' |
|
"Краснодар" бугун йўқотган очкони жавоб ўйинида қоплашга ҳаракат қилб кўради. Эътиборингиз учун раҳмат. |
90+3' |
|
Ўйин якунланди. "Краснодар" гуруҳ босқичида дастлабки мағлубиятни мусобақа жадвалига қўшиб қўйди |
90+2' |
|
Вууууҳ! Шунча зарбадан кейин ҳам тўп Бенальо дарвозасига кирмади! |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
86' |
|
Одил Аҳмедов голга ассистентлик қилди. Унинг узатмасидан кейин Вандерсон дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди ва тўпни посбоннинг оёқлари орасидан ўтказиб, дарвозага йўллади |
86' |
|
ГООООООЛ, Вандерсон, 2:4! |
83' |
|
Россияликлар ёмон ўйнашмаяпти, рақибдан кам ўйин кўрсатишмаяпти. Фақат вазиятлардан фойдаланишда улар оқсашди. Боз устига, биринчи бўлиб ўтказиб юборилган гол уларнинг режасини бузиб қўйган бўлиши мумкин |
80' |
|
"Краснодар" таваккал қилиб, олдинга ўтиб кетди ва қарши ҳужумда жазоланди. Кевин де Брюйн дублни расмийлаштирмоқда |
80' |
|
ГООООЛ! Кевин де Брюйн, 1:4! |
79' |
|
Бурчак тўпини меҳмонлар қайтаришди ва |
78' |
|
Одил бурчак тўпи ишлади |
76' |
|
Вуууууҳ, "Вольфсбург" ўта хавфли қарши ҳужумга ўтди! Чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирган футболчи ўз зарба бериши мумкин бўлган вазиятда ўнг қанотдаги шеригига тўпни узатди. Марказий ҳимоячи тўпни бир амаллаб қайтариб қолди. Аҳмедов ҳам ҳимояга етиб келганди |
73' |
|
Лаборде огоҳлантириш олди |
72' |
|
"Краснодар" жарима майдончасига яқин жойдан жарима тўпини тепади |
71' |
|
Вууууууҳ, Аҳмедооооов! Одилнинг 21 метрдан йўллаган зарбасини Бенальо қайтаришга улгурди |
70' |
|
Жарима зарбаси хавфли бўлди. Шундоққина дарвоза устидан ўтиб кетди! |
69' |
|
Немислар деярли жарима майдончаси чизиғи устида жарима зарбасини тепишади |
68' |
|
"Краснодар"да ўзгариш: Мамаев ўрнига Вандерсон туширилди |
64' |
|
Краснодарликлар ўз жарима майдончалари атрофида рақибга тўпни эркин назорат қилиш имкониятини бериб қўйишди. Луис Густаво эса 18 метрдан тўпни дарвозанинг олис бурчагига жойлаб қўйди! |
64' |
|
ГООООЛ! Луис Густаво, 1:3! |
63' |
|
Вууууууҳ, Одииииил! Бурчак тўпидан кейин ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Одил Аҳмедов 27 метрдан кучли зарба йўллади! Тзп ҳимоячига тегиб қайтди! |
60' |
|
Эҳҳҳҳҳҳ, Аҳмедоооов! Одил жарима майдончаси ярим доирасида тўпни қабул қилди ва дарвоза томон зарба берди! Тўп сакраб тургани учун у дарвоза устидан ўтиб кетди! |
57' |
|
Налдо жарима зарбасини тўғри дарвозага йўллади. Дикань мушти билан тўпни қайтарди |
56' |
|
Сигурдсон фол эвазига дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бораётган рақиб ҳужумчисини йиқитди. |
53' |
|
Арининг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди, Лаборденинг зарбаси кучли ва аниқ бўлди. Бенальо тўпни эгаллаб олди |
51' |
|
"Краснодар" сардори ўзидан ўнг томонга - дарвозанинг юқори бурчагига йўллади, посбон бошқа томонга ташланди |
51' |
|
ГОООООЛ! Андреас Гранквист, 1:2! |
50' |
|
"Вольфсбург" ҳимоячиси огоҳлантириш олди |
50' |
|
"Вольфсбург" дарвозасига пенальти белгилади. Ҳимоячи жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. |
49' |
|
Ўтказиб юборилган голдан кейин краснодарликлар ҳали ўзларига келишмоқда. Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишади |
46' |
|
Немислар иккинчи бўлимдаги илк ҳужумдаёқ гол уришга муваффақ бўлишди. Кевин де Брюйн ўнг қанотдан тўп билан олдинга ўтди, жарима майдончасига кириб келди, бир ҳимоячини алдаб ўтди ва чап оёқда зарба бериб, дарвозанинг яқин бурчагини ишғол қилди |
46' |
|
ГОООООЛ! Кевин де Брюйн, 0:2! |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди. |
' |
|
Футболчилар майдонга қайтишди |
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. "Краснодар" - "Вольфсбург" - 0:1. Танаффус |
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
44' |
|
Эҳҳҳҳҳ! Аҳмедовнинг узатмасидан кейин Ари дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва бир ҳимояини алдаб, 16 метрдан зарба йўллади. Дарвозабон тўпни ён томонга уриб юборди |
43' |
|
Яхши узатмадан кейин Калешин жарима майдончасига ёриб кирди, аммо шерикларига аниқ узатма бера олмади |
37' |
|
"Вольфсбург" марказдан ҳужум ташкил қилиб, жарима майдончасига чап қанотдан ёриб кирган футболчи тўп етказилди. Унинг зарбаси рекошет ҳолатида дарвозабоннинг ёнидан ўтиб кетди ва дарвоза чизиғи ёнида турган Олич тўпни дарвозага киритиб юборди |
37' |
|
ГООООЛ! Ивица Олич, 0:1! |
37' |
|
Томонлар бир мартадан хавфли ҳужумлар билан алмашишди. "Вольфсбург" футболчисининг жарима майдончаси ичида йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлган бўлса, Лаборденинг 16 метрдан йўллаган зарбасини Бенальо эгаллаб олди |
36' |
|
"Вольфсбург" қарши ҳужумга ўтди. Ўнг қанотдан узатилган тўпни мезбон ҳимоячилари қайтаришди |
33' |
|
Ари ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди, аммо ҳимоячига урилиб йиқилди. Пенальти йўқ |
30' |
|
Бурчак тўпини Бенальо эгаллаб олди |
29' |
|
Одилнинг узатмасидан кейин Лаборде чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва бурчак тўпи ишлади |
28' |
|
"Вольфсбург" чап қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Анча ноаниқ |
27' |
|
Ари майдон марказида тўп учун курашда ғолиб чиқди ва олдинга ўтиб, 20 метрдан зарба йўллади. Зарба аниқ, аммо Бенальо ҳам ҳушёр |
24' |
|
"Краснодар" марказдан ҳужумга ташкил қилди: тўп олдинга ўтган Аҳмедовга узатилди. Одил тўпни тўхтатмасдан Ари томон ташлади. ўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди |
23' |
|
Вууууууҳҳҳ! Ари майдоннинг сўнгги чизиғи устида сакраётган тўпни тавани билан тепиб, ҳимоячининг устидан ўтказиб, мураккаб вазиятда зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғидан юқорига сакраб, дарвоза чизиғига бораётганида дарвозабон қўли билан уриб юборишга улгурди. Акс ҳолда Одил зарба беришга чоғланаётганди |
21' |
|
Эҳҳҳҳҳ, Аҳмедов чиройли пас билан Арини жарима майдончасига бошлади, у тўпни Лабордега узатди. Рикардо яқин масофадан - ўткир бурчак остида дарвозага аниқ зарба бера олмади! |
20' |
|
"Вольфсбург" бурчак тўпини амалга оширди. Де Брюннинг зарбаси анча ноаниқ бўлди |
18' |
|
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Ари қайтарган тўпни Мамаев дарвоза томон тепди. Тўп ҳимоячига тепиб ён томонга чиқиб кетди |
15' |
|
"Вольфсбург" ҳужумчиси Луис ГУставо 20 метр зарба йўллади. Тўп Дикань дарвозаси ёнида ўтиб кетди |
14' |
|
Бурчак тўпидан кейин Налдо бош билан зарба берди. Дикань тўпни эгаллаб олди |
14' |
|
"Вольфсбург" бурчак тўпи ишлади |
12' |
|
Мезбонлар яна жарима зарбасини амалга оширишди. Павел Мамаев жарима майдончаси чизиғи устида тўпни кўкраги билан қайтарди ва чалқанча услубда зарба йўллади. Зарба бироз ноаниқ бўлди |
9' |
|
Арига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима майдончасига етказилган тўпни Ари бош билан Перрейрага қолдирди. У тўп билан жарима майдончасига кириб борди ва ҳимоячи таъқиби остида зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди! |
6' |
|
Юқорида етказилган тўпни Ари жарима майдончаси ташқарисида кўкраги билан қабул қилди, аммо ҳимоячи тўпни қайтариб юборди |
5' |
|
Майдон эгалари рақиб жарима майдончасига ёриб киришди, аммо зарба беришга улгуришмади |
3' |
|
Тенгкучли жамоалар. Томонлар ўйинни эҳтиёткорлик билан олиб боришмоқда. Мезбонлар 2 марта ҳуужм ташкил қилишди. Оқлар кўпчилик бўлиб хавфни бартараф этишди |
1' |
|
Ўйинни "Краснодар" бошлаб берди. Кетдик |
' |
|
"Краснодар" яшил-қора, "Вольфсбург" оқ рангли футболкаларда ҳаракат қилишади |
' |
|
Одил доимгидек "Краснодар" асосий таркибида майдонга тушди. У 10-рақам остида ўйнайди |
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишди |
' |
|
Краснодарликлар дастлабки икки турда дуранг билан кифояланишди. Шу боис, улар бугун ғалаба қозонишлари шарт |
' |
|
Бугун Европа лигасининг 3-тур ўйинлари ўтказилади. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сурадиган "Краснодар" иштирокидаги ўйинни онлайн трансляция қиламиз. Олег Кононов шогирдлари бугун ўз майдонларида Германиянинг "Вольфсбург" жамоасини қабул қилади |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |