Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| ' |
 |
Бугун 01:00да бошланадиган "Реал" - "Леванте" ўйини ҳам сайтимиз орқали матнли трансляция қилиниши режалаштирилганини айтиб ўтамиз |
| 90+2' |
 |
Ўйин якунланди. "Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм" - 3:0. |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 89' |
 |
Вуууууҳ! Кэйн ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва 5 метрдан ўткир бурчак остида зарба берди. Де Хеани тўпни эгаллаб олди |
| 86' |
 |
"Тоттенхэм" ҳеч бўлмаса битта гол уришга ҳаракат қилмоқда. Бурчак тўпидан ҳам улар фойдалана олишмади |
| 83' |
 |
"МЮ"да ўзгариш: Феллайни ўрнига Фалькао туширилди |
| 79' |
 |
"Тоттенхэм"да ўзгариш: Шодли ўрнига Адебайор туширилди |
| 77' |
 |
"МЮ"да ўзгариш: Хуан Мата ўрнига Андреас Перейра тушди |
| 75' |
 |
"МЮ" футболчиси офсайдда қолди, ваҳоланки, Руни комбинацияни гол билан якунлаганди |
| 72' |
 |
Денни Роуз сариқ карточка олди. "МЮ" ўнг қанотдан жарима зарбаси тепди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
| 65' |
 |
Блинд чап қанотдан ҳаводан узатма берди. Тўп ҳимоячиларнинг бошида жарима майдончаси ичида турган Эррерага бориб тушди. Андернинг ўткир бурчак остида йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўрига ён томондан келиб тегди |
| 64' |
 |
"Тоттенхэм"да ўзгариш: Мэйсон ўрнига Ламела туширилди |
| 61' |
 |
Мезбонлар хотиржам тўпни назорат қилишмоқда. Вақти-вақти билан ҳуужмга ўтишмоқда, меҳмонларга ҳеч қандай имконият қолдиришимаяпти |
| 53' |
 |
Феллайнига жарима майдончаси ичида дарвоза томон зарба беришга беришмади. Руни тўпни орқароққа узатди. Блинд 17 метрдан зарба бераётганида ҳимоячи ўзини тўп йўлига ташлади. |
| 47' |
 |
Дембеленинг 18 метрлардан зарбаси ўта ноаниқ бўлди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланиб кетди |
| ' |
 |
Дарвоқе, Уэйн Руни голни нишонлаш чоғида интернет тарқалган видеога тақлидан бокс тушди ва "нокаут"га учраб, йиқилди!:) |
| 45+1' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. Руни чап томондан жарима майдончасига яқинлашди ва зарба берди. Зарба аниқ чиқмади. Биринчи бўлим якунланди. "МЮ" - "Тоттенхэм" - 3:0. Танаффус. |
| 44' |
 |
Мезбонлар учта гол уриб олишганидан кейин нисбатан хотиржам ўйнашмоқда. "Шпорлар" ҳам вазият ярата олишмаяпти |
| 39' |
 |
Ҳарри Кэйн дарвоза қаршисида ёлғиз қолди, аммо офсайдда қолган экан |
| 37' |
 |
Феллайни чап қанотдан 11 метрли нуқта устидан турган уни томон пас берди. Уэйн тўпни тўхтатмасдан дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Тўп устун олдидан ўтиб кетди |
| 34' |
 |
ГОООООООЛ! Бу голнинг номи РУНИ дейилади! Майдон марказида рақиб футболчиларига Уэйнга тўпни бериб қўйишди. Руни эса 4 ҳимоячидан ўтиб кетди ва бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди! |
| 31' |
 |
"Тоттенхэм"да ўзгариш: Таунсенд ўрнига Мусса Дембеле майдонга тушди |
| 27' |
 |
Вуууҳ! Феллайни тўп билан жарима майдончасига чап қанотдан кириб келди ва қарама-қарши томонда очилган Матага узатма берди. Ҳимоячи подкат услубда тўпни қайтармоқчи бўлди, унинг уриниши самарали чиқмади, аммо тўп Матадан ҳам ўтиб кетди! |
| 25' |
 |
Эшлига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Руни чап қанотдан тўпни дарвоза яқинига узатди. "Тоттенхэм" футболчиси бош билан тўпни қайтариб юборди |
| 22' |
 |
Эшл Янг чап қанотда бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирди ва сўнгги чизиқ олдидан орқароққа узатма берди. Тўп "қизил иблислар"га насиб этмади |
| 19' |
 |
ГОООООООООЛ! Керрик, 2:0! "МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Феллайни бош билан берган зарбани ҳимоячи қайтарди, Кэррик ҳам бош билан зарба бериб, олис бурчакни аниқ нишонга олди! |
| 15' |
 |
Руни жарима майдончасининг ўнг томонида тўпни қабул қилиб, дарвозабон майдончасига яқинлашаётган Феллайнига узатма бераётганида ҳимоячи тўпни тепиб юборди |
| 14' |
 |
Голдан кейин ўйин қарама-қарши ҳужумлар остида давом этмоқда. Ҳозирча хавфли вазиятлар йўқ |
| 9' |
 |
ГООООЛ! Феллайни, 1:0! "МЮ" ярим ҳимоячиларидан бири Маруанни бирга бир вазятга чиқариб юборди ва Феллайни бир ҳимоячи таъқиби остида зарба бериб, олис бурчакни нишонга олди! |
| 7' |
 |
Янг чап қанотдан яхши узатма билан Рунини жарима майдончасига бошлади. Уэйн орқароқда очилаётган Мата томон тўпни қайтарди, аммо тўп Хуандан ўтиб кетди |
| 3' |
 |
Мезбон ҳимоячиси дарвозабон томон ноқулай пас берди. Де Хеа тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбасидан кейин Кейн дарвозабон майдончаси ичида тўпни қайтарди, аммо зарба беришга улгурмади. |
| 2' |
 |
Эшли Янг жарима майдончаси бурчагидан дарвозабон майдончасига узатма/зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
|
| 1' |
 |
Ўйин бошланди! |
| ' |
|
"МЮ" қизил-оқ, "Тоттенхэм" оқ-қора рангли формада ўйнайди |
| ' |
|
"МЮ" қизил-оқ, "Тоттенхэм" оқ-қора рангли формада ўйнайди |
| ' |
 |
Қадрли футбол мухлислари! "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланишига оз вақт қолди. Учрашувни биз билан бирга кузатиб боришга таклиф этамиз |