' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат! |
90+4' |
|
Ўйин якунланди. "Челси" - "Шальке 04" - 1:1. |
90+3' |
|
Азар чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Тўп Диего Костагача етиб келмади. Ҳимоячилар қайтаришди |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
90' |
|
"Челси" томонидан амалга оширилган бурчак тўпларининг иккинчиси хавфли бўлди |
89' |
|
Чап қанотдан етказилган тўпга Коста зарба берди. Тўп ҳимоячига тегди |
87' |
|
Марко Хегер вақт чўзишга урингани учун огоҳлантириш олди |
86' |
|
"Шальке"да ўзгариш: Дракслер ўрнига Обаси туширилди |
84' |
|
Вууууҳ! Фабрегас ҳимоячиларнинг устидан оша Азар томон тўпни етказди. Эден тўпга бир амаллаб етиб келди, аммо зарба кучли чиқмади. Тўп дарвозабонга тегиб, майдонни тарк этди |
83' |
|
"Челси" босимни оширмоқда! Азар жарима майдончасининг ўнг томонидан тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди |
81' |
|
Ўйиннинг сўнгги 10 дақиқаси бошланиши билан учрашув темпи янада ошди |
79' |
|
Майдон эгалари энди ўнг қанотдан жарима тўпини дарвоза яқинига узатишди. Бош билан берилган зарба дарвозагача етиб бормади |
78' |
|
"Шальке"да ўзгариш: Сидней Сэм ўрнига Барнетта тушди |
76' |
|
ВУууууууууҳ! "Челси" қап қанотда жарима зарбасини амалга оширди. Тўп жарима майдончасига етказилганидан кейин ҳимоячи қайтарган тўп Лоик Ремига келиб тушди. Унинг кучли зарбасини ҳимоячи дарвоза чизиғи устида қайтариб қолди. |
74' |
|
"Челси"да иккита ўзгариш: Дрогба ўрнига Диего Коста тушди. Виллин ўрнига Лоик Реми ўйнайди. "Шальке"да эса Мейер ўрнига Шупо-Мотинг туширилди |
71' |
|
Виллиан рақибга нисбатан хавфли подкат ишлагтгани учун огоҳлантириш олди |
70' |
|
Немислар руҳий устунликка эга бўлишди шекилли, энди улар майдоннинг рақиб томонида прессинг қўллашмоқда. Ана шундай прессинг натижасида тўп эгалланди ва Дракслер 20 метрдан кучли зарба йўллади. Куртуа тўпни қайтарди |
69' |
|
"Шальке" ҳам қарши ҳужумда чакки эмас. "Челси" ҳимоячилари жарима майдончаси остонасида тўпни олиб қўйишди |
67' |
|
"Челси" яна тезкор ҳужумга ўтди. Виллиан Хунтелаар (62)нинг ўнг ўнг қанотидан тўпни 11 метрли нуқта атрофига узатди. Дрогба тўпни тўхтатмасдан дарвоза томон йўллашга уринди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
64' |
|
Фабрегас ва Дрогба (2 марта) имкониятлардан фойдаланишганида Моуриньо шогирдлари ҳозир ўйинни хотиржам назорат қилаётган бўлишарди |
62' |
|
"Шальке" айнан қарши ҳужумда ҳисобни тенглаштирди! Хунтелаар жарима майдончасига кира солиб зарба берди ва дарвозанинг бурчагини аниқ нишонга олди |
62' |
|
ГООООООЛ!, Клаас-Ян Хунтелаар, 1:1 |
60' |
|
Эҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳ, Дрогбаааааааа! Азар чиройли пас билан Дидьени бирга-бир вазиятга чиқарди. Дрогба барчасини тўғри бажарди. У тўпни дарвозабоннинг устидан юмшоқ тарзда ўтказди. Аммо тўп устун ёнидан думалаб ўтиб кетди... |
59' |
|
Жон Терри огоҳлантириш олди. У ҳуштакдан кейин зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди |
58' |
|
Тўп билан кўпроқ гелзенкирхенликлар муомалада бўлишмоқда, бироқ улар мезбонлар мудофаасини ёриб ўта олишмаяпти |
57' |
|
Ҳакам Фабрегаснинг билагидаги метал тросга кўзи тушиб қолди шекилли, уни ечиб қўйишни талаб қилади |
56' |
|
Боатенг 25 метрлардан кучли зарба йўллади. Куртуа ўз ўрнида, тўп билан |
54' |
|
Дрогба ва Азар 2 марта ўзаро тўпни бир-бирларига ошириш орқали тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Эден томонидан 12-13 метрлардан йўлланган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди |
52' |
|
Иванович жарима майдончасининг ўнг томонидан кучли зарба берди. Ферманн зарбани қайтарди |
49' |
|
Вуууууҳ! Лондонликлар қарши ҳужумга ўтишди. Азар чап қанотдан тўп билан марказга кўчди ва ўнг томондан ёрдамга келган Виллианга узатма берди. У эса ўша қанотдан бир футболчини алдаб, дарвозабон майдончасига тўпни кучли тарзда етказди. Дробга тавани билан тўпни дарвозага буриб юбормоқчи бўлди, ўхшамай қолди |
48' |
|
Мезбонлар иккинчи бўлимда ҳам иккинчи рақам остида ўйнайдиган кўринишади |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. "Челси" - "Шальке" - 1:0. |
45' |
|
Вууууууҳ, омад туфайли тўп "Челси" дарвозасига кирмай қолди! Дракслер 3 нафар ҳимоячи орасида бўлишига қарамай жарима майдончасига киришга ва зарба беришга имкон топди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди |
43' |
|
Майдонда тенг ўйин кечмоқда. Голга тортадиган вазиятлар юзага келмаяпти. Шу билан бирга тўп майдон марказида кўп сақланиб турмаяпти |
39' |
|
Вуууҳ! Куртуа бежизга Моуриньо унга ишонч билдирмаганини исботлади! Боатенг томонидан 23 метрлардан йўлланган аниқ зарбани Тибо ажойиб сейв билан майдондан ташқарига чиқариб юборди |
37' |
|
Эҳҳҳҳ, Фабрегааааас! Ивановични жарима майдончасининг ўнг қанотидан олдинга бошлашди. Бранислав тўпни орқароққа қайтарди. Сеск эса ҳеч ким халал бермаётган вазиятда дарвозани ишғол қила олмади! |
32' |
|
Вуҳ! Дрогба 11 метрлардан бошбилан аниқ зарба берди. Тўп Ферманнга аниқ борди |
31' |
|
Немислар қарши ҳужумга ўтишди. Жарима майдончасининг чап томонида тўпни қабул қилган Хунтелаар зарба берди. Тўп Террига тегиб қайтди |
26' |
|
Боатенг аввал 25 метрлардан дарвоза томон 2 марта зарба берди. Ҳар иккала зарба ҳимоячиларга тегиб қайтди. Сўнгра у рақибнинг қарши ҳужумини бузгани учун огоҳлантириш олди |
24' |
|
Тўп билан "Шальке", "Челси" ҳимояланмоқда. |
22' |
|
Азар жарима майдончасига кириб борди, аммо Дрогба йўқ жойдан вазиятга аралашиб, офсайдни юзага келтирди |
21' |
|
Чап қанотдан ташкил этилган ҳужумдан кейин Дракслер жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
20' |
|
Сидней Сэм 20 метрдан аниқ ва кучли зарба йўллади. Куртуа тўпни эгаллаб олди |
17' |
|
Дрогба томон узатилган тўпни ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди. Акс ҳолда ҳужумчи бирга-бир вазиятга чиқиб кетарди |
16' |
|
Азар чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва олис бурчакка тўпни айлантиришни кўзлаганди, тўп ҳимоячига тегиб қолди |
11' |
|
Фабрегас рақиб жарима майдончаси ташқарисида "Шальке" ҳимоячиси билан тўп учун курашди. Тўпга ҳимоячи оёқ билан тегинди, Сеск эса унинг оёғига тепиб юборди. Ҳакам эса қоида бузилишини қайд этмади. Тўпни эгаллаб олган Азар кичик пауза қилди ва Фабрегасни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. 4-рақамли футболчи имкониятни қўлдан чиқармади ва тўпни дарвозага йўллади |
11' |
|
ГОООООЛЛЛ! Фабрегас, 1:0! |
9' |
|
"Челси" ярим дақиқа ичида иккита хавфли вазият содир қилди. Дастлаб ўнг қанотдан тўп жарима майдончаси ичида турган Ивановичга узатилди. Бранислав тўпни дарвозабон майдончасига етказди, бироқ ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Тўп ўнг қанотдаги ярим ҳимоячи орқали яна жарима майдончасига қайтарилди. Рамирес 11-12 метрлардан йўллаган зарбаси кучсиз чиққани боис Ферманн эгаллаб олди |
7' |
|
Меҳмонлар футболчиси Сидней Сэмнинг зарбасини ўта ноаниқ бўлди. Регбича зарба |
4' |
|
Жарима майдончасига етказилган тўпга Дрогбадан кўра дарвозабон тезроқ етиб келди |
3' |
|
"Челси" ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда. Меҳмонлар рақибларига эркин ўйнаш учун имконият беришмаяпти |
1' |
|
"Шальке" эса яшил-қора рангли формада ўйнайди |
1' |
|
Ўйинни "Челси" бошлаб берди. Улар кўк формада |
' |
|
Жамоалар майдонда саф тортишди. УЕФА чемпионлар лигаси мадҳияси. Ёқимли мусиқа... |
' |
|
Стадионда эса "DROGBA LEGEND" - Дрогба Афсона деб ёзилган баннерлар кўзга ташланди |
' |
|
Бугун Моуриньо Диего Костани захирада қолдириб, Дидье Дрогбани бошланғич таркибда туширди. |
' |
|
"Стемфорд Бриж" стадиони мухлислар билан тўлиб-тошган, ўйингоҳ "қайнамоқда". |
' |
|
ЕЧЛ ўйинлари давом этади. Бугун биз 1-турнинг марказий ўйинларидан бири бўлган "Челси" ва "Шальке" жамоалари ўртасидаги баҳсни эътиборингизга ҳавола қиламиз |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари |