Бугун 15 май, 2026 йил, жума.

      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Реал Овьедо

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3232]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2108]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1834]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1829]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1551]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1510]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1494]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1444]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1421]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Онлайн трансляция

ЖЧ-2014, «G» гуруҳи

2-тур, 21 июнь, соат 23:59. Бош ҳакам: Сандро Риччи (Бразилия

ГЕРМАНИЯ

Гётце (51)
Клозе (71)

2 : 2

ГАНА

А.Айю (54)
А.Гьян (63)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Нойер
4.Хеведес
5.Хуммельс
6.Хедира
8.Ўзил
13.Мюллер
16.Лам
17.Мертесакер
18.Кроос
19.Гетце
20.Ж.Боатенг
  16.Дауда
3.Гьян
7.Атсу
9.К.Боатенг
10.А. Айю
11.Мунтари
17.Рабиу
19.Менса
20.Асамоа
21.Бойе
23.Аффуль

Матн

'
Ана шундай даҳшатли ўйинларни эса СТАДИОНда кузатиб боринг! Эътиборингиз учун раҳмат!
'
Германия - Гана - 2:2. Мундиалдаги энг қизиқарли ўйинлардан бири бўлди. Даҳшат!
'
Тўп учун сакраган Мюллер юзи билан ҳимоячига урилиб кетди ва унинг юзи қонамоқда
90+4'
Кроос тўпни дарвозага эмас, жарима майдончасига узатишга қарор қилди. Ҳимоячи Бойе тўпни боши билан қайтарди ва шу паллада ўйинни якунлади!
90+3'
Германия жарима зарбасига эга бўлди. Дарвозагача 23-24 метрлар бор. Мунтарий қоида бузгани учун огоҳлантириш олди
90+2'
Оҳҳоҳоҳо!!!! Германия бурчак тўпини ўйинга киритган пайтда африкаликлар тўпни эгаллаб олишди ва қарши ҳужумга ўтишди. Уч ҳимоячига қарши беш ганалик! Аммо футболчи келиб-келиб тўпни офсайдда турган шеригига узатди. ваҳоланки, унда вариантлар жуда кўп эди!
90+1'
Ўйиннинг сўнгги дақиқалари ўта қизиқарли кечмоқда. Очиқ ўйин. Немислар бурчак тўпини ўйинга киритишади
90'
Вууууҳҳҳҳ, Клозе! 15 метрлардан зарба бериш имкониятига эга бўлди. Аниқлик етишмади бу зарбага!
90'
Гана ижросида яна бир хавфли ҳужум! Аффуль ўнг қанотда тўпни жарима майдончасига эмас, унинг ташқарисида очиқ турган Гьян томон узатди. Асамоанинг зарбасига бироз аниқлик етишмади!
88'
Хёведес тўпни рақиб футболчисига "совға" қилди ва Жордан Айю 22 метрлардан зарба беришга қарор қилди. Нойер тўпни эгаллаб олди
86'
Швайни тўпни Ўзилга етказди. Месут эса жарима майдончаси ичида, унинг чап томонидан тўпни дарвозабон майдончасидаги Мюллер ва Клозе томон етказди. Улар орасида турган ҳимоячи тўпни қайтаришга улгурди!
85'
Мюллер икки нафар ганалик ҳимоячи таъқиби остида жарима майдончасига кирар-кирмас дарвозабон билан бирга-бир вазиятга зарба беришга чоғланаётганида ҳимоячилардан бири тўпни ён томонга тепиб юборишга улгарди. Акс ҳолда бугун Гана дурангни ҳам қўлдан чиқариши мумкин эди
84'
Гана тезкор қарши ҳужумга ўтди. Асамоа Гьян Ҳуммельсни алдаб ўтди ва жарима майдончасидаги шеригига тўпни етказганида ганалик футболчи офсайдда қолиб кетганди
82'
Лам жарима майдончасига кириб борди ва ўткир бурчак остида ўзи дарвозага зарба берса бўладиган вазиятда тўпни шерикларига етказишга қарор қилди. Тўп аввал ҳимоячига тегиб, кейин дарвозабонга насиб этди
79'
Тўп бурчакдан етказилганидан кейин қайтарилди. Ҳозиргина майдонга тушган Баду тўпни тўхтатмасдан дарвоза томон тепди. Аниқлик етишмади бу зарбага
78'
Гана бурчак тўпи тепадиган бўлди
77'
Ганада ўзгариш. Муҳаммад Рабиу ўрнига Эммануэль Баду туширилди
76'
Германия жарима зарбасини тепади. Бастиан бу вазифани ўз зиммасига олди. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
75'
Клозе жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилди, бир ҳимоячидан ўтиб ўнг қанотга ўтди ва тўпни дарвозабон майдончаси томон етказди. Дарвозабон тўпни муштлари билан уриб юборди
73'
Германия яна бир бурчак тўпини голга айлантиришига сал қолди. Мертесакер етказиб берган тўпга Швайнштайгер бош билан зарба берди. Ноаниқ
71'
БУрчакдан етказилган тўпни Хёведес бош билан ортга уриб юборди. Мирослав Клозе эса тўпга шундоққина оёқ қўйди ва дарвозани ишғол қилди! Бу Клозенинг ЖЧ финал босқичларидаги 15-голи бўлди. Бу кўрсаткич билан у бразилиялик Роналдога етиб олди!
71'
ГООООООЛЛЛЛЛ! Клозе, 2:2!!!
70'
Ўзил ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончаси томон узатди. ҲИмоячи тўпни қайтариб юборди!
69'
Гётце ўрнига Клозе, Хедира ўрнига Швейнштайгер туширилди. Германияда бирданига 2та ўзгариш
67'
Вуууууҳ, Гана! Ҳисобни ошириши мумкин эди! Айю ўнг қанот чизиғи яқинида ҳимоячидан қочиб кетди, жарима майдончасига кириб келди, яна бир ҳимоячини алдади ва зарба берди. Тўпни Нойер эгаллаб олди. Ваҳоланки ҳужумчи тўпни бўш турган шеригига ҳам узатиши мумкин эди
66'
Йоахим Лёв шогирдлари тўп назоратини ўз йўлларига олишга интилишмоқда
63'
Германия ҳимояси хатога йўл қўйди. Мунтарий аниқ узатмаси билан Гьянни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. 3-рақамли ҳужумчининг зарбасини Нойер қайтара олмади!
63'
ГГОООООЛЛЛЛЛ!!!! Гьян, 1:2!!!
62'
Ўзил ўнг қанотдан ҳужумга қўшилган Мустафийни тўп билан таъминлади. ҲИмоячининг узатмасини эса дарвозабон эгаллаб олди
58'
Гана дарвозагача 30 метрлардан жарима зарбасини амалга оширди. Мунтарий зарбаси аааанча ноаниқ бўлди
54'
Ўнг қанотдан етказилган тўпни Андре Айю бош билан дарвозанинг олис бурчагига жойлаб қўйди!
54'
ГОООООЛЛЛЛЛ! Андре Айю, 1:1!!!
51'
Филипп Лам ўнг қанотдан тўпни жарима майдончачи томон етказди. Икки ҳимоя ўз ораларида югураётган Гётцега халал бера олишмади. Тўп аввал Марионинг бошига, кейин тиззасига тегиб, дарвоза чизиғини кесиб ўтди!
51'
ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Гётце, 1:0!
50'
Иккинчи бўлимда ўйин жарима майдончасидан жарима майдончасигача давом этмоқда. Тўп ҳозирча ичкарига кирмаяпти
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
46'
Германия сафида ўзгариш. Жером Боатенг майдонни тарк этди. Шкодран Мустафий майдонда пайдо бўлди
45+1'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди ва у якунига етди. Танаффус.
45'
Гананинг ҳужумлари хавфли бўлди. Тўп бурчакдан ўйинга киритилганидан кейин ҳужумчи 12-13 метрлардан зарба бериш имкониятига эга бўлди. Зарбага куч ва аниқлик етишмади
41'
Мюллер жарима майдончасининг ўнг томонидан тўпни Гётце томон узатди. Бироқ Марио тўпга ета олмади
36'
Гётце Ўзил билан "девор" ўйнади ва 18 метрлардан дарвозага зарба берди. Зарба кучли, аммо Дауда ҳам ишончли ўйнади
35'
Ўзил бу сафар чап томондан ҳужумга қўшилди ва тўпни Мюллер томон узатган пайтда ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
34'
Асамоа Гьян ўзига чап қанотда ўзига етказилган тўпга сакради, уни боши билан ортга уриб юборди ва тўп томон югуриб, уни эгаллаб олди. Ўткир бурчак остида Нойер билан бирга-бир вазиятга чиқди, аммо тўпни на дарвозага йўллади, на посбонни алдаб ўтишга уринди. Тўпни шунчаки майдон ташқарисига чиқариб юборди
33'
Вуууууҳҳҳҳ, Мунтарииий! Салли чап оёқда пушканинг ўқидек кучли зарба берди! 24 метрлардан йўлланган зарба дарвозабоннинг ўзига эмас, сал бурчакроққа берилганида Нойер қийин аҳволда қоларди
32'
Гана яхши позицион ташкил қилди. Гьян сўнгги узатмани ноаниқ берди
29'
Асамоа майдон марказида тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди ва Гётце дарвоза томон ёлғиз югуриб борди. Сўнгги паллада у тўпни Мюллерга етказишга қарор қилди. Гана ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди!
26'
Кроос бу сафар олис масофадан зарба беришнинг йўлини топди. Зарба кучли, аммо бироз ноаниқ
25'
Кроос ўнг қанотдан тўпни баландлатиб жарима майдончасига етказиб берди. ҲИмоячилар бош билан қайтаришди
21'
Вууууҳҳҳ, Мюллееер! Ҳимоячилар таъқиби остида дарвозабон майдончасига яқинлашиб келаётган Томасга Ўзил тўпни етказди. Мюллер зарба бериш чоғида йиқилиб тушди ва дарвозага аниқ зарба бера олмади
18'
Германия қарши ҳужумга ўтди. Ўзил жарима майдончасининг ўнг томонидан тўпни ярим айлана устида очилган Хедира томон етказди. Самининг кучли зарбасини Дауда эгаллаб олди
13'
Сўнгги 2 дақиқа давомида "қора юлдузлар" рақиб дарвозаси томон босим уюштиришди. Атсу 20 метрлардан зарба йўллашнинг имконини топди. Нойер зарбани қайтарди. Кейинги вазиятда эса Айю чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончаси томон узатганди, ҳимоячи хавфни бартараф этди
11'
Немислар ҳужумни жарима майдончасининг ўнг қанотидан ривожлантиришди ва тўп ортга - жарима майдончаси чизиғига етказилди. Тони Крооснинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди
9'
Лам жарима майдончасига ёриб кираётган Ўзил томон тўпни етказди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
7'
Илк хавфли ҳужумни Гана ташкил қилди. Тўп марказдан диагонал йўналишида жарима майдончасининг ўнг томонига етказилди. Ярим ҳимоячи тўпга етиб олди ва уни жарима майдончаси томон узатди. Мунтарийнинг зарбаси эса дарвоза устидан ўтиб кетди
4'
Немислар ўз одатлари бўйича дастлаб шошмасдан ҳимоя атрофида тўпни назорат қилишмоқда, кейинчалик эса ҳужум йўлини қидиришмоқда
2'
Бу галги ЖЧда ҳам ака-ука - Жером ва Кевин-Принс Боатенглар икки терма жамоа сафида бир-бирларига қарши тўқнаш келадилар
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ! Германия тўпни ўйинга киритди. Оқлар бошлади...
'
Германия кучли экани барчага маълум. Гана эса 1-турда АҚШга ютқазиб қўйгани учун бугунги ўйинга ҳаёт-мамот жанги сифатида ёндашади
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Мадҳиялар янграмоқда
'
Германия ва Гана терма жамоалари ўртасидаги баҳс қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ. Биз эса сизларни ушбу жамоалар ўртасидаги ўйиндан ташкил этилаётган онлайн трансляцияиҳмизни кузатиб боришга таклиф этамиз
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари!
Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик