Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+3' |
 |
Ўйин тугади! Барселона сафарда жуда қийин ва муҳим ғалабани қўлга киритди. Матье бугун Барселорна қаҳрамони! |
90+3' |
 |
Ўйиннинг сўнгги сонияларида Сельта бурчак тўпини амалга оширди. Самарасиз. |
90' |
 |
Месси!! Очиқчасига қизғанди. Қулай вазиятда турган шеригига тўпни ошириши мумкин эди, аммо тўпни дарвозабон устидан оширмоқчи бўлди. Ноаниқ. |
90' |
 |
Ўйинга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди. |
87' |
 |
Бускетс эса Орельянанинг жахлини чиқаришдан олдин вақтни чўзгани учун сариқ карточка олди. |
87' |
 |
Фабиан Орельянага қизил карточка!!!! Бускетсга чим бўлакчасини отгани учун. Асаблар, асаблар.... |
83' |
 |
Қизиқ статистик маълумот: Матье ўз фаолияти давомида илк марта кетма-кет икки учрашувда гол урмоқда. Барселона ҳужумчилари гол ура олмаётган вақтда франциялик ҳимоячининг голлари анча фойдали бўлмоқда.... |
82' |
 |
Орельяна ҳужум вақтида фол ишлатди. Барселона футболчилари шошмасдан ҳужум бошлашмоқда. |
80' |
 |
Бундан бир неча дақиқа олдин Иньеста ўрнига Педро майдонга туширилганини эслатиб ўтамиз. |
79' |
 |
Бу орада қарши ҳужум пайтида Неймар яна оффсайдда қолиб кетди. |
78' |
 |
Ўйин бироз асабий кўриниш олди. Анча тез суратларда ўтмоқда. |
75' |
 |
Дарвоқе, бундан бир неча дақиқа олдин, мезбонлар таркибда футболчи алмаштирилди. Камп Ноудаги ўйин қаҳрамони Ларривей ўрнига Шарлес майдонга тушди. |
74' |
 |
Месси қанотдан жарима тўпини узатди, Матье эса яна барчадан чаққон ҳаракат қилиб дарвозани боши билан нишонга олди. Барселона олдинда. |
74' |
 |
ГОООЛ!!!! Матье!!! Яна Матье, яна боши билан!!! |
69' |
 |
Сельта футболчиси рақиб жарима майдони ичида йиқилди. Пенальти йўқ. |
67' |
 |
Сельта таркибида ҳам ўзгариш. Никлас Крон-Дели ўрнига Неманья Радойа майдонга тушди. |
67' |
 |
Нолито тўпга бироз кеч қолди. Браво чаққонроқ ҳаракат қилди. |
66' |
 |
Барселона футболчиларининг жарима тўпи бартараф этилди ва Сельта қарши ҳужумга отланди. |
65' |
 |
Бускетсга нисбатан қоида бузилди. Жарима тўпи. |
64' |
 |
Айни дамда устунлик меҳмонлар томонида. Ҳужумлар анча ҳавфли кўриниш олмоқда, фақат зарбалар берилмаяпти. |
62' |
 |
Мана яна бир вазият!! Дани Алвеснинг чап оёғига тўп тушмай қолди. Унинг зарбаси ўхшамади, ажойиб вазият эди. |
61' |
 |
Барселонанинг яна бир бурчак тўпи самарасиз амалга оширилди.... |
60' |
 |
Бир пайтлардагидек Хави, Иньеста ва Бускетс Барселонанинг ярим ҳимоя марказида яна бирга тўп суришмоқда. |
56' |
 |
Барселона сафида ўзгариш. Хави Рафинья ўрнига майдонга тушди. |
54' |
 |
Шу заҳоти, мезбонлар ҳавфли қарши ҳужум уюштиришди. Нолито қанотдан жарима майдонига кирди ва рақибнинг икки ҳимоячиси орасидан зарба берди. Ноаниқ. Ушбу вазиятда Нолито тўпни қулай вазиятда турган шеригига оширишдан қизғанди. |
53' |
 |
Месси!! Ҳозир Сельтага омад кулиб боқди. Мессининг яқин масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ. |
52' |
 |
Сўнгги икки дақиқада анча фаол ҳаракат қилган мезбонлар яна бир бурчак тўпини амалга оширишади. |
51' |
 |
Фабиан Орельяна оффсайдда қолиб кетди. Сельта футболчилари ҳам ҳужумда анча фаол. |
49' |
 |
Барселона футболчилари рақиб жарима майдони яқинида ҳавфли жарима тўпини ишлаб олишди. |
48' |
 |
Барселона футболчилари бурчак тўпини амалга оширишади. |
47' |
 |
ГООЛ! Неймар оффсайддан урилган гол муаллифига айланди. Ҳужумчи бироз оффсайдда қолиб кетди ва гол ҳисобга олинмади.... |
46' |
 |
Биринчи таймдаги статистикага кўра тўпни назорат қилиш бўйича устунлик Барселона томонида - 63% - 37 %. Аммо, ҳавфли ҳужумлар борасида Сельта биринчи таймда Барселонадан фаол ҳаракат қилишди! |
46' |
 |
Иккинчи тайм бошланди! |
45' |
 |
Учрашув ҳаками эса биринчи таймга вақт қўшиб бермади. Биринчи тайм тугади! |
45' |
 |
Суаресга симуляция учун сариқ карточка.... |
43' |
 |
Сельта футболчилари биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида анча фаол.... |
41' |
 |
Ларривей!!!!! Мана вазият....Ларривей мезбонларни олдинга олиб чиқиш учун жуда қулай имкониятга эга бўлди, аммо рақиб ҳимоячиларининг совғасидан унумли фойдалана олмади ва тўпни тепага қараб тепиб юборди. |
40' |
 |
Фабиан Орельянани жарима майдони ичида йиқитишди ва ҳакам ҳуштак чалди. Пенальти?! Йўқ, Сельта ҳужумчиси офф сайдда қолган экан. |
38' |
 |
Мезбонлар ҳужуми пайтида асабийлашаётган Луис Энрикени кўрсатишди. Сельта футболчилари бугун ҳам Барселона мураббийини асабийлашишга мажбур қилишмоқда.... |
36' |
 |
Мезбонлар яна бир бурчак тўпини амалга оширишди, бу сафар ҳам ҳавф бартараф этилди. |
35' |
 |
Сельта футболчиси меҳмонлар жарима майдонида йиқилди ва пенальти сўради. Аммо, бу ҳам пенальти эмас. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди. |
31' |
 |
Голга тортадиган ҳужумлар камайди, меҳмонлар марказдан ўнг қанотга, Дани Алвес томон тўпни кўпроқ оширишмоқда. |
28' |
 |
Ох, мана вазият!! Браво ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг таваккал қилиб рақибига ташланди ва тўпни тепиб юборишга улгурди. Стадион эса пенальти талаб қилмоқда.... |
23' |
 |
Суареснинг кучли зарбасини Серхио Альварес қайтарди. Сельта дарвозабони мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинида қаҳрамонлик кўрсатган ва ўз жамоаси ғалабасига катта ҳисса қўшган эди. Бугун ҳам ҳозирча яхши ўйнамоқда. |
21' |
 |
Иньеста кўзини юмиб тўп оширгандек кўринди ҳозир.... |
19' |
 |
Ҳаводан узатилган тўпларни Сельта ҳимоячилари қайтармоқда, шунинг учун меҳмонлар вақти-вақти билан ердан узун пасларни оширишга уринмоқдалар. |
18' |
 |
Барселона футболчилари майдон марказида назоратни ўз қўлларига олишди. Сўнгги икки дақиқада тўп уларда. Фақат жарима майдонигача кириб боришга ҳозирча қийналмқодалар. |
15' |
 |
Суарес ҳакамдан пенальти сўрамоқда. Ҳакам бундай вазият учун пенальти берадиган аҳмоқ эмас, албатта. |
14' |
 |
Ўйин темпи анча юқори. Сельта ҳимояда ўйнаётгани йўқ, вақти-вақти билан тезкор ҳужумлар уюштирмоқда. |
12' |
 |
Мессиииии!!!! Месси ҳозир майдон марказидан рақиб жарима майдонига кириб борди ва кучли зарба берди, аммо Альварес уни қайтарди. Қайтган тўпга эса Неймар тўғри зарба бера олмади. |
10' |
 |
Мана вазият!!!! Браво ҳозир Селтьа футболчисининг зарбасини бартараф этди. Браво, Браво! |
8' |
 |
Барселонада эса, ҳозир айнан Дани Алвес ўз қанотидан анча фаол. |
6' |
 |
Сельта футболчилари чап қанотда анча ҳавфли кўринмоқда. Дани Алвеснинг қанотидан.... |
3' |
 |
Ўйиндаги илк бурчак тўпини Сельта футболчилари амалга оширишди. Аммо, бурчак тўпи самарасиз. |
2' |
 |
Дани Алвеш қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, аммо тўпга Неймардан олдин Серхио Альварес олдинроқ чиқди. |
2' |
 |
Жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида Сельта Камп Ноуда ғалаба қозонган эди. Бугун ҳам Барселонага осон бўлмаслигини таҳмин қилиш қийин эмас. |
2' |
|
"Барселона" ёрқин қизил рангли формада, "Сельта" эса оч ҳаворанг рангли футболкада ўйнамоқда |
1' |
 |
Ўйин бошланди. |
' |
 |
"Сельта" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда |
' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари |