Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+7' |
 |
Ўйин якунланди! |
| 90+5' |
 |
Вуууҳ! Ўзил жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, ортда очилган Касорла пас берди. Унинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди |
| 90+3' |
 |
"Эвертон" иккинчи марта бурчак тўпини ўйинга киритади |
| 90+2' |
 |
Вууууҳ! Ўнг қанотдан етказилган тўпга Жиру бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди! |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшилди! |
| 89' |
 |
ГООООООООЛ! Томаш Росицки! 2:0! Ўзил чап қанотда тўпни жарима майдончаси ташқарисида очилган Росицкий узатди. Томашнинг зарбаси рекошет ҳолатида дарвоза тўрига бориб тушди! |
| 89' |
 |
"Арсенал"да сўнгги ўзгариш: Коклен ўрнига Калус Чамберс тушди |
| 88' |
 |
Майдон марказидаги тўқнашув пайтида Кокленнинг бурнидан яна қон кетиб қолди. Энди уни алмаштирмаса бўлмайди |
| 87' |
 |
"Арсенал"да навбатдаги ўзгариш: Санчес ўрнига Уэлбек туширилди |
| 86' |
 |
Чап қанотдан дарвозабон майдончасига етказилган тўпни Оспина мушти билан қайтарди, Лукаку эса посбонга урилиб кетди |
| 84' |
 |
"Эвертон" мураббий янги ўйинчини туширди. Гарет Бэрри ўрнига Дэррон Гибсон туширилди |
| 82' |
 |
"Арсенал"да ўзгариш: Окслейд-Чемберлен ўрнига Томаш Росицкий тушди |
| 81' |
 |
Эҳҳҳҳ, Ўзил! "Канонирлар" рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйишди. Алекс жарима майдончасига кираётган Ўзилга узатма берди. Месут дарвозабоннинг ёнидан ўтказишни кўзлаб зарба йўллади. Тўпга ҳимоячи оёқ қўйиб қолди ва тўп дарвоза устидан ўтиб кетди! |
| 78' |
 |
"Арсенал" ҳимоячилари тўпни рақибга бериб қўйишди ва Косельни сариқ карточка эвазига рақибнинг ҳужумини тўхтатди |
| 76' |
 |
"Эвертон"да ўзгариш бўлди. Муҳаммад Бешич майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Стивен Нейсмит туширилди |
| 75' |
 |
Гиббс ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, майдони тарк этди. Бурчак зарбаси мезбонлар учун самарали бўлмади |
| 72' |
 |
Оҳо! Ўнг қанотдан жарима майдончасига ерлатиб узатилган тўпни Коулмэн яқин масофадан дарвоза томон бурди. Оспина тўпни ушлаб олди |
| 68' |
 |
Ойййййййй!..... Жиру ва Коклен тўп учун баланд сакрашди ва ўзаро тўқнашиб кетишди.... Франсисни тиши синди шекилли, оғзи қонамоқда.. |
| 67' |
 |
Бурчак зарбасидан меҳмонлар самара чиқара олишмади |
| 65' |
 |
Вуууууууҳ! Чап қанотдан етказилган тўпга Лукаку яқин масофадан зарба берди. Оспина тўпни дарвозадан юқори кўтариб юборди! |
| 64' |
 |
Вуууҳ! Касорла Жируга тўпни берди ва қайта қабул қилиб олиб, 19 метрлардан зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди |
| 62' |
 |
"Эвертон"да футболчи алмашди: Миральяс ўрнига Аарон Леннон туширилди |
| 60' |
 |
"Эвертон" вазиятни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Ўйин темпи юқори эмас, аммо ҳозирча ҳимоячилар яхши ўйнашмоқда |
| 54' |
 |
Кокленнинг формаси йиртилиб кетгани учун у янги формани кийишга мажбур бўлди |
| 53' |
 |
Оҳо! Окслейд-Чемберлен томонида берилган узатмани Жиру жарима майдончаси ичида қабул қилди ва яқин масофада ўткир бурчак остидан зарба йўллади. Тўп майдонни тарк этди! |
| 51' |
 |
Бурчак тўпидан кейин Миральяс олис устун ёнидан зарба йўллади. Тўп дарвозага аниқ бормади |
| 50' |
 |
Яна бир бурчак тўпи "Эвертон" ижросида |
| 50' |
 |
"Эвертон" ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Яна бир бурчак зарбаси |
| 48' |
 |
Бурчак тўпидан кейин Гарет Бэрри акробатик усулда зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди |
| 47' |
 |
Жаримадан йўлланган зарбани Оспиана майдон ташқарисига уриб юборди |
| 47' |
 |
Оливь Жируга сариқ карточка берилди. Рақиб футболчисини ортдан чалгани учун |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45+1' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Арсенал" - "Эвертон" - 1:0. |
| 44' |
 |
Вуҳ! Бурчак тўпидан кейин Бешич бош билан дарвозани ишғол қилиб қўйишига сал қолди. Ховард тўпни эгаллаб олди |
| 44' |
 |
Касорла жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади! Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди! |
| 41' |
 |
Шу пайтгача Венгер шогирдлари голли вазиятни юзага келтира олишмаётган эди. Улар стандарт вазиятдан унумли фойдаланишди |
| 39' |
 |
ГООООООЛ! Оливье Жиру! Ўзил етказиб берган бурчак тўпини ҳужумчи оёғи билан дарвозага йўллади! |
| 38' |
 |
Касорла бурчак тўпини ўйинга киритди. Меҳмонлар тўпни қайтаришди |
| 38' |
 |
Вууууҳ! Лукаку деярли майдон марказидан "Арсенал"нинг икки ҳимоячисидан қочиб, жарима майдончасига кириб келди, аммо сўнгги паллада Беллеринга тўпни олдириб қўйди |
| 34' |
 |
Санчес жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, дарвозабоннинг қўлига бориб тушди |
| 30' |
 |
"Арсенал" ҳар иккала қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди, аммо иш сифатли зарбагача етиб бормади |
| 28' |
 |
Окслейд-Чемберлен ўнг қанотдан олдинга ўтди ва дарвоза томон пас берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
| 27' |
 |
Вуууууҳ! Алексис ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Жиру 5 метрдан бош билан зарба бериб, дарвозани ишғол қила олмади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди! |
| 24' |
 |
Тўп билан яна меҳмонлар муомала қила бошлашди |
| 20' |
 |
Ташаббус тўлалигача "канонирлар" томонига ўтди, аммо ҳозирча уларнинг ҳужумлари самара бераётгани йўқ |
| 17' |
 |
Вууууҳ! "Арсенал" ҳимоячисининг қўпол хатосидан сўнг Лукаку посбон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Давид Оспина ажойиб ҳаракат қилди ва ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди! |
| 15' |
 |
"Эвертон" футболчиси олис масофадан ноаниқ зарба йўллади |
| 11' |
 |
"Арсенал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўпни нариги қанотдаги Санчес эгаллади ва дарвоза олдига узатма беришда аниқ ҳаракат қила олмади. Тўп майдонни тарк этди |
| 8' |
 |
Қанчалик ғалати бўлмасин, тўпни кўпроқ ливерпулликлар назорат қилишмоқда |
| 7' |
 |
Ўзил офсайдда қолди |
| 5' |
 |
"Арсенал" жарима майдончасига ўнг қанотдан етказилган узатмани мезбонлар қайтаришди |
| 4' |
|
Ҳозирча хавфли вазият йўқ, тўп асосан майдон марказида |
| 2' |
 |
"Арсенал" қизил, "Эвертон" кўк рангли формада ўйнамоқда |
| 1' |
 |
Ўйин бошланди |
| ' |
 |
"Арсенал" ва "Эвертон" жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда |