Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+5' |
 |
Ўйин якунланди! Жозе Моуриньо ўзининг "Стемфорд Бриж"даги 100-ўйинида мағлубиятга учради! |
90+2' |
 |
Вууууҳ! Меҳмонлар ҳимоячилари қаҳрамонларча ҳимояланишмоқда! Ҳимоячи зарба йўлига ўзини ташлади! |
90+1' |
 |
"Челси" футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган кучли зарбани Маккарти ажойиб сэйв билан қайтарди |
90' |
 |
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди |
86' |
 |
Роберт Кенеди Нуньес олис масофадан йўллаган зарбани Маккарти қайтарди |
84' |
 |
"Кристал Пэлас"да ўзгариш: Сако ўрнига Чон Ёнг Ли туширилди |
81' |
 |
ГООООООЛ! Жоел Уорд, 1:2! Боласи чап қанотдан олис устун томон узатма берди. Сако тўпни орқароққа қайтарди ва Уорд бош билан дарвозани ишғол қилди! |
79' |
 |
ГООООЛ! Радамель Фалькаоооо, 1:1! Педронинг ўнг қанотдан берган узатмасини бош билан дарвозанинг яқин бурчагига жойлади! |
77' |
 |
"Челси"да яна бир ўзгариш бўлди. Матич ўрнига Рубен Лофтус-Чик тушди |
77' |
 |
Кристал Пэлас мутлақо чўчимасдан ўйнамоқда. Ҳимояда ўтирмасдан олдинга ўтмоқда |
75' |
 |
Яна бир хавфли зарба! Болазининг 18 метрдан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди! |
74' |
 |
Вуууууҳ! "Кристал Пэлас" ҳисобдаги фарқни ошириши мумкин эди! Сако чап қанотдан олис устун томон узатма берди. Болази яқин масофадан дарвозага аниқ зарба бера олмади!!! |
71' |
 |
Гэри Кэхилл огоҳлантириш олди |
70' |
 |
Яхши имконият! Педро ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси чизиғи устида очилган Азарга узатди. Эденнинг зарбаси қовушмади |
68' |
 |
"Челси"да иккита ўзгариш бўлди. Виллиан ўрнига Фалькао, Аспиликуэта ўрнига Нуньес туширилди |
65' |
 |
ГОООООЛ! Бакари Сако, 0:1! Чап қанотдан етказилган узатмага Сако йўллаган зарбани дастлаб Аспиликуета қайтарди, аммо тўп яна унинг ўзида қолди ва такрорий зарба билан дарвозани ишғол қилди! |
64' |
 |
Диего Коста жарима майдончасига яқинлашиб келди ва тўпни Педрога қолдирди. "Барселона"нинг собиқ футболчисининг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди |
64' |
 |
Диего Коста жарима майдончасига яқинлашиб келди ва тўпни Педрога қолдирди. "Барселона"нинг собиқ футболчисининг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди |
62' |
 |
Азар ва Кэхиллнинг зарбаларини ҳимоячилар қайтаришди |
60' |
 |
Азар чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячи бош билан уни қайтарди |
56' |
 |
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Вазият бироз тахликали бўлди, аммо улар вазиятдан фойдалана олишмади |
55' |
 |
Бакари Сако дарвозабон Куртуа учун ноқулай зарба йўллади. Тибо зарбани қайтарди |
53' |
 |
"КП" футболчиси қулай имкониятдан фойдалана олмади. Жарима майдончаси ичида зарба беришга улгурмади |
52' |
 |
Азар чап қанотдан тўпни дарвоза олдига узатди. Диего Коста ноқулай вазиятда тўпга оёқ чўзди. Унинг ортида Педро қулай позиция танлаганди |
50' |
 |
Диего Коста меҳмонлар жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо пенальти йўқ. Ҳимоячи подкат орқали тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
45+1' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳисоб очилмади |
45' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
42' |
 |
Вууууҳ, "ЧЕЛСИ"! Ҳисобни очишга жуда яқин келди! Рақиб жарима майдончаси ичида дарвоза томон 3 марта зарба берилди! Дарвозабон ва ҳимоячилар бир амаллаб зарбаларни қайтаришди! |
39' |
 |
Аспиликуэта жарима майдончаси бурчагидан дарвозабон майдончасига юмшоқ узатма берди. Диего Коста тўпга бироз ета олмади |
36' |
 |
Тўп бурчакдан ўйинга киритилганидан кейин Виллианга келиб тушди. Унинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди |
33' |
 |
Педро бурчак тўпини ўйинга киритди. Кэхилл бош билан зарба берди. Ноаниқ |
31' |
 |
Сако олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ |
29' |
 |
Вууууҳ! Мана вазият! "Кристал Пэлас" ажойиб комбинация орқали Кабайни бирга бир вазиятга чиқарди. Йоаннинг зарбасини Куртуа қайтарди! Кабай гол уриши шарт эди! |
25' |
 |
Меҳмонлардане хавфли қарши ҳужум. Сако чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва кучли зарба йўллади. Куртуа оёғи билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
23' |
 |
Мезбонлар ўнг қанотдаги чизиқ олдидан жарима тўпини ўйинга киритишди. Матич етказган тўпни Виллиан қабул қилди ва зарба йўллади. Ноаниқ |
21' |
 |
"Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Зума жарима майдончасида йиқилди, аммо бу пенальти эмас |
19' |
 |
Вууууҳ! Педро ўнг қанотдан жарима майдончасига кирар-кирмас чап оёқда зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди. |
18' |
 |
"Кристал Пэлас" ишончли ҳимояланмоқда. Мезбонларга ҳеч қандай имкон бермаяпти |
14' |
 |
Виллиан жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ |
13' |
 |
Фабрегаснинг зарбасидан кейин тўп рекошет ҳолатида Маккартига борди. Дарвозабон муаммосиз уни эгаллади |
11' |
 |
Тўп назорати тўлалигича мезбонларда |
6' |
 |
"Челси" дарвозаси олдида тахликали вазият юзага келди. Уилфрид Заха чап қанотда тўпни қабул қилди ва Ивановични алдаб дарвоза томон зарба берди. Тўп Браниславнинг оёғидан юқорига кўтарилиб кетди |
4' |
 |
Виллианнинг узатмасидан кейин Педро бир ҳимоячини алдаб ўтди ва 14 метрлардан зарба йўллади. Тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди |
2' |
 |
"Челси" кўк, "Кристал Пэлас" оқ рангли формада ҳаракат қилмоқда |
1' |
 |
"КП" бурчак тўпи ишлади |
1' |
 |
Ўйин бошланди! |
' |
|
"Челси" ва "Кристал Пэлас" футболчилари майдонга чиқиб келишмоқда |
' |
 |
Қадрли футбол ишқибозлари. Англия Премьер-лигаси ўйинларидан матнли трансляцияларимизни давом эттирамиз |