Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90' |
 |
Бизни кузатишда давом этинг. Кейинги учрашувларгача кўришгунча, саломат бўлинг |
| 90' |
 |
Ўзгаришга ҳожат йўқ. Ҳакам ўйинга ҳеч қанча вақт қўшиб бермади ва учрашув ўз якунига етди. Инглизлар бу ўйинда фаворит еди ва амалда ҳам буни исботлашди. Якуний ҳисоб 0-4 |
| 88' |
 |
Украина терма жамоасида 3 та ўзгариш амалга оширилиши кутилмоқда |
| 86' |
|
Чамамда, инглизлар бугун ҳам ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолади |
| 85' |
 |
Украина яна ҳужум уюштирди. Ҳимоячилар доимгидек ўз ўрнида |
| 84' |
 |
Дарвоқе, Ҳендерсон ўзининг Англия терма жамоасидаги илк голини уришга муваффақ бўлди |
| 82' |
 |
Санчо ҳужумда фол қайд этди |
| 81' |
|
Украина навбатдаги позитцион ҳужумга ўтаётган бир пайтда, тўп йўқотилди |
| 78' |
 |
Украина сўнги 5 дақиқа давомида тўпни ўзида эгаллаб, ҳужумлар қилишга уриниб кўрмоқда |
| 76' |
|
Украина ҳимоядан чиқишда қийинчиликларга дуч келмоқда |
| 73' |
 |
Украина футболчиси Макаренко яхши зарба йўллади, аммо Пикфорд тўпни эгаллаб олди |
| 72' |
 |
Инглизларда яна бир ўзгариш. Кальверт-Льюин Кейн ўрнига майдонга тушди. |
| 70' |
 |
Пикфорд ўз дарвозасини тарк этиб, тўпга чиқди ва хатога йўл қўйди. Яремчук эса деярли бўш дарвозани ишғол эта олмади |
| 68' |
 |
Украина олдинга ўтишга ҳаракат қилиб кўрди ва тўп йўқотилди |
| 65' |
 |
Англия сафида бира тўла 3 ўзгариш
Шоу ўрнига Триппьер,
Стерлинг ўрнига Решфорд.
Шунитнгдек, Беллингхем
Калвин Филипс ўрнини эгаллади |
| 62' |
 |
ГОООООООООООЛ! Яқиндагина майдонга тушган Ҳендерсон бурчак зарбасидан узатилган тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни 0-4 кўринишига келтириб қўйди |
| 61' |
 |
Кейн кучли ва аниқ зарба йўллади, аммо Бушан бу сафар тўпни қайтарди |
| 58' |
 |
Англия ҳужум қилишдан тўҳтамаяпти. Икки қанот фаол равишда ишламоқда |
| 56' |
 |
Ўйинда ўзгариш. Деклан Райс ўрнига майдонга Жордан Ҳендерсон тушмоқда |
| 53' |
 |
Ажойиб натижа! Мана Англиянинг Евро-2020даги бешинчи ўйини ўтиб бормоқда ва улар дарвозаси дахлсизлигини сақлаб туриди |
| 51' |
|
Украина эртаги бугун тугайдиган кўринади |
| 50' |
 |
ГОООООООООООООЛ! Шоу ўйинни шоуга айлантириб юборди! Унинг узатмасидан сўнг Кейн ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди |
| 46' |
 |
ГООООООООООООЛ! Люк Шоунинг узатмасидан сўнг Магуайр ҳисобни 0-2 кўринишига келтириб қўйди |
| 45' |
 |
Иккинчи бўлим аввалида ингзизлар жарим зарбаси ишлаб олди |
| 45' |
 |
Иккинчи бўлимга старт берилди |
| 45+' |
 |
Шундай қилиб, биринчи бўлим ўз якунига етди. Ҳозирча ҳисоб инглизлар фойдасига 0-1 |
| 47' |
 |
Магуайерга нисбатан майдон марказида ўйин қоидаси бузлиди |
| 46' |
 |
Стерлинг қанотдан олдинга борди ва тўпни йўқотди |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 45' |
 |
Санчо майдон марказида икта рақибни осон ортда қолдирди ва унга нисбатан ўйин қоидаси бузилди |
| 42' |
 |
Украинлардан яна ҳавфли ҳужумлар. Шапаренко зарба ҳам йўллади, аммо бироз ноаниқ |
| 40' |
 |
Украина ҳавфли ҳужум уюштирди, аммо англиялик ҳимоячидар тўпни қайтарди |
| 39' |
 |
Шоу қанотдан кириб бориб, Санчога тўпни узатди, аммо Санчонинг зарбасини дарвозабон қайтарди |
| 37' |
 |
Майдон марказида Стерлингга нисбатан ўйин қоидаси бузилди |
| 36' |
 |
Уолкер иккинчи бор ўз қанотидан Украинанинг ҳужумларини қўйиб юбормоқда |
| 35' |
 |
Унинг ўрнига майдонга Циганков тушди |
| 34' |
 |
Украина терма жамоаси футболчиси Кривцов жароҳат олди |
| 32' |
 |
Райснинг зарбасидан сўнг Бушан тўпни қайтарди |
| 32' |
 |
Стерлинг қанотдан кириб борди ва жарима майдончаси ичига узатма амалга оширди |
| 30' |
 |
Санчо қанотдан олдинга ўтаётган бир пайтда Миколенко уни тўҳтатишга муваффақ бўлди |
| 29' |
 |
Кейн ҳавфли зарба йўллади, аммо бироз аниқлик етишмади |
| 28' |
|
Англия терма жамоаси стандарт вазиятга эга бўлди |
| 27' |
 |
Санчога тўп узатилган эди, аммо унда офсайд бор эди |
| 25' |
 |
Англия навбатдаги позицион ҳужумни бошламоқда |
| 21' |
 |
Англия қанотдан ҳавфли ҳужум уюштирди, бироқ самарасиз |
| 20' |
|
Голдан кейин ўйин темпи бироз паст |
| 18' |
 |
Раҳим Стерлинг майдон марказида тўпни олиб қйўди. Жараён давомида украиналик футболчи жароҳат олди |
| 16' |
 |
Англия терма жамоаси майдон марказида тўпни йўқотди. Украина футболчиси анча яхши вазиятга чиқиб борди, бироқ у йўллаган зарбани Пикфорд қайтарди |
| 15' |
 |
Майдон марказидаги курашда Ярмоленко тўпни эгаллаб олди |
| 13' |
 |
Англия терма жамоаси ҳавфли ҳужум уюштрирди, аммо Украина ҳимоячилари ҳужумни қайтарди |
| 11' |
 |
Украина қанотдан ҳужумга ўтаётган бир пайтда, тўп аутга чиқиб кетди |
| 9' |
 |
Инглизлар майдон марказида тўпни олиб қўйди ва ўзларининг навбатдаги ҳужумини уюштирмоқда |
| 8' |
 |
Украина ўз ўйинига бироз темп қўшди |
| 5' |
 |
Украина ниҳоят олдинга ўтди. Яренчук зарба берди, аммо ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлди |
| 4' |
 |
ГООООООООООООООООЛ! Харри Кейн ҳисобни очмоқда. Стерлинган ассист |
| 3' |
 |
Маунт жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди, аммо пенальти берилмади |
| 2' |
|
Майдон маркизади инглизлар тўпни эгаллаб турибди |
| 1' |
|
Ўйин аввалида Англия тўпни эгаллаб турибди |
| 0' |
 |
Ўйинга старт берилди |
| 0' |
 |
Мазкур учрашувдан онлайн матнли транслацияни сайтимиз орқали кузатиб боришингмз мумкин |
| 0' |
 |
Ассалому алейкум барчага! Украина ва Англия терма жамоалари ўртасидаги қизиқарли ўйин старт олшиги бир кеча дақиқалар қолди |