Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+4' |
 |
Ўйин якунланди |
| 90+4' |
 |
Сўнгги ҳужумимиз ҳам самарали якунланди |
| 90+3' |
 |
Жарима майдончасига етказилган тўпни Ислом қайтариб юборди |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди |
| 90' |
 |
Мирзаев йўллаган зарбани дарвозабон эгаллиб олди |
| 89' |
 |
Салим Мустафоевга нисбатан фол. ЧАп қанотдан жарима зарбаси тепилади |
| 85' |
 |
Бурчак тўпи рақиблар учун таҳликали бўлди, қайтган тўпни Раҳматуллаев дарвоза томон тепиш ўрнига Яничичга узатишга қарор қилди. Тўп йўқотилди |
| 85' |
 |
"Локо"да сўнгги ўзгариш: Кападзе ўрнига Дилшод Раҳматуллаев тушди |
| 84' |
 |
Ҳасанов бурчак тўпи ишлади |
| 82' |
 |
Зотеев ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинидаги Шоғуломовга пас берди. Тўпни Салимий эгаллади |
| 82' |
 |
"Фулад"да ўзгариш: Юсуф Вакиа ўрнига Баҳман Комил туширилди |
| 81' |
 |
Хавфли вазият! Ансорий чап томондан жарима майдончасига кириб келди ва зарба йўллади! Икромов тўпни эгаллаб олди |
| 80' |
 |
ВУуууҳ! Сардор Мирзаев жарима тўпини яқин бурчак томон жуда хавфли айлантирди. Қайтган тўпни давроза йўллайдиган футболчи топилмади |
| 79' |
 |
Ҳасанов ўтиб кетаётганида Юсуф Вакиа уни тортиб йиқитди. Жарима майдончасининг чап қанотидан жарима зарбаси тепилади |
| 78' |
 |
Ҳасанов чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига пас берди. Ҳимоячи тўпни ён томонга тепиб юборди |
| 77' |
 |
Тўраев Шоғуломовни жарима майдончаси ичига бошлади, аммо узатма бироз аниқ чиқмаганди |
| 74' |
 |
"Локо" жарима майдончаси бурчагидан жарима тўпини ўйинга киритди. Узатма аниқ бўлмади ва иш зарбагача етиб бормади |
| 73' |
 |
"Фулад"да янги ўйинчи туширилди. Алойс Бертранд Нонг ўрнига Али Сино Рабоний туширилди |
| 73' |
 |
Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан сўнг ҳимоячиларга нисбатан фол ишлатилди |
| 72' |
 |
Вууууҳ! Эронликлар анфадан бери ҳужум ташкил қилмаётганди. Ҳозирги ҳужуми хавфли бўлди. Ўткир бурчак остида йўлланган зарбани Икромов майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 71' |
 |
Жарима зарбасини Тўхтахўжаев тепди. Салимий тўпни эгаллаб олди |
| 69' |
 |
Шундоққина жарима майдончаси чизиғи яқинида Шоаҳмедовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди |
| 68' |
 |
"Локомотив"да ўзгариш бўлди: Руслан Корян ўрнига Жасур Ҳасанов туширилди |
| 68' |
 |
Жарима тўпини Мирзаев қайтарди ва тўп марказга қайтарилди |
| 67' |
 |
Шоғуломов ўнг бурчакда жарима зарбаси ишлади |
| 66' |
 |
"Фулад" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди |
| 64' |
 |
Эҳҳҳ, Зотеев жарима майдончаси ичида тўп учун кураш олиб борди ва Шоғуломовга пас берди. ҲИмоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. БУрчак тўпи хавфли бўлмади |
| 62' |
 |
Яхши Корян! Тўраевнинг узатмасидан кейин жарима майдончасига кирди, корпус билан яхши ишлади ва ўткир урчак остидан зарба йўллади! Дарвозабон зарбани оёғи билан қайтарди |
| 60' |
 |
Бугун Зотеевнинг ҳам ўйини яхши чиқмаяпти. У ортга қайтаётган Мирзаев томон узатма бериб, вазиятни йўққа чиқарди |
| 59' |
 |
Корян ҳам олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Тўп дарвозабонники |
| 58' |
 |
Шоаҳмедов узатиб берган тўпга Шоғуломов бош билан зарба берди. Зарба кучсиз чиқди |
| 57' |
 |
Темирйўлчиларнинг яхши ҳужуми! Алишер Шоғуломов 20 метрлардан зарба йўллади. Салимий тўпни эгаллади |
| 56' |
 |
"Локо"да ўзгариш: Абдухолиқов ўрнига Алишер Шоғуломов туширилди |
| 55' |
 |
Эҳҳҳҳҳ, Зотеееев! Марказ бўйлаб олдинги ўтди ва унда вариантлар кўп эди, аммо у шерикларига пас бермасдан, ўзи рақибни алдашга ҳаракат қилди ва тўпни йўқотди! |
| 53' |
 |
Абдухолиқов-Шоаҳмедов-Корян узатмаларидан кейин Руслан офсайдда қолиб кетди |
| 52' |
 |
Зотеев чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди. ҲИмоячиларни чалғитди, аммо чап оёқда бермоқчи бўлган зарбаси қовушмади |
| 52' |
 |
Ансорий олис масофадан зарба йўллади. Маъмур тўпни ушлаб олди |
| 51' |
 |
"Фулад"нинг марказ бўйлаб уюштирган ҳужумидан сўнг Икромов тўпни эгаллаб олди |
| 48' |
 |
Тўраевнинг чиройли узатмасини Темурхўжа жарима майдончаси ичида қабул қилиб, дарвозабон майдончасига узатма берди. Салимий тўпни эгаллаб олди |
| 46' |
 |
Корян ўнг қанотдан олдинга борди ва жарима майдончасига яқин жойда йиқилди, аммо ҳакам ўйинни тўхтатиш учун асос топмади |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди! |
| ' |
 |
Жамоалар майдонга қайтишмоқда |
| ' |
|
Иккинчи бўлимда Абрамов шогирдларидан ёрқинроқ ўйин кутиб қоламиз |
| ' |
 |
Биринчи бўлим ҳақида нима дейиш мумкин. Абрамов жамоаси голгача яхши босим ташкил қилди ва ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Шундан сўнг футболчиларимиз ортга чекинишди. Натижада гол ўтказишди. "Локо"да ё ҳали ўйин яхши шаклланмаган, ёки футболчилар ўз ўйинларини кўрсата олишмаяпти |
| 45+3' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Локомотив" - "Фулад" - 1:1. Танаффус |
| 45+1' |
 |
Темурхўжа жарима майдончаси ташқарисидан тўпни олис бурчакка йўналтирди. Салимий тўпни эгаллаб олди |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди |
| 45' |
 |
Жамоамиз Ансорийга олис масофадан зарба бериш имкониятини берди. Икромов тўпни эгаллади |
| 43' |
 |
Зотеев чап қанотдаг Темурхўжани олдинга бошлади. Унинг узатмасини дарвозабон эгаллаб олди |
| 42' |
 |
Эронлик футболчи офсайдда қолди |
| 41' |
 |
Шоаҳмедов рақиб футболчисига нисбатан фол ишлатди. Жаримадан етказилган узатмани Тўраев қайтариб юборди |
| 40' |
 |
Бурчакдан етказилган тўпга олис устунда турган Ислом бош билан узатма берди. Аммо у жойда жамоадошларидан ҳеч ким йўқ эди |
| 40' |
 |
"Локо" бурчак тўпини ўйинга киритиди |
| 39' |
 |
Темирйўлчилар дарҳол прессинг уюштириб ҳимоячилардан тўпни олиб қўйишди. Корян 18 метрдан олис бурчакка тўпни айлантирди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди |
| 37' |
 |
Меҳмонлар хавфли қарши ҳужум ташкил қилишди. Шарифат ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва нариги томонда очилган шеригига пас берди. Яничич тўпни қайтариб қолди, Яхшиям |
| 35' |
 |
Коряннинг зарбаси жонли деворга тегиб ортга қайтди. Такрорий ҳужум пайтида Тўхтахўжаев қанотдан узатма берди. Тўп Коряннинг оёғига ўтирмади... |
| 33' |
 |
Шундоққина жарима майдончаси чизиғи устида Корянни чалиб йиқитди форс ҳимоячиси |
| 32' |
 |
ГООЛ! Меҳрдод Жаъматий, 1:1. Бурчак тўпидан кейин Жаъматий жарима майдончаси ташқарисида зарба йўллади. Тўп рекошет ҳолатида дарвоза бурчагига бориб тушди. Икромов зарбани қайтара олмади |
| 32' |
 |
Тўхтахўжаев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди, бурчак тўпи |
| 29' |
 |
Мустафоев ва Исмоил Шарифат тўқнашиб кетишди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Салим майдонда |
| 28' |
 |
Жамоамиз анча вақтдан бери илк марта ҳужум ташкил қилди. Аммо тўп жарима майдончасига олиб кира олмадик |
| 24' |
 |
Меҳмонлар футболчиси тўпни жамоадошига узатиб, ўзи бироз орқароққа қайтди ва тўпни қабул қилиб, дарвозабон майдончасига айлантирди. Икромов мушт билан тўпни уриб юборди. |
| 23' |
 |
"Фулад" бурчак зарбаси ишлади |
| 21' |
 |
"Локомотив" тўпни назорат қилди. Бугун ўнг қанот Мирзаев жарима майдончасигага ҳаводан узатма берди. Салимий тўпни эгаллаб олди |
| 18' |
 |
МАйдон марказида Шоаҳмедов тўпни рақибга узатиб қўйди ва дарҳол жарима майдончамизга узатма берилди. Мустафоев тўпнинг майдондан тарк этишини таъминлади |
| 16' |
 |
Кетма-кет 3та фолдан кейин Лутфулла Тўраев огоҳлантирилди |
| 14' |
 |
Вуууууҳ! Эронликлар чап қанотдан олдинга ўтишди ва дарвозабон майдончасига етказилган узатмага бош билан зарба берди. Икромов бир амаллаб тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Салим Мустафоев қайтарди |
| 12' |
 |
Бурчак зарбасидан сўнг Корян ҳимоячини итариб юборди. Ўйин тўхтатилди |
| 12' |
 |
Темурхўжа Корян билан девор ўйнаб жарима майдончасига кириб борди ва ўткир бурчак остида узатма бераётганида тўп майдонни дарвозабондан тарк этди! |
| 11' |
 |
Кападзенинг хатосидан сўнг Сасан Ансорий 18 метрлардан зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Бундай хатолар керак эмас, асло! |
| 8' |
 |
Форслар чап қанотдан "Локомотив" жарима майдончасига кириб келишди. Орқароққа узатилган пасни Тўхтахўжаев эгаллаб олди |
| 7' |
 |
ГОООООООЛ! Олег Зотееееев! 1:0! Лутфулла Тўраевнинг узатмасини Зотеев жарима майдончаси чизиғи устидан қабул қилди ва дарҳол зарба бериб, бурчакка тўпни йўллади! |
| 4' |
 |
Темирйўлчилар ярим ҳимоячиси Зотеев чап қанотдан жарима майдончасига кирди, аммо якуний узатмани аниқ бера олмади |
| 4' |
 |
Салим майдонга қайтди |
| 3' |
 |
Салим Мустафоев рақиб билан тўқнашувда енгил жароҳат олди |
| 2' |
 |
"Локо" жарима майдончасига етказилган узатмани Маъмур Икромов ушлаб олди |
| 1' |
 |
"Локомотив" футболчиси майдон марказида фол ишлатди. |
| 1' |
 |
Кападзе чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Салимий тўпни эгаллаб олди |
| 1' |
 |
ЎЙИН БОШЛАНДИ! |
| 14:59' |
 |
Ўйинни "Локомотив" бошлаб берадиган бўлди. Соат 15:00 бўлишини кутяпмиз |
| 14:57' |
|
Мини-қуръадан сўнг жамоалар майдоннинг томонларини ўзаро алмашишди |
| 14:56' |
|
Эсдалик учун жамоавий суратга тушилди |
| 14:56' |
|
Футболчилар ўзаро ва ҳакамлар билан қўл бериб чиқишди. |
| 14:54' |
 |
Кутиб оламиз, ОФК чемпионлар лигаси садолари остида "Локомотив" ва "Фулад" жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда |
| 14:54' |
|
Тошкентда об-ҳаво, қисқа қииб айтганда, айнан футбол ўйнайдиган! |
| 14:43' |
|
Футболчилар чигалёзди машғулотини якунлаб, кийиниш хонасига йўл олишди. |
| 14:41' |
|
Ҳозирча стадион тўлгани йўқ. Трибунанинг бир мухлислар билан тўлди. |
| ' |
|
Стадионда жамоаларнинг таркиблари ўқиб эшиттирилмоқда |
| ' |
|
"Локомотив" бугун қизил, "Фулад" оқ рангли футболкаларда ўйнашади |
| 14:20' |
|
"Локомотив" ва "Фулад" футболчилари майдонга чиқиб келишди ва машғулотларни бошлашди |
| ' |
|
Тошкентдаги "Локомотив" стадионидан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз |
| ' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |