўйди |
32' |
|
Иви Лопес жаримадан дарвоза томон зарба берди. Бироз ноаниқ |
29' |
|
Тео Эрнанес чап қанотдан ҳужумга қўшилди ва дарвоза олдига узатма берди. Рауль тўпни эгаллаб олди |
28' |
|
Бензема ўрнига Гарет Бэйл тушди |
27' |
|
Карим Бензема кутилмаганда жароҳат олди ва ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди |
27' |
|
Зидан шогирдлари ҳозирча рақиб дарвозаси томон йўл ола билишмаяпти |
20' |
|
"Леванте"да мажбурий ўзгариш: Иван Лопес жароҳат олди. Унинг ўрнига Педро Лопес тушди |
19' |
|
Льоренте жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Анча ноаниқ |
17' |
|
Марсело чиройли узатма билан Тео Эрнандесни рақиб жарима майдончасига бошлади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди |
16' |
|
Мезбонлар бир дақиқада иккита қанотдан 2та ҳужум ташкил қилишди. Ҳар сафар Рауль Фернандес тўпни эгаллаб олди |
14' |
|
"Реал" тезда ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Бензема рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва Асенсиога қолдирди. Марконинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди |
12' |
|
ГОООООООООЛ! Иви Лопес, 0:1! "Леванте" футболчиси аутдан тўпни "Реал" жарима майдончасига улоқтириб берди. Иви Лопес дарвозабон майдончасида тўпни қабул қилиб, сўнгра рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. "Реал" ҳимоячилари бундай "стандарт"ни кутишмаганди... |
11' |
|
Меҳмонлар бурчак тўпи ишлашди ва уни ўйинга киритишди. Касилья мушт билан тўпни нариги қанотга уриб юборди |
10' |
|
"Леванте" ўнг қанотдан яхши ҳужум ташкил қилди. Мадридликлар хавфни бартараф этишди |
6' |
|
"Мадрид" тўпни назорат қилмоқда |
3' |
|
Бензема Кроос билан "девор" ўйнаб, рақиб жарима майдончасига кириб борди, аммо ҳимоячи сўнгги паллада тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
2' |
|
Асенсио рақиб жарима майдончаси ташқарисида чиройли узатма билан Марселони бирга-бир вазиятга чиқаришга уринди. Ҳимоячи тўпни қайтариб қолишга муваффақ бўлди |
1' |
|
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга "Леванте" футболчилари киритиб беришди |
' |
|
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. |
' |
|
Учрашув Тошкент вақти билан 16:00да старт олади. Ўйиндан матнли онлайн трансляцияни бошладик. Учрашув UzReport телеканали орқали жонли трансляция қилинишини эслатиб ўтамиз |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! ФИФА кунлари якунига етиб, яна Европа миллий чемпионатлари давом эттирилади. Бугун эътиборимизни Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионига қаратамиз. "Реал" ўз уйида "Леванте"ни қабул қилмоқда |