Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' |
 |
Эътиборингиз учун раҳмат |
90+5' |
 |
Ўйин якунланди! "Ньюкасл" - "Арсенал" - 1:2! |
90+3' |
 |
Вууууҳ! Беллерин бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади! Тим Крул жамоасини голдан қутқарди |
90+3' |
 |
Иккинчи бўлимни анча фаол ўтказган "Ньюкасл" ҳам чарчаб қолди. |
90' |
 |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
90' |
 |
Жарима майдончасига етказилган тўпни Оспина эгаллаб олди |
89' |
 |
"Арсенал"да ўзгариш: Уэлбек ўрнига Беллерин туширилди |
87' |
 |
Вуууҳ! Бурчак тўпидан кейин Айозе 16 метрдан зарба йўллади. Йўл-йўлакай рекошетга учраган зарбани Оспина оёғи билан бир амаллаб қайтарди |
86' |
 |
Вуууҳ! Кабелля жарима майдончасига кириб келди ва нариги қанотдаги шеригига узатма берди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди. |
82' |
 |
Вуҳ! "Ньюкасл" футболчилари чап қанотдан жарима майдончасига ерлатиб узатма беришди. Кабелля тўпни эгаллаётна чоғида ҳимоячининг оёғига урилиб йиқилди! Аммо ҳакам пенальти йўқлигига ишора қилди! |
80' |
 |
"Арсенал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади |
79' |
 |
Вуууҳ! Уэлбек чап қанотда тезлик эвазига ҳимоячилардан қочиб кетди ва ўткир бурчак остида дарвозабон билан бирга бир вазиятда зарба йўллади. Тўп Тим Крулга тегиб қайтди |
78' |
 |
Гутьеррес чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Тўп ҳеч кимга тегмай қарама-қарши қанотга ўтиб кетди |
74' |
 |
Кабелля 3-4 нафар ҳимоячи қуршовида марказ бўйлаб олдинга ўтди, жарима майдончасига кирди ва зарба йўллади. Давид тўпни эгаллади |
73' |
 |
Бурчак тўпидан сўнг қанотдан етказилган узатма Оспинанинг қўлига бориб тушди |
72' |
 |
Мезбонлар бурчак тўпи ишлашди |
72' |
 |
"Ньюкасл"да ҳам ўзгариш: Анита ўрнига Гутьеррес тушди |
71' |
 |
"Арсенал"да 2та ўзгариш: Санчес ва Касорла ўрнига Фламини ва Росицки туширилди |
70' |
 |
Касорланинг узатмасидан кейин Жиру бирга бир вазиятга чиққанди, амо офсайд |
64' |
 |
Вууууууҳ! БУрчакдан етказилган тўп футболчилардан 7-8 метрлардан бош билан зарба берди. Шундоқ дарвоза олдида турган Сиссоко тўп йўналишини ўзгартиришга ҳаракат қилди. Тўп дарвозабоннинг қўлига тегиб қайтди! |
64' |
 |
Мезбон жамоа футболчиси ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва дарвоза яқинига узатма берди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси |
61' |
 |
Хавфли зарба! Бурчакдан етказилган узатмани меҳмонлар қайтаришди. Тўпни эгаллайган "Ньюкасл" такрорий ҳужм уюштирди ва ўнг қанотдан етказилган тўп Гуффранга келиб тушди. Йоан йўллаган зарба кучли чиқмади, Оспина тўпни ушлаб олди |
60' |
 |
"Қарғалар" бурчак тўпини қўлга киритишди |
55' |
 |
Бурчакдан етказилган узатмани мезбонлар қайтаришди |
54' |
 |
"Арсенал" бурчак тўпи ишлади |
49' |
 |
Вуҳ! Перес томонидан жарима майдончаси бурчагидан йўлланган зарба хавфли бўлди. Тўп олис устун олдина ўтиб кетди |
48' |
 |
ГОООООЛ! Мусса Сиссоко, 1:2! Ўнг қанотдан ерлатиб берилган узатмага Сиссоко 11 метрли нуқта устида зарба берди ва дарвозани ишғол қилди! Ўйинга интрига қайтди |
47' |
 |
Мезбонлар чап қанотда белгиланган жарима зарбасини ўйинга киритишди. Хавф бартараф этилди |
46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
45+2' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Ньюкасл" - "Арсенал" - 0:2. Танаффус |
45' |
 |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди |
44' |
 |
Меҳмонлар бурчакка яқин жойдан жарима зарбасини ўйинга киритишди. "Ньюкасл" тўпни қайтарди ва қарши ҳужумга ўтди |
38' |
 |
"Ньюкасл" яхши босим ташкил қилди. Сиссоко 10 метрлардан зарба йўллади, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди |
35' |
 |
Уэлбек чап томондан жарима майдончасига кириб келди, аммо на ўзи зарба берди, на шерикларига пас берди... |
32' |
 |
Бурчак зарбаси самарасиз чиқди |
31' |
 |
Мезбонлар қулай нуқтадан жарима зарбаси ишлашди. Йўлланган зарба жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди |
28' |
 |
ГОООООЛ! Оливье Жиру, 0:2! Меҳмонлар бурчак тўпи ишлашди. Жиру эса етказилган узатмани бош билан дарвозага жойлади! |
26' |
 |
"Канонирлар"да янабир хавфли вазият! Алексис жарима майдончасининг ўнг томонида ҳимоячи билан тўп учун курашда устун келди ва тўпни орқароққа етказди. Уэлбек 16 метрдан зарба йўллаб, дарвозани ишғол қила олмади! |
24' |
 |
ГООООЛ! Оливье Жиру, 0:1! Ўнг қанотдан жарима зарбаси амалга оширилди. Уэлбек дарвозагача 13 метрлардан бош билан тўп йўналишини дарвоза томон бурди. Тўп эса Жирунинг тиззасига тегди, ўз йўналишини ўзгартирди ва тўрга бориб тушди! |
22' |
 |
Эҳҳҳ, Рэмзи! Жиру чиройли пас билан жамоадошини бирга бир вазиятга чиқарди, аммо Аарон жарима майдончаси ичида дарвозабонни доғда қолдира олмади. На зарба берди, на посбонни алдаб ўтди. Тўп майдонни тарк этди... |
21' |
 |
Меҳмонлар ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишди. Тўп ҳимоячиларга насиб этди |
18' |
 |
Санчас ўнг қанотдан ҳаводан берган узатмага Жиру ета олмади. Тўпни дарвозабон эгаллади |
16' |
 |
Мезбонлар бурчак тўпи ишлашди |
15' |
 |
Жиру томон юқоридан узатма берилди ва икки ҳимоячи қуршовида бўлишига қарамай, Оливье ёрдамга келган Санчесга пас берди. Ҳужумчи ўнг томондан сўнгги чизиқ устидан тўпни орқароққа қайтарди, аммо тўпни ҳимоячилар эгаллашди |
14' |
 |
Бурчакдан етказилган тўпни "қарғалар" қайтаришди |
13' |
 |
Касорла жарима тўпни жарима майдончасига етказди. Тўп рекошет ҳолатида Санчесга бориб тушди. Алексис ўткир бурчак остида зарба йўллади. Бурчак зарбаси |
13' |
 |
"Арсенал" жарима зарбаси ишлади |
8' |
 |
Санчес қарши ҳужумга ўтди, Санчес ўнг қанотдан жарима майдончаси чизиғи устига узатма берди. У ерда футболчилар "девор" ўйнамоқчи бўлишди ва тўпни йўқотишди |
5' |
 |
Ўйин темпи ёмон эмас, тўп у томондан бу томонга тез-тез бориб келиб турибди |
2' |
 |
Томонлар бир мартадан рақиб жарима майдончасига киришга улгуришди. Вазиятлар таҳликали бўлди, аммо иш зарбагача етиб бормади |
2' |
|
"Наьюкасл" ўзининг оқ-қора йўл-йўл формасида ўйнамоқда, демак, "Арсенал" ҳам ўзининг уй кийими — қизил-оқ рангли формада ўйнамоқда |
1' |
 |
Ўйинни меҳмон жамоа — "Арсенал" бошлаб берди |
' |
 |
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. |
' |
|
АПЛда 2-4-ўринлар учун кураш кескинлашди. Демак, бу ўринлар учун курашаётган жамоаларнинг ўйинлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга. ҲЕч кимнинг хато қилишга ҳақи йўқ |
' |
 |
Бугуннинг марказий ўйини эса - "Ньюкасл" - "Арсенал. |
' |
|
Биламиз, барча эл-класикони кутмоқда. Бу ўйинга ҳали бир суткадан сал ошиқроқ вақт бор. Бундан ташқари, эртага яна бир қатор марказий ўйинлар бор. Жумладан, "Ливерпуль" - "МЮ". |
' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари |