Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+6' |
 |
Ўйин якунланди! "Реал" - "Атлетико" - 1:0! "Қироллик клуби" - ярим финалда! "Реал" мухлисларини табриклаймиз! ЕЧЛ ярим финалчиларининг барчаси аниқ бўлди — "Барселона", "Бавария", "Реал Мадрид" ва "Ювентус"! |
| 90+4' |
 |
Коке сариқ карточка олди. Карвахалга нисбатан қўпол ўйнагани учун |
| 90+3' |
 |
"Реал"да учинчи ўзгариш: Иско ўрнига Ильяраменди тушди |
| 90+3' |
 |
Арбелоага сариқ карточка |
| 90+1' |
 |
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди. |
| 90' |
 |
"Реал"да ўзгаришлар: Коэнтрау ўрнига Арбелоа, Чичарито ўрнига Хесе туширилди |
| 88' |
 |
ГОООООЛ! Хавьер Эрнандееессс! 1:0! Ўнг қанотда Роналду ва Хамес ўзаро "девор" ўйнашди ва Криштиану жарима майдончасига кириб, қулай вазиятда турган Чичаритога ўз вақтида узатма берди! Мексикалик ҳужумчи дарвозабон ва ҳимоячи орасида тўпни дарвозага йўллади! |
| 86' |
 |
"Атлетико"да сўнгги ўзгариш: Тьягу Мендеш ўрнига Хосе Хименес туширилди |
| 84' |
 |
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Пепе бош билан йўллаган зарба ноаниқ бўлди |
| 82' |
 |
Хамес бу сафар жарима майдони ташқарисидан ерлатиб зарба йўллади. Облак учун бу муаммо эмас |
| 81' |
 |
Бурчакдан тўпидан кейин Иско жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ. |
| 80' |
 |
Вуууууҳ! Облаааак! Нималар қилмоқда а бу дарвозабон! Хамес бирга бир вазиятга чиқиб зарба йўллади. Тўп посбоннинг қўлига тегиб, олис устун ёнидан ўтиб кетди!... |
| 76' |
 |
Арда Турон иккинчи сариқ карточкани олди ва у майдонни тарк этади! Туркиялик футболчи Серхио Рамосга нисбатан тик оёқ билан ўйнади. |
| 73' |
 |
"Атлетико" футболчилари чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдончаси ичида тўп учун кураш олиб борган Рауль Гарсия Вараннинг оёғига тепиб юборди. Натижада у огоҳлантириш олди. Ҳакам билан тортишган Пепе ҳам "сариқ"дан бебаҳра қолмади. |
| 70' |
 |
Роналду жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Облак! |
| 70' |
 |
Вууууҳ! "Атлетико"да иккинчи бўлимдаги илк хавфли вазият! Ўнг қанотдан етказилган узатмаган Манжукич бош билан хотиржам зарба берди. Тўп Икернинг қўлига борди! |
| 69' |
 |
Гарсия ўнг қанотдан Касильяс дарвозаси яқинига узатма берди. Варан тўпни қайтарди |
| 67' |
 |
Роналду Чичаритонинг узатмасидан кейин жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллашга уринди. Зарба қовушмади. |
| 65' |
 |
"Атлетико"да дастлабки ўзгариш: Антуан Гризманн ўрнига Рауль Гарсия туширилди |
| 64' |
 |
"Атлетико" бурчак тўпини ўйинга киритди. Қайтарилган тўпга меҳмон футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп "Реал" футболчисига тегиб қайтди. |
| 62' |
 |
Вууууҳ! Роналдунинг чап қанотдан етказган узатмасига Рамос бош биан зарба берди. Облак ўз ўрнида! |
| 61' |
 |
"Атлетико" кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳужумдаги фол туфайли ўйин тўхтатилди |
| 59' |
 |
Оҳо! Бурчакдан етказилган узатмага Варан бош билан зарба берди. Ян Облак тўпни эгаллаб олди |
| 59' |
 |
Роналду чап қанотдан дарвозага яқинига узатма берди. Бурчак тўпи |
| 54' |
 |
Юқоридан етказилган узатмага Чичарито бош билан зарба бермоқчи бўлди. Миранда ҳам тўпга сакради ва Чичарито йиқилди. Ҳакам ўйинни тўхтатмади |
| 52' |
 |
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. ҲИмоячилар қайтаришди. Катта устунлик "Реал Мадрид" томонида! |
| 50' |
 |
Арда Турон "Реал" жарима майдончаси ичида зарба йўлламоқчи бўлганида йиқилиб тушди, пенальти эмас бу вазият |
| 49' |
 |
Вууууууууҳ! Хавьер Эрнандеееееес! Исконинг узатмасидан кейин Чичарито бирга бир вазиятга чиқди ва зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди. Такрорий лавҳада ҳужумчи офсайдда қолгандек кўринди. Лайнсмен байроқчани кўтармади... |
| 46' |
 |
Мезбонлар тўпни дарҳол рақиб жарима майдончасига етказишди. Чичарито ноаниқ зарба йўллади |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳакам компенсация вақти қўшмади |
| 45' |
 |
Бурчакдан етказилган узатмага Рафаэль Варан бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. |
| 44' |
 |
Вуууууҳҳ! Роналдууууууу! Бирга бир вазиятда Ян Облакни доғда қолдира олмади! Дарвозабон оёғи билан зарбани қайтарди! |
| 43' |
 |
Роналду ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. "Атлетико" ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. Бурчак зарбаси самарали чиқмади |
| 40' |
 |
Майдон марказидан жарима тўпини ўйинга киритилди. Манжукич бош билан зарба берди. Икер тўпни осонлик билан эгаллади |
| 37' |
 |
Ўнг бурчакка яқин жойда Чичаритога нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Хамес етказган узатмани Облак эгаллаб олди |
| 36' |
 |
"Атлетико" футболчилари ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига узатма беришди. Пепе Манжукичга бош билан зарба бериш имкониятини бермади |
| 32' |
 |
Бурчак тўпидан кейин меҳмонлар жарима майдончаси ташқарисида Кроосга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Жаримадан Роналду йўллаган зарбани Облак ён томонга уриб юборди! Арда Туран эса огоҳлантириш олди |
| 31' |
 |
Хамеснинг узатмасидан кейин Чичарито дарвозагача 7-8 метрлардан бош билан зарба йўллашга ҳаракат қилди. Тўп ҳимоячининг елкасига тегиб, майдонни тарк этди... |
| 29' |
 |
Вууууҳ! "Атлетико" ижросида дастлабки аниқ зарба! Хесус Гамеснинг зарбасини Касильяс ушлаб олди. |
| 27' |
 |
Зарба йўллаш ҳуқуқини Хамесга беришди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди! |
| 27' |
 |
Зарба йўллаш ҳуқуқини Хамесга беришди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди! |
| 26' |
 |
Жарима майдончаси остонасида Роналдуга нисбатан ўйин қоидаси бузилди |
| 23' |
 |
Меҳмонлар ўйинни майдон марказига кўчириб, энди ўзлари Касильяс дарвозаси томон юриш қилишни ўйлашмоқда |
| 21' |
 |
"Атлетико" бурчак тўпини ўйинга киритишди. "Қаймоқранглилар" хавфни бартараф этишди |
| 18' |
 |
Чап қанотдан етказилган узатмага Рамос бош билан зарба бермоқчи бўлиб, Годинни итариб юборди. Фол |
| 15' |
 |
"Атлетико" ён чизиқдан тўпни "Реал" жарима майдончасига улоқтириб берди. Касильяс мушт билан уриб юборган тўпга Коке зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. |
| 13' |
 |
Роналдууу! Жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп дарвоза олдидан ўтиб кетди! |
| 12' |
 |
Биринчи хавфли вазият! Хамеснинг ўнг қанотдан берган узатмасидан кейин Чичерито жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида кучли зарба йўллади. Тўп тўрга ён томондан келиб тегди |
| 11' |
 |
Карвахаль ўнг қанотдан етказган узатмасини Чичарито оёқ билан дарвозага буришга ҳаракат қилди. Тўп оёққа яхши ўтирмади. Облак эгаллаб олди тўпни |
| 9' |
 |
Вазият ўзгараётгани йўқ. Майдон эгалари вариант қидиришмоқда, "матрасчилар" пайт пойлашмоқда. Бу ўйинда ҳеч кимнинг хато қилишга ҳақи йўқ. Хато қимматга тушади. Эҳтиёткорлик биринчи ўринда |
| 5' |
 |
Мезбонлар тўпни назорат қилишмоқда, "Атлетико" тўлиқ ҳимояда. Ҳозирча мезбонлар жиддий босим уюштира олишмаяпти |
| 2' |
 |
"Реал" жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади |
| 2' |
 |
Бугун таянч зонасида Серхио Рамос ўйнамоқда. Унинг ҳисобида битта сариқ карточка бор. Эҳтиёт бўлиб ўйнаши лозим. Бугун огоҳлантириш олсаю, "Реал" ярим финалга чиқса, у дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборади |
| 1' |
 |
Ўйин бошланди! Тўпни ўйинга қизил-оқ йўл-йўл формадаги "Атлетико" киритиб берди. "Реал" эса оқ рангли формада ўйнайди |
| ' |
 |
Бугун "Реал"да 4та йўқотиш бор. Жароҳат туфайли - Модрич, Бэйл ва Бензема, дисквалификация туфайли - Марсело майдонга туша олишмайди |
| ' |
 |
Бугун "Реал"да 4та йўқотиш бор. Жароҳат туфайли - Модрич, Бэйл ва Бензема, дисквалификация туфайли - Марсело майдонга туша олишмайди |
| ' |
|
Хабарингиз бор, бундан 8 кун аввал "Висенте Кальдерон" стадионида бўлиб ўтган ўйинда ҳисоб очилмаганди. Демак, бугунги ўйин ярим финал йўлланмаси соҳибига аниқлик киритиб беради |
| ' |
|
Мадриддаги стадион лиқ тўлган. Мухлислар "Реал" ва "Атлетико" ўртасидаги ўйинни томоша қилиш учун шай ҳолатда туришибди |
| ' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли Европа футболи мухлислари! Мадрид дербиси, Европа чемпионлар лигаси, чорак финал жавоби ўйини! "Сантьяго Бернабеу"! |