Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| ' |
|
Бугун сайтимиз орқали "Челси" - "Кристал Пэлас", "Барселона" - "Малага" ва "Реал" - "Бетис" ўйинларидан матнли трансляцияларни кузатиб боринг |
| 90+4' |
 |
Ўйин якунланди. Венгер жамоаси 3 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўйди |
| 90+3' |
 |
Жируууу! Жуда қулай вазиятда дарвозани ишғол қила олмади! |
| 90+1' |
 |
Фибрисио Колоччини сариқ карточка олди |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди |
| 89' |
 |
Санчеснинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди |
| 87' |
 |
Касорла жарима зарбасини йўллади. Крул зарбани қайтарди ва тўпни эгаллаб олди |
| 82' |
 |
Тўп тўлалигича меҳмонлар томонида |
| 81' |
 |
Окслейд-Чемберлейн ўрнига Микель Артета туширилди |
| 77' |
 |
Жирунинг 16 метрдан йўллаган зарбасини Тим Крул эгаллаб олди |
| 76' |
 |
Бурчак тўпидан кейин Санчес зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди |
| 72' |
 |
"Ньюкасл"да ўзгариш: Анита ўрнига Айозе Перес туширилди |
| 72' |
 |
Оливье жарима майдончаси бурчагидан кучли, аммо ўта ноаниқ зарба йўллади |
| 70' |
 |
Жиру офсайдда қолди. Лайнсмен хатога йўл қўйди |
| 69' |
 |
"Арсенал"да ўзгариш: Уолкотт ўрнига Оливье Жиру туширилди. Жиру "Ньюкасл"га қарши сўнгги 6та ўйинда 8та гол уришга муваффақ бўлган |
| 66' |
 |
Хавфли зарба. Қисқа масофаларда ташкил этилган комбинациядан кейин Касорла жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Крул тўпни эгаллаб олди |
| 62' |
 |
Чемберлейнда яна бир имконият юзага келди. Монреаль чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига яқинлашаётган Алексга узатма берди. Бироқ Окслейд-Чемберлейн тўпни дарвоза томон бура олмади! |
| 57' |
|
Ўтказиб юборилган голдан кейин "Ньюкасл" ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилди, бироқ тўп назорати яна Венгер шогирдлари томонига ўтди |
| 52' |
 |
ГОООЛ! Ниҳоят, "Арсенал" ҳисобни очди! Дастлабки зарбани Крул қайтарди. Окслейд-Чемберленнинг зарбаси эса рекошет ҳолатида дарвоза тўридан жой олди! |
| 49' |
 |
"Арсенал" футболчисига дастлабки сариқ карточка. Касорла огоҳлантириш олди. |
| 49' |
 |
Лондонликлар рақиб жарима майдончаси яқинида тўпни эгаллаб олиб, хавфли ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдончасига бекрилган зутмани ҳимоячи қайтариб қолди. |
| 48' |
 |
Вурнон Анита огоҳлантириш олди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45+2' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Ньюкасл" - "Арсенал" - 0:0. Танаффус |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 41' |
 |
Ньюкаслликларнинг камсонли ҳужумларидан бирини меҳмонлар қайтаришди |
| 39' |
 |
Уолкотт яна бир имкониятдан фойдалана олмади. Санчес чап қанотдан берган узатмани Тео жарима майдончаси ичида дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди. |
| 37' |
 |
Рэмзининг 14 метрлардан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси хавфли бўлмади |
| 36' |
 |
Мезбонлар тўлиқ ҳимояланишмоқда. "Канонирлар" ҳимояни ёриб ўтишга қийналишмоқда |
| 32' |
 |
Эҳҳҳҳ, Уолкоттт!!! Санчеснинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасини Крул қийинчилик билан қайтарди. Қайтган тўпни Тео дарвозага йўллай олмади... |
| 26' |
 |
Яна сариқ карточка, яна "Ньюкасл" футболчисига. Флорьян Товен |
| 23' |
 |
Бурчакдан етказилган узатмани Тим Крул эгаллаб олди |
| 21' |
 |
Санчес жарима зарбасини тепди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди |
| 19' |
 |
Шансель Мбемба огоҳлантириш олди. Алексис Санчесни қўполлик билан тўхтатгани учун |
| 16' |
 |
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! "Ньюкасл" ҳужумчиси Александар Митрович майдондан четлатилди. У майдон марказида Кокленнинг оёғини бутсасининг тишлари билан босди |
| 12' |
 |
!!! Ўйин ҳаками "Ньюкасл" дарвозаси томон яққол пенальтини белгиламади! Ўнг қанотдан берилган узатмадан Беллерин жарима майдончасига кириб борди, ҳимоячи унинг ортидан оёғини босиб олди! Ҳакам ўйинни тўхтатмади негадир |
| 9' |
 |
Вуууууҳ! Биртепар услубида ташкил этилган тезкор комбинация натижасида Тео Уолкотт дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди. Унинг зарбаси кучли чиқмади. Зарбани Тим Крул бартараф этди! |
| 8' |
 |
"Қарғалар"нинг ҳужуми. Чап қанотдан етказилган узатмани Чех эгаллаб олди |
| 6' |
 |
Устунлик меҳмонлар томонига ўтиб бўлди. Қанотлардан узатилаётган пасларни ҳимоячилар бартараф этишмоқда |
| 2' |
 |
"Арсенал" яхши имкониятдан фойдалана олмади. Қарши ҳужум пайтида жарима майдончасига кириш чоғида "девор" комбинациясини Рэмзи маромига етказа олмади. Унинг узатмаси ҳаддан ташқари тез бўлиб кетди |
| 1' |
 |
Ўйин бошланди! |
| ' |
|
Меҳмонлар оқ-қора йўл-йўл, лондонликлар эса қизил-оқ рангли формада ҳаракат қилишади |
| ' |
 |
Футболчилар майдонга чиқиб келишди |
| ' |
|
Ўйин 16:45да бошланади. Баҳс бошланишини кутиб қоламиз |
| ' |
|
Ҳозирда "Арсенал" 4 очко билан жадвалда 9-ўринда бораётган бўлса, "Ньюкасл" 2 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди. |
| ' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли АПЛ мухлислари! Англия чемпионатида 4-тур ўйинлари бошланмоқда. Барчангизни "Ньюкасл" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги ўйиндан ташкил этилаётган матнли трансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз |