Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+4' |
|
Ўйин якунланди. "Барселона" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб эта олмади |
90+4' |
|
Вуҳ! "Хетафе" жаримадан хавфли зарба йўллади. |
90+3' |
|
Йерри Мина сариқ олди |
90+3' |
|
Висенте Гуайта сариқ карточка олди |
90+1' |
|
ВУУУҲ! Дембеле ўнг қанотдан етказган узатмага Суарес бош билан зарба берди. Гуайта тўсин остидан тўпни қайтарди |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди |
89' |
|
Иньеста томонидан берилган узатмани посбон эгаллаб олди |
88' |
|
"Хетафе"да ўзгариш: Шибасаки ўрнига Леандро Кабрера тушди |
86' |
|
Альба ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Гуайта бир амаллаб тўпни мушти билан уриб юборди |
82' |
|
"Барса"да ўзгариш: Серхио Бускетс ўрнига Паулиньо туширилди |
80' |
|
Вууууҳ! Месси дарвоза томон икки марта зарба берди. Дастлабки зарбани дарвозабон ён томонга уриб юборди. Тўпга етиб келган Альба аниқ зарба бера олмади. Такрорий ҳужум натижасида аргентиналик футболчи томонидан берилган зарбани Гуайтьа эгаллаб олди |
78' |
|
"Хетафе"да ўзгариш: Анхель Робригес ўрнига Матьё Фламини туширилди |
77' |
|
"Барса" кетма-кет 2 марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Иккинчисидан кейин Мина бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
77' |
|
"Барса" кетма-кет 2 марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Иккинчисидан кейин Мина бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
75' |
|
Оҳо! Месси жаримадан етказган узатмани Мина бош билан дарвоза томон бурди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди |
72' |
|
Суарес офсайдда. Узатмани Иньеста берганди |
70' |
|
Месси офсайдда қолди |
69' |
|
Иньеста икки футболчининг орасидан чиройли тарзда ўтиб кетди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
68' |
|
Леонинг зарбаси ноаниқ бўлди |
67' |
|
Мессига нисбатан фол ишлатилди. Дарвогача 28 метр |
65' |
|
Антунеш огоҳлантириш олди. Вақтни чўзгани учун |
62' |
|
"Барселона"да иккита ўзгариш: Коутиньо ўрнига Андрес Иньеста, Алькасер ўрнига Усмон Дембеле тушди |
62' |
|
"Барселона"да иккита ўзгариш: Коутиньо ўрнига Андрес Иньеста, Алькасер ўрнига Усмон Дембеле тушди |
62' |
|
Оҳо! "Хетафе" ўйинчиси бурак тўпини жарима майдончаси чизиғи устига етказди. Меҳмон футболчиси тўпни ерга туширмасдан зарба берди. Тўп бироз тўсин устидан ўтиб кетди |
61' |
|
Меҳмонлар жарима майдончасига ёриб киришди. Йерри Мина хавфни бартараф этди |
60' |
|
Эҳҳҳҳҳ, Шибасаки! Қарши ҳужумда япониялик футболчи ўнг қанотдан олдинга ўтди. Тер Штеген олдинга чиқиб кетганини кўрган футболчи олис масофадан бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади |
59' |
|
Жарима майдончасига кираётган Альбага Месси узатма берди. Сўнгги паллада ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
58' |
|
ВУҲ! Месси! Жарима майдончаси ташқарисидан дарвозабон учун ноқулай зарба берди. Гуайта бир амаллаб зарбани қайтарди |
56' |
|
ВУУУҲ! Альба чап қанотдан жарима майдончаси ташқарисига узатма берди ва Алькасер тўпни ичкирига узатди. Суарес бирга-бир вазиятда зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
55' |
|
Меҳмонлар бурчак тўпни ўйинга киритишди. Бош билан зарба берилди. Аммо анча ноаниқ |
54' |
|
Сержи Роберто сариқ олди |
53' |
|
Сержи Роберто ўнг қанотдан рақиб дарвозабон майдончасига ерлатиб узатма берди. "Хетафе" посбони тўпни эгаллаб олди |
50' |
|
Оҳо! Коутиньо олис масофадан аниқ зарба берди. Гуайта тўпни эгаллаб олди |
47' |
|
"Барселона" бурчак тўпини ўйинга киритди. Самарасиз |
46' |
|
Иккинчи бўлимга старт берилди |
45' |
|
Биринчи бўлим якунланди. "Барселона" - "Хетафе" 0:0, танаффус |
44' |
|
Вуууҳ! Месси жаримадан етказиб берган узатмани Суарес оёғи билан дарвозага жойлаб қўйди. Аммо офсайд! |
44' |
|
Арамбаррига сариқ карточка кўрсатилди |
41' |
|
"Хетафе"да яна бир яхши вазият. Жариа майдончасига кирган Шибасакига яхши узатма берилди. У тўпни тўхтатмасдан шеригига узатишга қарор қилди. Аммо Тер Штеген тўпни эгаллаб олди |
40' |
|
Вууууҳ! Қарши ҳужумда Анхель Родригес 16 метрдан хавфли зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Бурчак зарбаси |
37' |
|
"Хетафе" жарима тўпини ўйинга киритди. Бош билан берилган зарба анча ноаниқ бўлди |
35' |
|
Каталонияликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Хавфли вазият юзага келмади |
34' |
|
Месси аниқ узатма билан Суаресни бирга-бир вазиятга чиқарди. Аммо Луис офсайдда қолди |
32' |
|
Вууууҳ! Ракитич рақиб жарима майдончасидаги Мессини тўп билан таъминлади. Лео тўпни ўзига бўйсундирдию, аммо зарба беришга улгурмади. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
28' |
|
Анча зерикарли ўйин. "Барса" куч тежаб ўйнамоқда |
26' |
|
"Кўк-анорранглилар" дастлабки хавфли вазиятни яратишди, аммо Месси офсайдда қолди |
22' |
|
Месси дарвозагача 30 метрлардан белгиланган жарима зарбасини тепди. Тўпни жонли деворга тегиб қайтди. Такрорий ҳужум хавфли бўлди. Аммо Йерри Мина жарима майдончаси ичида зарба бера олмади |
20' |
|
Меҳмонлар тўпни эгаллаб, қарши ҳужум ташкил этишди. Тер Штеген ўз дарвозасини тарк этди ва тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди |
18' |
|
Мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми самарасиз якунланди |
15' |
|
"Барса" мутлақо шошилмаяпти |
9' |
|
Жарима майдончасига етказилган узатмани Суарес қўли билан тўхтатишга уринди. Ҳакам дарҳол ҳуштак чалди |
6' |
|
Тўп асосан майдон марказида. Ҳозирча хавфли вазиятлар юзага келмаяпти |
2' |
|
Дамиан Суарес "Барса" посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Аммо бирозгина офсайдда қолди футболчи. |
1' |
|
Оҳо! Тер Штеген! Тўпни қабул қилган дарвозабон ўзи томон югуриб келаётган ҳужумчини чиройли тарзда алдади |
1' |
|
Учрашувга старт берилди. Тўпни ўйинга сариқ либосдаги "Хетафе" футболчилари киритиб беришди |
' |
|
Диққат, футболчилар майдонда саф тортишди. Бир-икки дақиқадан кейин ўйин бошланади |
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишга тайёргарлик кўришмоқда. |
' |
|
Испания Ла лигасининг 23-тури доирасида «Барселона» ўз майдонида «Хетафе»ни қабул қилмоқда. |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |