Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| ' |
|
"Ливерпуль" ўз очколарини 48тага етказди ва 4-ўринга кўтарилиб олди. Шунча очкога эга бўлган "Арсенал" яна 10 дақиқадан сўнг "Эвертон"га қарши баҳсни бошлайди |
| 90+4' |
 |
Ўйин якунланди! "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" - 2:1! |
| 90+3' |
 |
Агуэро жамоадоши билан "девор" ўйнаб олиб, жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Зарба қовушмади |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 90' |
 |
Вуууууууҳ! Яҳё Туре жарима майдончасига кириб келди ва ёнида турган Сильвага пас берди. Давиднинг кучли зарбаси олис устун ёнидан ўтиб кетди! |
| 87' |
 |
Вуууууҳ! "Ливерпуль" рақиб жарима майдончасига яқин жойда прессинг қўллади ва Яҳёни хато қилишга мажбур қилишди. Натижада Старриж бирга бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди! |
| 86' |
 |
Вильфрид Бони сариқ карточка олди |
| 85' |
 |
Вуууҳ! Стерлингнинг узатмасидан кейин Коутиньо жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди |
| 82' |
 |
"Сити"да яна бир ўзгариш: Самир Насри ўрнига Фрэнк Лэмпард туширилди |
| 82' |
 |
"Ливерпуль"да ўзгариш: Жо Аллен ўрнига Коло Туре туширилди |
| 82' |
 |
Милнер сариқ карточка олди |
| 79' |
 |
Вууууууҳ! Агуэрррооооо! "Ливерпуль" жарима майдончасига ҳаводан етказилган узатмани ҳимоячи қайтарди. Қайтган тўпни Агуэро жарима майдончаси ичида эгаллади ва икки ҳимоячини алдаб, зарба йўллади. Тўп олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди!!! |
| 78' |
 |
"Сити"да ўзгариш: Фернандиньо ўрнига Вильфрид Бони туширилди |
| 76' |
 |
"Ливерпуль"да ўзгариш: Маркович ўрнига Старридж туширилди |
| 75' |
 |
ГОООООООООЛ! Коутиньо! 2:1!!! Худди Хердерсоннинг голининг "эгизаги" бўлди! Филиппе жарима майдончаси бурчагидан кучли зарба йўллаб, олис бурчакни аниқ нишонга олди! Жо Харт зарбани қайтара олмади! |
| 73' |
 |
Коларов чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказганидан кейин ҳимоячилар тўпни қайтаришди ва мезбонлар қарши ҳужумга ўтишди. Стерлинг рақибдан ўтиб кета олмади |
| 70' |
 |
Жарима майдончасининг ўнг томонидан белгиланга жарима тўпини Сильва амалга оширди. Тўп ҳеч кимга тегмай, қарама-қарши томонга ўтиб кетди |
| 69' |
 |
Самир Насри ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва шерикларига пас бераётганида ҳимоячилар тўпни қайтариб қолишди |
| 65' |
 |
Хендерсон жарима майдончасида очилаётган жамоадоши томон яхши пас берди. Тўпни Харт эгаллаб олди |
| 61' |
 |
Коларов чап қанотда чиройли финт билан ҳимоячидан ўтиб, жарима майдончасига кириб борди, аммо узатма беришни қойиллатмади |
| 60' |
|
Ўйин темпи бироз тушди. |
| 58' |
 |
"Сити"да ўзгариш: Жекор ўрнига Милнер тушди |
| 57' |
 |
Самир Насри сариқ карточка олди |
| 56' |
 |
Коутиньо ўнг қанотдан очилаётган Стерлингга икки марта узатма берди. Дастлабкисини ҳимоячи қайтарган бўлса, иккинчи узатмани дарвозабон эгаллаб олди. |
| 54' |
 |
Жаримадан етказилган узатмани Шкртел бош билан Лалланага узатди, аммо Мартин офсайдда қолди. Адам гол ургани эса энди ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас! |
| 53' |
 |
Фернандиньо ўйин қоидасини бузди |
| 53' |
 |
Иккинчи бўлим бошида мезбонлар анча фаол ўйнашмоқда |
| 52' |
 |
Вууууууҳ, Стерлинг! Лаллана ўнг қанотдан берган узатмасини дарвозага яқин турган Раҳим дарвоза томон аниқ бура олмади! |
| 49' |
 |
Мезбонлар "Сити" жарима майдончаси томон яхши босим ташкил қилишди. Аммо хавфли вазият юзага келтира олишмади |
| 46' |
 |
Вуууҳ! Сабалета ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди ва Агуэро бош билан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| ' |
|
Ҳозирча "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" - 1:1. Танаффус |
| 45+1' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. |
| 45+1' |
 |
Эҳҳҳ, Стерлинг! Жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва дарҳол зарба бериш ўрнига ҳимоячини алдамоқчи бўлди. Ҳимоячи тўпни орқароққа қайтарди. Шундан сўнг Раҳим чап оёқда зарба йўллади. Харт тўпни эгаллаб олди |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
| 45' |
 |
"Ливерпуль" бурчак тўпини ўйинга киритди. Сабалета бош билан тўпни узоқлаштирди |
| 44' |
 |
Сабалета Туре билан "девор" ўйнаб, ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди, аммо тўп учун курашда Ловрен уни қўли билан итариб йиқитди. Ҳакам ўйинни тўхтатмади |
| 43' |
 |
Вуҳ! Коутиньо 28 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп тўппа-тўғри Хартнинг қўлига бориб тушди |
| 42' |
 |
Бу сафар Агуэро офсайдда деб топилди |
| 41' |
 |
Туре майдон марказидан Жеко томон узатма берди. Аммо Эдин офсайдда қолганди |
| 39' |
 |
Раҳим Стерлинг офсайдда қолди |
| 37' |
 |
Коларов майдон марказининг чап томонидан жарима майдончаси чизиғи устига узатма берди. Тўпни даврозабон эгаллади |
| 35' |
 |
Оҳо! Марковичнинг "парашют" узатмасидан кейин Лаллана жарима майдончасига кирди ва тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон бурди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди |
| 34' |
 |
Жарима майдончаси ташқарисида Агуэро ва Жеко қисқа масофадан бир бирларига тўпни узатишди. Эдин тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди, акс ҳолда 16 метрлардан зарба йўллаши мумкин эди |
| 32' |
 |
Жеко олис масофадан анча ноаниқ зарба йўллади |
| 29' |
 |
Жаримадан етказилган тўпни Компани жарима майдончаси ичида ўзига бўйсундира олмади |
| 28' |
 |
Давид Сильвага нисбатан ўйин қоидасини бузди Жо Аллен |
| 25' |
 |
ГООООООООЛ! Эдин Жеко! 1:1! Агуэро 3 ҳимоячи орасидан амплуадошига узатма берди ва Жеко бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди! |
| 22' |
 |
Вууҳ! Коутиньонинг узатмасидан кейин Стерлинг бир ҳимоячини алдаб, чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва дарвоза олдига узатма берди. Тўп ҳеч кимга тегмасдан нариги қанотга ўтиб кетди... |
| 21' |
 |
Альберто Морено чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва ўнг оёқда зарба йўллади. Зарбани ноаниқ бўлди |
| 19' |
 |
Сабалета ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди, аммо Шкртел қайтарган тўп Паблонинг ўзидан майдонни тарк этди |
| 17' |
 |
"Сити" позицион ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда. "Ливерупуль" ҳозирча яхши ҳимояланмоқда. |
| 14' |
|
Даҳшатли ўйин! Супер старт! |
| 13' |
 |
ВУуууууууууҳ! Марказдан узатилган тўпни Агуэро жарима майдончаси ичида қабул қилди ва деярли бирга бир вазиятда зарба йўллади. Тўп олис устунга тегиб қайтди!!! |
| 11' |
 |
ГОООООООООЛ! Хендерсооооон! 1:0! Супергол! 18 метрлардан йўлланган зарба дарвоза тўсинига тегиб, дарвозага кириб кетди! |
| 9' |
 |
"Ливерпуль" ҳисобни очганди, бироқ футболчи офсайдда тўпни қабул қилгани учун гол инобатга олинмади |
| 8' |
 |
Вууууууҳ! Лаллана тўп билан марказдан жарима майдончасига кириб келди ва икки рақиб футболчиси орасида бўлишига қарамай, зарба йўллади. Харт тўпни эгаллаб олди |
| 8' |
 |
Чап қанотдан ерлатиб узатилган тўпни "Ливерпуль" ҳимоячиси қайтарди. Қайтган тўпни 20 метрлардан Туре дарвоза томон йўллашга ҳаракат қилди. Тўп ён томонга кетиб қолди. Сабалетанинг узатмаси эса муваффақиятсиз чиқди |
| 5' |
|
Ҳозирча "Ливерпуль" ҳужум ташкил қила олмаяпти |
| 3' |
 |
Жеко жарима майдончасига узатма берган пайтда Агуэро офсайдда қолди |
| 2' |
 |
Тўпни меҳмонлар назорат қилишмоқда |
| 1' |
 |
Ўйин бошланди! |
| ' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" жамоалари майдонда саф тортишди. Қизилларнинг машҳур қўшиғини бутун стадион баралла куйламоқда! |