Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+3' |
 |
ЎЙИН ТУГАДИ! |
| 90+3' |
 |
Арсенал эса, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида вақт чўзишни ажойиб тарзда эпламоқда. Алексис Санчес ўрнига Калум Чэмберс майдонга тушди. |
| 90+3' |
 |
Дэвид Джонс ўрнига Мэтью Тэйлор мезбонлар сафида майдонга тушди. |
| 90+2' |
 |
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Арсенал футболчилари бурчак тўпидан сўнг жуда чиройли тарзда вақт чўзишмоқда. |
| 90' |
 |
Ўйинга уч дақиқа қўшиб берилди! |
| 90' |
 |
Ўйинга уч дақиқа қўшиб берилди! |
| 89' |
 |
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Арсенал вақт чўзишга ҳаракат қилмоқда. Уэлбек қанотда фаол ҳаракат қилди ва бурчак тўпи ишлаб олди. |
| 86' |
 |
Алексис Санчес жарима майдонига киришга ҳаракат қилди, аммо Шекелл унга имконият бермади ва чилилик футболчи унга нисбатан қоида бузишга мажбур бўлди. |
| 83' |
 |
Майдонга тушиши билан Уэлбек анча фаол ҳаракат қилмоқда. Унинг жарима майдони ичкарисидан йўллаган зарбасига бироз ноаниқ бўлди! |
| 81' |
 |
Бугунги ўйинда умуман кўринмаган Жиру ўрнига Дэнни Уэлбек майдонга туширилди. |
| 78' |
 |
Рэмсининг 25 метрлардан йўллаган зарбаси Даффга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи. |
| 77' |
 |
Монреаль чап қанотдан жарима майдони ичкарисига кириб келди ва унга оширилган тўпга зарба беришга отланганида, рақиб ҳимоячиси унга ҳалақит қилди. Арсенал секин ҳужумга ўтмоқда. |
| 73' |
 |
Арсенал сўнгги 10 дақиқада фақат ҳимояланди, энди эса ҳужум қилиш ўрнига майдон марказида тўпни назорат қилишга тушиб кетди! |
| 73' |
 |
Арсенал сўнгги 10 дақиқада фақат ҳимояланди, энди эса ҳужум қилиш ўрнига майдон марказида тўпни назорат қилишга тушиб кетди! |
| 70' |
 |
Дэнни Ингздан қайчи услубида ажйоиб зарба!!!! Чамаси 10 метрлардан Барнснинг ҳаволатиб узатган тўпидан сўнг Ингз қайчи услубида дарвозага зарба берди, аммо Оспина жойида! |
| 66' |
 |
Оооо! Бернли аъзоси Жорж Бойд рақибини Зидан услубида алдаб жарима майдонига кириб келди, аммо Монреальга бу финт ўтмади! |
| 63' |
 |
Мана вазият!!!! Арсенал ҳисобни 2:0га етаказиши, Рэмси эса дублини нишонлаши мумкин эди. Жарима майдони ичидаги бир нечта паслардан сўнг тўп Рэмсига келиб тушди, аммо унинг жуда яқин масофадан йўллаган зарбасини ҳимоячи қайтаришга улгурди. |
| 62' |
 |
Бернли футболчиларининг қарши ҳужуми ҳам ҳавфли чиқди. Ми чап қанотдан ҳаволатиб жарима майдонига тўпни узатди, аммо Бельерин тўпга ҳаммадан биринчи бўлиб етиб келди. Ҳавф бартараф этилди! |
| 57' |
 |
Алексис Санчесдан ажойиб зарба!! Бернли дарвозабони Хитон Санчеснинг 25 метрлардан йўллаган зарбасини қайтаришга эришди! |
| 54' |
 |
Ўзил бурчак тўпини амалга оширди, аммо ҳаводаги курашларда Бернли рақибига имкон қолдирмаяптилар. |
| 52' |
 |
Мезбонлар иккинчи бўлимда анча жонланишди. Улар анча фаол ва Арсенал жарима майдонига киришга ҳаракат қилмоқдалар. |
| 49' |
 |
Иккинчи таймдаги илк ҳавфли вазият. Мезбонлар бурчак тўпиги амалга оширишди, тўп эса бир неча рикошетлардан сўнг Барнсга етиб келди, аммо унинг зарбасини Оспина қайтаришга эришди!! |
| 47' |
 |
Иккинчи таймдаги илк ҳужум ҳам Арсенал футболчилари томонидан амалга оширилиди. Санчес-Касорла комбинациясини Бельерин муаваффақиятли якунлай олмади. |
| 46' |
 |
Иккинчи тайм бошланди! |
| 45+1' |
 |
Биринчи тайм тугади! |
| 45' |
 |
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди! |
| 43' |
 |
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида иккала жамоа аъзолари ҳам таваккал қилишга шошилишмаяпти ва асосан майдон марказида курашишмоқда. |
| 41' |
 |
Тўпни назорат қилиш борасида Арсенал анча устунликка эга - 67%-33% |
| 37' |
 |
Мезбонлар мана энди майдоннинг ярмидан ўтишга муваффақ бўлишди. Ингс ажойиб тарзда тўпни рақибиниг устидан ошириб жарима майдонига узатди, аммо унинг шериги сирпаниб тушди.... |
| 34' |
 |
Арсенал футболчилари рақиб майдонида тўпни яхши назорат қилишмоқда. Бир неча дақиқадан бери мезбонлар улардан тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилишмоқда. Ҳозирча самарасиз! Арсенал тўпни назорат қилиш борасида фақат Барселонага ютқазса керак.... |
| 32' |
 |
Ўзилнинг ажойиб тўп ошириши шерикларига етиб бормади, Бен Ми чаққонлик қилиб тўпни эгаллаб олди.. |
| 29' |
 |
Ўйинда барчадан фаол ҳаракат қилаётган Алексис Санчес ҳужум пайтида Трипьерга нисбатан фол ишлатди.. |
| 27' |
 |
Майкл Дафф Бернли таркибида огоҳлантириш олган иккинчи футболчи бўлди! |
| 25' |
 |
Касорлааааа, ҳисобни 2:0га етказиши мумкин эди, аммо унинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси бир неча сантиметр ноаниқ бўлди! |
| 23' |
 |
Бен Ми мезбонлар сафида огоҳлантирилди. |
| 22' |
 |
Оспинадан ажойиб сэйв!! Триппьрнинг ажойиб жарима зарбасини Арсенал дарвозабони ажойиб сакраш билан қайтариб қолди. Ғаройиб реакция! |
| 20' |
 |
Мезбонлар ҳам қараб туришмаяпти. Эшли Барнснинг 20 метрлардан йўллаган зарбасини Косьелни тўсиб қолди. |
| 17' |
 |
Арсенал анча фаол ва ишончли ҳаракат қилмоқда. Алексис Санчес эса, деярли барча ҳужумларда энг фаол иштирок этаётган футболчи. |
| 13' |
 |
Кетма-кет зарбалардан сўнг Рэмси дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Ўйин анча жонланди! |
| 12' |
 |
ГОООЛ! Рэмси!! Арсенал ҳисобда олдинга чиқиб олди! |
| 8' |
 |
Арсенал футболчилари ҳам мезбонларнинг ҳужумига қарши ҳужум билан жавоб беришди. Алексис Санчес жарима майдони ичидан тўпни юқорироқ тепиб юборди! |
| 6' |
 |
Мана вазият! Бернли!!!! Учрашувда ҳисоб очилиши мумкин эди, Воукс деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо Арсенал дарвозабони Оспина рақиб футболчисига зарбе беришга имкон бермади ва тўпни чиқариб юборди! |
| 4' |
 |
Меҳмонлар илк дақиқалардан ташаббусни ўз қўлларига олишди ва кетма-кет ҳужумлар уюштиришмоқда. Монреаль қанотдан жарима майдонига ҳаволатиб тўпни узатди, аммо ҳаводаги курашда мезбонлар яхшироқ ҳаракат қилишди. |
| 2' |
 |
Ўйиннинг илк дақиқасидаёқ Арсенал жарима тўпи ишлаб олди, аммо Алексис Санчеснинг зарбасини Хитон қийинчиликсиз қайтарди. |
| 1' |
 |
Учрашув бошланди! |