Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| ' |
 |
ҒАЛАБА МУБОРАК, ҚАДРЛИ ВАТАНДОШЛАР!!! |
| 120+2' |
 |
Ўйин якунланди! Ўзбекистон - ЧЕМПИОН!!! |
| 120' |
 |
ГООООООООООООЛ! ГОООООООЛ! ГООООООООЛ!!!! Андрей Сидоров, 2:1! Бурчакдан етказилган узатмани "Қўқон-1912" ҳужумчиси оёқ билан дарвозага жойлаб қўйди!!! |
| 118' |
 |
Ўзбекистонда ўзгариш: Жавоҳир Сиддиқов ўрнига Андрей Сидиров туширилди |
| 116' |
 |
Ҳамдамов олис масофадан кучли зарба берди. Тўп ҳимоячининг бошига тегиб қайтди |
| 115' |
 |
Бурчак тўпини бартараф этган вьетнамиклар қарши ҳужум ташкил қилишди. Ха Дук Чин бош билан зарба йўллаши оқибатида тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
| 14' |
 |
Нарзуллаев бурчак тўпи ишлади |
| 111' |
 |
Достонбек Турсунов ва До Дуй Ман огоҳлантириш олишди |
| 109' |
 |
Рақибларда ўзгариш амалга оширилди |
| 107' |
 |
Қани олға, Ўзбекистон! |
| 106' |
 |
Иккинчи экстра тайм бошланди |
| 105' |
 |
Биринчи экстра-тайм тугади |
| 103' |
 |
Аббос Отахонов ўрнига Бобир Абдихолиқов майдонга туширилди |
| 101' |
 |
Ҳамробековга қўполлик ишлатишди |
| 100' |
 |
14-рақам Ван Ван Дук узоқдан зарба йўллаганди |
| 99' |
 |
Жарима зарбаси уришди рақиблар. Хайрият, ҳеч нарса бўлмади. 99-дақиқа ўтиб бормоқда. |
| 97' |
 |
Достоннинг зарбаси, ажойиб чиққанди. Аммо яна бурчак тўпи! |
| 94' |
 |
Дарвозабон кучсиз зарбани қайтарди |
| 94' |
 |
Достон Ҳамдамов бурчакдан тўпни оширади |
| 91' |
 |
Биринчи экстра-тайм бошланди |
| 92' |
 |
Учрашувнинг асосий вақти дуранг билан якунига етди. Энди 15 дақиқадан иборат иккита қўшимча бўлимлар бўлиб ўтади. |
| 90' |
 |
Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 90' |
 |
Сўнгги дақиқа бошланди |
| 89' |
 |
Рақиб ҳужуми бартараф этилди |
| 87' |
 |
Уххх, Сидиқов бош билан зарба йўллаганди |
| 85' |
 |
Сидиқовнинг зарбаси ўхшамади. |
| 83' |
 |
Гол ура олмаган Ўринбоев қоидани бузди |
| 83' |
 |
Дарвозагача 5-6 метр масофа эди-я, қандай ҳужум, дарвозабон ҳам хато қилиб берувди-я! Забихилло Ўринбоев |
| 82' |
 |
Ён чизиқдан тўпни оширгандик, аммо... |
| 80' |
 |
Вьетнамда ўзгариш: Нгуен Конг Пуонг ўрнига учинчи Буй Тян Дунг туширилди |
| 77' |
 |
Терма жамоамиз ижросидаги бурчак тўпи самара бермади |
| 76' |
 |
Вууууҳ! Комилов чап қанотдан берган узатма зарбага айланиб кетди. Яқин бурчакка кираётган тўпни Буй Тян Дунг майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 71' |
 |
Ҳамдамов рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб, пенальти ишлашга ҳаракат қилди, аммо Ал-Каф унга ишонмади |
| 67' |
|
Майдон қордан тозаланганига қарамай, ўйин оғир кечмоқда. Футболчилар тез-тез тўпни йўқотишмоқда |
| 63' |
 |
Жавоҳир Сиддиқов рақиб жарима майдончасига кириб бориб, йиқилди. Аммо пенальти йўқ |
| 61' |
 |
Вьетнамликлар жарима тўпини ўйинга киритишди. Ҳимоячиларимиз қайтарган тўпга Пан ВАн Дук зарба берди. Анча ноаниқ |
| 58' |
 |
Вьетнамда ўзгариш: Пам Дук Хью майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Ха Дук Чин туширилди |
| 56' |
 |
Комилов чап қанотдан етказилган узатмани Ўринбоев рақиб жарима майдончаси ичида тўхтатишга ҳаракат қилди, тўп эса ердан сакраган ҳолда Вьетнам ҳимоячиси қўлига тегди. Бу пенальти эмас |
| 54' |
 |
ЗАРБААААА! Сиддиқов рақиб жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб 10 метрлардан зарба берди. Бурчакка кираётган тўпни посбон қайтаришга муваффақ бўлди |
| 53' |
 |
Ўзбекистон терма жамоаси бурчак тўпини ўйинга киритади |
| 51' |
 |
Эҳҳҳ! Ҳамдамов жарима майдончасининг чап томонидан ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва Ўринбоевга узатма берди. Аммо ҳимоячи Зибиҳуллога зарба бериш имконини бермади |
| 47' |
 |
Афсус! Ҳамдамов ва Сидиқовларнинг зарбалари муваффақиятли якунига етмади |
| 46' |
 |
Жасур Яхшибоев ўрнига Дониёр Нарзуллаев иккинчи бўлимни давом эттиради |
| ' |
 |
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ
U-23. Осиё чемпионати. Финал.
Вьетнам - Ўзбекистон 1:1
Гол: Р.Ашурматов, 8 - Нгуень Хай, 41 |
| ' |
 |
Ва ниҳоят майдон қордан тозаланиб бўлинди. Энди иккинчи тайм 14:50да бошланади. Қор яна кучайяпти. |
| ' |
 |
Иккини бўлимни Ўзбекистон ОТЖ футболчилари кўк рангли либосда ўтказишади. |
| ' |
 |
Айни пайтда Вьетнам - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтаётган стадионни қордан тозалаш ишлари давом этмоқда. Ўйин 15 дақиқадан кейин бошланади. |
| ' |
 |
Иккинчи бўлимда вакилларимиз кўк либосларда ўйнашади. |
| ' |
 |
Учрашувда қисқа танаффус вужудга келди. Стадион ходимлари майдонни қордан тозалошмоқда. |
| 45+4' |
 |
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча Вьетнам-Ўзбекистон 1:1. Танаффус. |
| 45+4' |
 |
Ҳамробеков ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди |
| 45+2' |
 |
Вуууҳ! Қанотдан етказилган узатма рақиб жарима майдончаси ичидаги Ҳамдамовга етиб келди. Достон 12 метрлардан зарба берди. Ноаниқ |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди |
| 44' |
 |
Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи бўлимда майдонга кўк рангли формада майдонга тушади. Биринчи бўлимда оқ формада ўйнаган футболчиларимиз қорнинг фонида кўриниши қийин бўлмоқда |
| 43' |
 |
Чизиқлар яна қордан тозаланди |
| 41' |
 |
ГОЛ! Нгуен Чуанг Хай жаримадан чиройли зарба билан ҳисобни тенглаштирди. Эргашев тўпга ташланди, аммо қайтара олмади |
| 40' |
 |
Вьетнамликлар жарима зарбаси тепадиган бўлди. Дарвозамизгача 20 метр масофа |
| 37' |
 |
Вуууууҳ! Азизжон Ғаниев олис масофадан кучли зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
| 35' |
 |
Одилжон Ҳамробеков сариқ карточка олди. У асабларини жиловлай олмасдан, қоидани бузган рақиб футболчисига ташланди |
| 34' |
 |
Вьетнам кетма-кет 2 марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавф бартараф этилди |
| 32' |
 |
Ғаниев ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва 11 метрли нуқта устига узатма берди. Ўринбоев бир ҳимоячидан ўтиб кетаётганида, рақиб футболчиси уни йиқитди. Аммо ҳакам пенальти белгиламади |
| 28' |
 |
Вьетнамликлар деярли майдон марказида белгиланган жарима тўпини жарима майдончамизга етказишди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди |
| 27' |
 |
Шароит оғир бўлишига қарамай, терма жамоамиз комбинацион ўйин намойиш қилишга ҳаракат қилмоқда |
| 25' |
 |
Ўйинда кичик пауза юзага келди. Ташкилотчилар майдон чизиқларини кураклар билан тозалаб чиқишмоқда |
| 23' |
 |
Қор ёғишда давом этмоқда. Майдондаги қор қалинлиги ошиб бормоқда. Ҳар иккала жамоанинг қийин бўлиши табиий |
| 19' |
 |
Вууууҳ! Достон Ҳамдамов 19 метрлардан аниқ зарба берди. Дарвозабон тўпни мушти билан уриб юборди |
| 8' |
 |
ГОООООООООЛ
Рустамжон Ашурматов бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозасига жойлаб қўйди |
| 1' |
 |
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ
U-23. Осиё чемпионати. Финал.
Вьетнам - Ўзбекистон 0:0 |
| ' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Хитойда бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида бугун ҳал қилувчи ўйин бўлиб ўтади. Вьетнам ва Ўзбекистон терма жамоалари соат 13:00дан бошлаб чемпионлик учун кураш олиб боришади |