Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+4' |
 |
Ўйин якунланди. "Барселона" иккинчи ўйинда ҳам кичик ҳисобда ғалаба қозонди ва очколарини 6тага етказиб олди |
| 90+3' |
 |
Вууууҳ! "Малага" ажойиб имкониятдан фойдалана олмади! |
| 90+1' |
 |
Мигель Торрес огоҳлантириш олди |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 89' |
 |
Фернандо Тиссоне огоҳлантириш олди, ўзидан қочиб кетаётган Суаресни тортиб йиқитгани учун |
| 88' |
 |
Суарес бирга бир вазиятга чиқарилди, аммо офсайд |
| 86' |
 |
"Барселона"да ўзгариш: Неймар ўрнига Сандро Рамирес туширилди |
| 85' |
 |
Месси Суарес билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кирди, аммо ҳимоячи тўпни тепиб юборишга улгурди |
| 84' |
 |
Неймар жарима майдончасида тўпни қабул қилди ва орқароқда келаётган Лионелга узатма берди. Мессининг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди |
| 82' |
 |
"Камп Ноу" эгалари узоқ вақт тўпни назорат қилиб туришди ва бирданига кескин ҳужум ташкил қилишди. Месси офсайдда қолган экан |
| 77' |
 |
Суарееес! ДЕярли бирга бир вазиятда ўткир бурчак остида дарвозани ишғол қила олмади! Унинг зарбаси дарвоза тўрига ён томондан келиб тегди!... |
| 76' |
 |
"Малага" ҳимоячилари "Барса"нинг навбатдаги хавфли ҳужумини катта қийинчилик билан қайтаришди |
| 73' |
 |
ГООООООЛ! Томаааас Вермален, 1:0! Бурчак зарбасидан кейин тўп Вермаленга келиб тушди ва ҳимоячи кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди! |
| 72' |
 |
Жарима майдончаси ташқарисида (бурчак томонида) Неймарга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Мезбонлар тезда тўпни ўйинга киритишди. Мессининг жарима майдончаси ичида йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди |
| 71' |
 |
Рафиньянинг зарбасин Карлос Камени эгаллади |
| 69' |
 |
Вуууҳ! Месси жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Каменидан ажойиб сэйв! |
| 68' |
 |
Альбанинг узатмасини Камени эгаллаб олди |
| 65' |
 |
Камени! Яқин бурчакка йўлланган яна бир зарбани қайтарди! |
| 64' |
 |
Вуууҳ! Серхи Робертонинг узатмасидан кейин Суарес бўш дарвозани ишғол қилишга тайёр эди. Ҳимоячи сўнгги паллада тўпни дарвоза устидан ошириб юборди! |
| 63' |
 |
"Барселона"да ўзгариш: Ракитич ўрнига Рафинья туширилди |
| 62' |
 |
Каталонияликлар кетма-кет ҳужумлар ташкил қилишмоқда. Неймарнинг зарбаси ҳимоячидан майдонни тарк этди. Бурчак тўпларини меҳмонлар бартараф этишмоқда |
| 59' |
 |
Яна бир хавфли зарба! Иньестанинг чап оёқда йўллаган зарбасидан сўнг тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди! |
| 58' |
 |
Вууууҳ! Қарши ҳужум пайтида Иньеста Мессини тўп билан таъминлади. Лионелнинг зарбасини Камени майдон ташқарисига чиқариб юборди! |
| 56' |
 |
"Малага" яхши ҳимояланмоқда. Мезбонлар эса мудофаани ёриб ўтиш йўлларини қидиришмоқда |
| 53' |
 |
"Малага"да ўзгариш: Амрабат ўрнига Чарльз туширилди |
| 52' |
 |
Вуууҳ! Қарши ҳужум пайтида Неймар жарима майдончасига кирди ва ўзи зарба бериши мумкин бўлган вазиятда Мессига пас берди. Леонинг ерлатиб берган зарбасини Камени қайтарди! |
| 50' |
 |
Хавфли вазият! Неймар ва Месси бир-бирларини яхши тушуниб ҳаракат қилишди. Ҳимоячилар сўнгги паллада хавфни бартараф этишди |
| 46' |
 |
Чап қанотдан етказилган узатмани "Малага" ҳимоячилари қайтаришди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди. |
| ' |
|
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда |
| 45+2' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилганди ва ҳакам танаффус учун ҳуштагини чалди. Ҳозирча "Барселона" - "Малага" - 0:0. |
| 45' |
 |
Бурчакдан етказилган узатмани Очоа эгаллаб олди |
| 43' |
 |
Мессига нисбатан қўполлик учун Ресио сариқ карточка олди |
| 42' |
 |
Суареснинг зарбасини Очоа бартараф этди |
| 40' |
 |
Суарес бирга бир вазиятга чиқаётганида ҳимоячи - Ангелери ҳужумчини жарима майдончаси ичида йиқитди. Яна пенальти йўқ |
| 39' |
 |
Серхи Робертонинг узатмасидан кейин Неймар жарима майдончасига кирди ва бир ҳимоячини алдаб ўтаётганида ерган ётган мудофаа вакилининг қўлига тўп тегди. ҲАкам пенальти белгилашга жазм қилмади |
| 38' |
 |
Месси майдон марказидан туриб жарима майдончасига узатма берди. Суарес тўпни ўзига бўйсундира олмади |
| 36' |
 |
Яхши вазият! Иньевстанинг узматсидан кейин Суарес жарима майдончасига кирди ва зарба берди! Камени тўпни эгаллади |
| 35' |
 |
Серхи Роберто ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва юқоридан етказилган узатмани дарвоза томон бурди. Даврозабон тўпни эгаллади |
| 32' |
 |
Неймар чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба йўллади. Посбон тўпни эгаллаб олди |
| 30' |
 |
Каталонияликлар ижросидаги бурчак тўпи хавфли чиқмади |
| 26' |
 |
Вуууҳ! "Барса" бурчак тўпини ўйинга киритди ва такрорий ҳужум пайтида чап қанотдан юқоридан узатма амалга оширилди. Маскерано бош билан берган зарба дарвоза тўсинига тегиб, юқорига кўтарилиб кетди! |
| 24' |
 |
Ракитичнинг узатмасидан кейин Месси бирга бир вазиятга чиқиб кетди, бироқ Лео ўткир бурчак остида бўлгани учун ҳимоячилар етиб келишди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди |
| 22' |
 |
"Малага" ўта хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Меҳмонлар ҳужумчиси дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиши мумкин эди. Браво чаққонлик билан тўпга эга чиқди |
| 20' |
 |
"Малага" жарима тўпини ўйинга киритган пайтда Маскеранога нисбатан ўйин қоидаси бузилди |
| 18' |
 |
Тўла устунлик "Барса" томонида. Каталонияликлар босимни ошириб боришмоқда |
| 15' |
 |
"Барса" бурчак тўпини ўйинга киритди. Бускетснинг зарбаси дарвозаг8а аниқ бормади |
| 10' |
 |
Иньеста чап томондан жарима майдончасига яқинлашиб келди ва Суаресни бирга бир вазиятга чиқарди. Луис имкониятдан фойдалана олмади! |
| 9' |
 |
Бускетс олис масофадан зарба йўллади. Тўпни "Малага" посбони эгаллади |
| 7' |
 |
Месси-Иньеста-Суарес узатмасидан кейин Луис тўпга ета олмади. Даврозабон тўпни эгаллаб олди |
| 4' |
 |
Тўп бурчакдан ўйинга киритилганидан кейин Луис Суарес бош билан дарвозани ишғол қилди. Бироқ ҳакам голни инобатга олмади. Уругвайлик футболчи зарба беришдан олдин ҳимоячини итариб юборган дея топилди |
| 4' |
 |
Мессининг узматсидан кейин Суарес жарима майдончасига ўнг томондан кирди ва олис устун томон узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 1' |
 |
Неймар жарима майдончаси томон ҳаволатиб узатма берди. Ўнг қанотдан тўпга югурган Месси, тўпга ета олмади |
| 1' |
 |
Ўйин бошланди! |
| ' |
 |
Диққат, жамоалар "Камп Ноу" майдонига чиқиб келишди |
| ' |
 |
Иньеста ва Месси майдонга чиқишди ва "Камп Ноу"га йиғилган мухлисларга Европа суперкубоги ва Европанинг 2014/2015 йилдаги энг яхши футболчисига берилган совринни намойиш қилишди |
| ' |
|
Дастлаб "Барселона" - "Малага" ўйинидан матнли онлайн трансляция уюштирамиз |
| ' |
|
"Малага" Каталонияда меҳмон бўлса, "Бетис" Сантьяго Бернабеу"да мезбонларга қаршилик кўрсатишга уриниб кўради |
| ' |
 |
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари! Испания Ла лигасида 2-тцр ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Турни грандлари "Барселона" ва "Реал Мадрид" ўз ўйинларини бугун ўтказишади. |