Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
ЖЧ-2018. 30 июнь, соат 19:00
90+5' |
|
Ўйин якунланди. Франция чорак финалга чиқди, Аргентина ортга қайтмоқда |
90+5' |
|
ВУУУУУУУҲ! Аргентина ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. |
90+3' |
|
Отаменди ва Жиру сариқ карточка олди |
90+3' |
|
ГООООООЛЛЛЛЛ! Серхио Агуэро, 4:3! Қанотдан етказилган узатмани "Сити" ҳужумчиси бош билан дарвозага жойлаб қўйди! |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди |
90' |
|
Ди Мария қап қанотдан жарима майдончасига кириб, ўткир бурчак остида зарба берди. Бурчак тўпи |
89' |
|
Францияда ўзгариш: Мбаппе ўрнига Флорьян Товен туширилди |
87' |
|
Жанубий америкаликлар чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишди. Эрнандес бош билан узатмани қайтарди |
86' |
|
Мессининг узатмасидан кейин Агуэро жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўп ҳимоячидан ўтмади |
85' |
|
ВУУУУУУҲ! Месси 3 нафар ҳимоячини алдаб ўтди, жарима майдончасига кирди ва ўнг оёқда зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди |
83' |
|
Францияда ўзгариш: Гризманн ўрнига Набил Фекир туширилди |
80' |
|
Меса жарима майдончасининг ўнг томонида тўпни қабул қилиб, узатма берди. Тўп ҳимоячининг оёғи орқали дарвозабоннинг қўлига бориб тушди |
73' |
|
Европаликлар хавфли қарши ҳужум ташкил қилишди: 3 ҳужумчи 2 нафар аргентиналик ҳимоячига қарши чиқиб боришди. Мбаппе сўнгги пас беришни қойиллатмади. |
72' |
|
Аргентиналиклар чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишди. Ҳимоячилар узатмани қайтаришди |
70' |
|
Вуууҳ! Яна қарши ҳужум ва Жиру зарба берди. Бироз наониқ |
68' |
|
ГОООООООЛ! Килиан МБАППЕ, 4:2! Ҳужумчи Аргентинани нокдаунга учратмоқда! Қарши ҳужумда французлар Мбаппени яккама-якка вазиятга чиқаришди. "ПСЖ" футболчиси аниқ зарба билан ҳисобни оширди |
67' |
|
Месси олис масофадан жарима зарбасини тепди. Жонли деворга тегиб қайтган тўпга Лео яна зарба берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди |
66' |
|
Аргентинада ўзгариш: Энцо Перес ўрнига Серхио Агуэро туширилди |
64' |
|
ГОООООООЛ! Килиан Мбаппе, 3:2! "ПСЖ" ҳужумчисининг бир ўзи Аргентина мудофаасини парчалаб ташлади. Қанотдан етказилган узатмани Мбаппе эгаллади, бир финт билан икки ҳимоячи орасида ўтиб кетиб, ўткир бурчак остида зарба берди. Армани қўлларининг остидан тўпни ўтказиб юборди |
58' |
|
ГООООООООЛ! Бенжамин Павар, 2:2! Французлар ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилиб, жарима майдончасига узатма берилди. Ҳимоячи тўпни қайтара олмади. Павар эса 17 метрлардан шундай зарба бердики, тўп олис бурчакка кириб кетди! Жуда чиройли гол! |
48' |
|
ГОООООООООЛ! Габриель Меркадо, 1:2! Аргентиналиклар "стандарт"ни амалга оширишди. Ҳимоячи узатмани қайтарди, аммо тўп Мессига келиб тушди. Леонинг зарбасига Меркадо муваффақиятли оёқ қўйди ва гол! |
48' |
|
Иккиичи бўлимда Аргентина терма жамоасида узгариш бўлди. Маркос Рохо ўрнига Федерико Фасио туширилди |
46' |
|
Иккинчи бўлимга старт берилди. |
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб — 1:1. Танаффус |
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
43' |
|
Хавьер Маскерано сариқ карточка олди |
41' |
|
ГОООООООООЛ! Анхель Ди Мария! 30 метрлардан тўпни дарвоза бурчагига жойлаб қўйди. Чиройли гол! 1:1 |
41' |
|
Месси бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади |
38' |
|
Павон ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб, ерлатиб дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар қайтаришди тўпни |
36' |
|
Тўп асосан майдон марказида айланмоқда. Ҳозирча хавфли вазиятлар йўқ |
30' |
|
Европаликлар қарши ҳужум ташкил қилишди. Погбанинг узатмасидан кейин Мбаппе тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилди. Аммо у бу сафар ҳимоячини алдаб ўта олмади |
27' |
|
Вуууууҳ! Аргантинада ажойиб имконият. Павоннинг чиройли узатмасидан кейин Меркадо ўнг томондан Франция жарима майдончасига ёриб кириб, дарвоза яқинига узатма берди. Тўп Умтитидан майдонни тарк этди. Аммо Фағоний бурчак тўпи белгиламади |
26' |
|
Вууууҳ! Гризманн ўнг қанотдан бир ҳимоячини алдаб, рақиб жарима майдончасига кириб келди ва дарвоза яқинига узатма берди. Армани тўпни эгаллаб олди |
25' |
|
Маскерано жарима майдончаси ичидаги Энцо Пересга узатма берди. Ҳужумчи тўпга ета олмади. Льорис тўпни эгаллаб олди |
23' |
|
Бурчакдан етазилган узатмани ҳимоячилар бош билан қайтаришди |
22' |
|
Банега олис масофадан зарба берди. Рекошет ҳолатида тўп майдонни тарк этди. Бурчак тўпи |
21' |
|
Эҳ, Погба! 17 метрлардан бунчалик куч билан тепмайдида! Юқоридан ўтиб кетди. Гризманнга бермайсанми? |
19' |
|
Вууууҳ! Мбаппе яна пенальти ишлашги мумкин эди. Фағоний жарима майдончаси чизиғи ташқарисидан жарима зарбаси белгилади. Эронлик ҳакам жуда тўғри қарор чиқарди. Килианни тўхтатиш жуда қийин бўляпти Аргентина учун |
18' |
|
Аргентина бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади |
16' |
|
Аргентиналиклар тўпни назорат қилишмоқда |
13' |
|
ГОООООООЛ! Антуан Гризманн, 1:0! Ҳужумчи марказ бўйлаб зарба берди, Армани ён томонга ташланди. |
11' |
|
ПЕНАЛЬТИ! Аргентина дарвозасига! Мбаппе бутун майдонни катта тезликда босиб ўтиб, рақиб жарима майдончасига кириб келди. Рохо уни қўли билан йиқитди |
9' |
|
ВУУУУУУУҲҲҲ! Франция терма жамоаси жарима тўпини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Дарвозагача 27 метрлардан белгиланган жарима зарбани Гризманн амалга оширди. Тўп тўсинга тегиб қайтди!!! |
5' |
|
Аргентиналиклар майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, чап қанотдан олдинга ўтаётган Ди Марияни тўп билан таъминлашди. "ПСЖ" ярпим ҳимоячисининг узатмаси анча ноаниқ бўлди |
4' |
|
Мессига қарши фол ишлатилди. Жарима тўпи жарима майдончасига етказилди. Французлар тўпни эгаллаб олиб, хавфни бартараф этишди |
1' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Жаҳон чемпионатида плей-офф босқичининг дастлабки ўйини бошланди. Франция - Аргентина! |