Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' |
|
Мусобақа ғолиблиги учун Уругвай ва Таиланд терма жамоалари майдонга чиқишади |
90+3' |
|
Ўйин якунланди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси "China cup-2019" халқаро мусобақасида 3-ўринни қўлга киритди. Мезбон Хитой эса сўнгги - 4-поғонани банд этди |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
89' |
|
ВУУУУУҲ! Қандай қилиб??? Зотеев чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва рақиб даврзабон майдончасига узатма берди. Ҳамдамов эса 5 метрдан дарвозани ишғол эта олмади! Тўп олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди! |
88' |
|
Эҳҳҳ Одил! Чап қанотдан етказилган узатмага Аҳмедов яқин масофадан боши билан зарба берди. Посбон тўпни эгаллаб олди |
84' |
|
Хитойда ўзгариш: Жанг ўрнига Ванг Ёнгпо туширилди |
83' |
|
Бурчак тўпи ўйинга киритилаётган пайтда Тўхтахўжаев дарвозабон билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда |
83' |
|
Ўзбекистонликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди |
82' |
|
Шораҳмедов рақиб жарима майдончаси ичида Аҳмедовга тўпни жуда қулай тарзда етказиб берганди. Аммо Одил 11 метрлардан дарвоза томон аниқ зарба бера олмади. Аҳмедовга ҳеч ким халал бермаётганди! |
80' |
|
Қувватов ўз вақтида олдинга чиқди ва хавфни бартараф этди |
79' |
|
Хитой бурчак тўпини ўйинга киритди. Футболчиларимиз хавфни бартараф этишди |
77' |
|
Вууҳ! Терма жамоамиз яхши ҳужум ташкил қилишди. Шораҳмедовнинг узатмасидан кейин Одил Аҳмедов рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва зарба берди. Зарба йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди |
76' |
|
Темурхўжа бурчак тўпи ишлади ва уни Ҳамдамов ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади |
73' |
|
Ҳамдамов бурчакка яқин жойда қоида бузгани учун Хитой жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячиларимиз қайтарган тўпга мезбон футболчиси 20 метрлардан зарба берди. Анзур тўпни жарима майдончамиздан узоқлаштирди |
72' |
|
Ўзбекистонда ўзгариш: Шомуродов ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов майдонга туширилди |
70' |
|
Ҳамдамов ўйинга фаол қўшилди. У ҳозир жамоамизнинг 2та ҳужумиди иштирок этди. Аммо иш зарбагача етиб бормади |
69' |
|
Ўзбекистонда ўзгариш: Жавоҳир Сиддиқов ўрнига Достон Ҳамдамов туширилди |
69' |
|
Аҳмедов тўпни юмшоқ тарзда рақиб дарвозаси яқинига узатиб берди. Жунлинг тўпни эгаллаб олди |
68' |
|
Хитойда ўзгариш: Ву Си ўрнига Пенг Синли майдонга тушди |
67' |
|
Вуҳ! Шораҳмедов-Сиддиқов-Шомуродов комбинациясидан кейин Элдор жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Ноаниқ |
65' |
|
Зотеев! Чап қанотдан Хитой жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп дарвоза устуни ва тўсини кесишган жой яқинидан ўтиб кетди |
64' |
|
Вууууҳ! Ажойиб ҳужум натижасида Сиддиқов жарима майдончасига кирди ва деярли бирга-бир вазиятда зарба берди. Дарвозабон оёғи билан зарбани қайтариб қолди |
63' |
|
Одил Аҳмедов олис масофадан ноаниқ зарба йўллади |
62' |
|
Терма жамоамиз чап қанотдан яхши ҳужум ташкил қилди. Зотеевнинг узатмасидан кейин тўп 11 метрли нуқта устида турган Сиддиқовга етиб келишига ҳимоячилар халал бериб қолишди |
60' |
|
Хитой чап қанотдан ҳужум ташкил қилди. Юқоридан етказилган узатмани вакилларимиз эгаллаб олишди |
59' |
|
Терма жамоамиздан тезкор ҳужум. Машарипов чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирганди, сўнгги паллада ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
58' |
|
Хитойда ўзгариш: Гао Жунйи ўрнига Ванг Панг, Хе Чао ўрнига Хао Жинмин майдонга туширилди |
57' |
|
Футболчиларимиз рақибдан тўпни олиб, тезкор ҳужум ташкил қилишаётган эди. Аммо Сиддиқов офсайдда қолди |
56' |
|
Алибоев рақиб ҳимоячисига нисбатан фол ишлатди |
53' |
|
Одилдан пас қабул қилган Жавоҳир бир ҳимоячини алдаб ўтиб, 20 метрлардан зарба берди. Ноаниқ |
50' |
|
Машарипов-Зотеев комбинациясидан кейин Олег чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб келди ва Аҳмедов тоомн узатма берди. Аммо тўпни мезбонрлар эгаллаб олишди |
49' |
|
Иккинчи бўлим аввалида тўп назорати бўйича кичик устунлик ўзбекистонликлар томонида |
49' |
|
Иккинчи бўлим бошида Хитойда ўзгариш бўлди: Фу Хуан ўрнига Сие Пенгфей майдонга туширилди |
46' |
|
Иккинчи бўлимга старт берилди. |
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:0 бизнинг фойдамизга. Биздан узоқлашманг тез орада қайтамиз! |
45+1' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
45' |
|
Терма жамоамиз яна бир ҳужум ташкил қилди. Шомуродов рақиб жарима майдончаси ичида тўпга етиб бориб, товони билан Жавоҳирга узатиб берганди. Аммо Жавоҳир тўпни майдонда сақлаб қололмади. |
41' |
|
Хитой терма жамоаси узоқ кутилган ҳужумни амалга оширди, якуний зарбага аниқлик етишмади |
40' |
|
Афсус! Отабек Шукуров ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнига Одил Аҳмедов майдонга туширилди |
37' |
|
Отабек Шукуров жароҳат олди. Отабекка тиббий ёрдам кўрсатилмоқда |
34' |
|
Элдор ўнг қанотдан ёриб кириб, дарвозага кучли зарба йўллади. Дарвозабон унинг зарбаси олдида ожиз қолди. 1:0! Ҳисобда олдинга чиқиб олдик |
34' |
|
ГООООООЛ! Элдор Шомуродооооооввв! |
30' |
|
Майдон марказида қоида бузилиш. Анзур Исмоилов рақиб футболчисига нисбатан фол ишлатди. |
28' |
|
Шомуродов навбатдаги ҳужумни уюштиришга ҳаракат қилиб кўрди, бироқ рақиб ҳимоячилари тўпни эгаллаб олди |
25' |
|
Хитойлик футболчи жароҳат олди. Анзур Исмоилов фейр-плейга амалга қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
23' |
|
Зарбааааа! Тўп жонли деворга тегиб қайтди. Бугунги Ўйинда Жалолиддин анча фаол ҳаракат қилмоқда |
23' |
|
Жалолга нисбатан яна қоида бузилди. Бу сафар тўп олдида Алибоев |
22' |
|
Ўйин ҳамюртларимизнинг тўлиқ устунлигида ўтмоқда |
21' |
|
Тўп олдида Мшарипов!Жалолнинг жарима майдончаси ичига етказиб бергани тўпини хитойлик дарвозабон муштлари билан уриб қайтариб юборди |
20' |
|
Жалолиддин Машариповга нисбатан қоида бузилди |
18' |
|
Машариповнинг жарима майдони ичига узатган тўпига Элдор Шомуродов боши билан зарба берди. Афсус ноаниқ |
13' |
|
Тўп назорати Купер шогирдлари томонига ўтди. Ҳужумларимиз, жумладан, голга тортадиган ҳужумларимиз ҳам ошишиш керак |
12' |
|
Хитой қарши ҳужумга ўтиб кетаётганди, вакилларимиз майдон марказидаёқ тўпни рақибдан олиб қўйишди. |
10' |
|
Ўзбекистон навбатдаги ҳужумни ўнг қанотдан ташкил қилди. Девор услубида яхши ҳужум уюштирилдию, аммо футболчимиз тўпни майдонда сақлаб қола олмади |
8' |
|
Машарипов рақибдан тўпни олиб қўйиб, Жавоҳирни олдинга бошлаган эди. Аммо Сидиқовнинг кейинги узатмаси ноаниқ чиқди. |
6' |
|
Хитойнинг хавфли ҳужумини ҳимоячиларимиз бу сафар қийинчилик билан қайтаришди |
5' |
|
Хитой ўнг қанотдан ҳужм ташкил қилди. Аммо Анзур Исмоилов хотиржамлик билан ўйин қоидасини бузмасдан бу ҳужумни бартараф этди |
4' |
|
Ўзбекистон ижросида иккинчи ҳужум. Чап қанотдан юқорилатиб етказилган узатмани ҳимоячи қайтарди. Алибоев эса 18 метрлардан зарба беришга уриниб кўрди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
2' |
|
Ўзбекистон дастлабки ҳужумни ўнг қанотдан ташкил қилди. Шомуродовнинг узатмасидан кейин тўп рақиб дарвозаси тўрига ён томондан келиб тегди |
1' |
|
Хитой дастлабки ҳужумни амалга оширди. Аммо ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди |
1' |
|
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга хитойликлар киритиб беришди. Ўзбекистон оқ, Хитой қизил рангли формада ҳаракат қилмоқда |
' |
|
Бугун Анзур Исмоилов терма жамоа сардори сифатида жамоадошларини майдонга бошлаб тушмоқда. Хитойга қарши ўйин Анзур учун Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибидаги 100-учрашув бўлади. Шу муносабат билан унга миллий терма жамоа менежери Диёр Исаметдинов томонидан "100" рақами туширилган махсус футболка совға қилинди. Анзурни бугунги юбилей учрашуви билан табриклаймиз! |
' |
|
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишди. Дастлаб Ўзбекистон, сўнгра Хитой давлати мадҳиялари янгради |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Хитой ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз |