Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • 2:1
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • 2:1
      • Нефтчи
      • 14.09.2025 18:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Хоразм
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 14.09.2025 05:00
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 14.09.2025 05:00
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 14.09.2025 05:00
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 14.09.2025 05:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 14.09.2025 05:00
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Динамо 20 38
5 ОКМК 21 37
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 20 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан
21-тур Сўғдиёна 4-1 ОКМК
21-тур Навбаҳор 0-0 Сурхон
21-тур Қўқон-1912 2-1 Қизилқум
21-тур Пахтакор 2-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4183 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси

5-тур, 25 ноябрь, соат 00:45. Бош ҳакам: Жунайт Чақир (Туркия)

БАРСЕЛОНА

Луис Суарес (15, 44)
Лионель Месси (18, 60)
Пике (56)
Адриано (77)

6 : 1

РОМА

Эдин Жеко (90+1)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
03.Жерар Пике
06.Дани Алвес
18.Хорди Альба
23.Томас Вермален
05.Серхио Бускетс
20.Серхи Роберто
04.Иван Ракитич
11.Неймар
09.Луис Суарес
10.Лионель Месси
  25.Войцех Шченсни (Д)
44.Костас Манолас
02.Антонио Рюдигер
03.Лукас Динь
13.Майкон
20.Сейду Кейта
24.Алессандро Флоренци
04.Ража Найнгголан
14.Яго Фальке
15.Миралем Пьянич
09.Эдин Жеко
ЗАҲИРА
13.Клаудио Браво (Д)
21.Адриано
24.Жереми Матьё
15.Марк Бартра
08.Андрес Иньеста
26.Серхи Сампер
17.Мунир эл-Ҳаддодий
  26.Морган Де Санктис (Д)
05.Леандро Кастан
16.Даниэле Де Росси
21.Вильям Ванкер
48.Салих Учан
35.Василис Торосидис
07.Хуан Итурбе

Матн

90+1'
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Рома" - 6:1!
90+1'
ГОООООЛ! Эдин Жеко, 6:1! ЧАп қанотдан еткеазилган узатмани бош билан дарвозага жойлади!
90'
Вуууҳ, Неймар! Жамоадолари уни бирга бир вазиятга чиқариб юборишди. Бразилиялик футболчи зарба бераётганида ҳимоячи тўп йўлига ташланди ва тўп унинг оёғидан майдонни тарк этди
87'
"Барселона" ҳужум қилишда давом этмоқда. Адриано офсайдда
82'
Тер Штеген Жеконинг зарбасини қайтарди! Эҳҳҳҳ, Жеко!
82'
ПЕНЛАЬТИ! "Барселона" дарвозасига!
80'
Эҳҳҳҳ, Месссси! Альбанинг узатмасидан кейин Лео жарима майдончаси ичида дарвозабон билан яккама-якка вазиятда қолди. Тўпни Войцехнинг устидан оширмоқчи бўлганди, тўп посбоннинг қўлидан майдонни тарк этди
77'
ГООООЛ! Фақат пенальтидан эмас! Неймарнинг зарбасини Шченсни қайтарди. Адриано жарима майдончасига югуриб кирди ва яқин кучли зарба билан яқин "тўққизлик"ка тўпни жойлади!
76'
ПЕНАЛЬТИ! "Рома" дарвозасига! Неймар ишлади ва ўзи тепмоқчи
75'
"Рома"да ўзгариш: Пьянич ўрнига Салих Учан тушди
74'
Суарес жарима майдончаси ичида йиқилди. Қоида бузилмади
71'
Вууууҳ! Неймар Суарес билан "девор" ўйнаб жарима майдончасига кирди ва бир ҳимоячини чалғитиб олис бурчак томон айланма зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди!
68'
Неймар чиройли дриблинг билан Майкондан ўтиб кетди ва дарвоза яқинига узатма берди. Суарес тўпга оёқ қўя олмади
67'
Майконинг узатмасидан кейин Жеко бош билан зарба берди. Зарба юмшоқ чиқди. Тўпни Штеген эгаллади
65'
Пьянич томонидан йўлланган зарба жонли деворга тегиб қайтди
64'
"Барселона"да учинчи ўзгариш: Сержи Роберто ўрнига Адриано тушди
63'
Мессига сариқ карточка! Жарима майдончасига кираётган Итурбени ортдан йиқитди!
62'
Ванкер огоҳлантириш олди. Майдон марказида Сержи Робертога нисбатан қўпол ўйнади
60'
ГООООЛ! Лионель Месси, 5:0! Неймар-Суарес-Месси комбинациясидан кейин Лео зарба берди. Шченсни зарбани қайтарди. Месси такрорий зарба билан дарвозани ишғол қилди
58'
"Рома"да ўзгариш: Флоренци ўрнига Вильям Ванкер тушди
57'
"Барселона"да ўзгариш: Пике ўрнига Бартра тушди
56'
ГОООООЛ! Пике, 4:0! Каталонияликлар ўз услубларида! Неймар-Суарес-Месси комбинациясидан кейин Лео бирга бир вазиятга чиқди ва ўзи зарба бериши мумкин бўлган вазиятда Пике пас берди. Жерар бўш дарвозани ишғол қилди.
54'
Вуууууҳ! Римликлар "Барса" услубида ҳужум ташкил қилишди ва Фальке дарвозабон билан юзма юз ҳолатда қолди. Ягонинг зарбасини Тер Штеген қайтарди!
51'
Вууууҳ! Неймар жарима майдончаси чизиғи устидан кучли зарба йўллади. Шчеснни мушти билан тўпни майдон ташқарисига уриб юборди
49'
Вуҳ! Алвеснинг узатмасидан кейин Неймар жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва дарвоза томон зарба берди. Войцех тўпни эгаллаб олди
48'
Пике марказий ҳужумчи позициясида юрибди. У жарима майдончаси ичида Неймардан тўпни қабул қилди ва тоовни билан бразилиялик ҳужумчининг ўзига қайтарди. Бурчак тўпи
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
"Барселона"да ўзгариш: Бускетс ўрнига Серхи Сампер тушди
45'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча "Барселона" - "Рома" 3:0
44'
ГОООООЛ! Луис Суарес, 3:0! "Барселона" қарши ҳужумда бурчак тўпи ишлади. Неймар етказиб берган узатмани ҳимоячи қайтарди. Уругвайлик ҳужумчи тўпни ерга тушурмасдан 14 метрлардан дарвоза тўрига жойлади.
41'
Хавфли вазият! Жаримадан етказилган узатмага Флоренци ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп Тер Штегеннинг қўлидан майдонни тарк этди
41'
Пике сариқ карточка олди. Кейтанинг оёғига хавфли ташланди
35'
Неймар чап қанотдан жариам майдончасига кирди ва Суарес томон узатма берди. Тўпни ҳимоячи қайтарди. Такрорий уринишда Неймар ҳимоячини алдаб ўтди. Бурчак тўпи
33'
Месси майдон марказидан узатма билан Неймарни яккама-якка вазиятга чиқарди. Офсайд
31'
Тўп назорати мадйон эгалари томонида. Улар ҳозирча кескин ҳужум ташкил қилишга шошилишмаяпти
28'
Алвес ўнг томон узатма орқали Ракитични тўп билан таъминлади. Иван товони билан Суаресга қолдираётган эди, ҳимоячи тўпни эгаллаб олди
27'
Неймар юқоридан Суарес томон узатма берди. Тўпни войцех эгаллаб олди
24'
Тўп назорати ва комбинациялар томонлама устунлик тўлиғича каталонияликлар томонида. Битта дарвоза атрофида ўйин бўлмоқда
22'
Мессидан тўпни қабул қилган Суарес жарима майдончаси ташқарисида бир ҳимоячини алдаб искарига кирди, бироқ бошқа футболчи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
18'
ГООООЛ! Лионель Месси, 2:0! Лео Суарес билан "девор" ўйнаб, дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва чап оёғида тўпни Шченснининг устидан ошириб қўйди.
15'
ГОООООЛ! Луис Суарес, 1:0! Неймар майдон марказидан ажойиб пас билан Алвесни бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Дани нариги қанотда очилган Суаресни тўп билан таъминлади. Уругвайлик футболчи осонлик билан бўш дарвозани ишғол қилди
14'
"Барса" тезкор ҳужумга ўтди. Месси ўнг қанотда бир футболчидан ўтиб кетиб, Суаресга узатма берди. Луис ўнг қанотдан узатма бераётганида тўп ҳимоясига тегди ва дарвозабонга борди
13'
Вуууууҳ! "Рома" бурчак тўпини ўйинга киритди. Найнгголан жарима майдончаси ташқарисидан дарвозага яқинига узатма берди. Жеко бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
9'
Вууууҳ! Бускетснинг узатмасидан кейин Месси деярли бирга бир вазиятга чиқиб кетди ҳамда бир ҳимоячи таъқиби остида 16 метрлардан зарба йўллади. Тўп устун ёниданг ўтиб кетди
6'
Вуҳ! "Барселона" ўз услубида рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бироқ офсайд туфайли гол бекор қилинди. Неймар-Бускетс-Неймар комбинацияси натижасида бразилиялик ҳужумчи жарима майдончасига кирди ва Мессини бўш дарвозасига қаршисига чиқарди. Бироқ Неймар офсайдда деб топилди
4'
Вууууҳ! Месси Бускетсдан узатма қабул қилди ва тўпни чап оёғига тўғрилаб, зарба йўллади. Посбон тўпни майдон ташқарисига чиқара олди!
3'
Месси жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилди ва чап қанотдан ичкарига кираётган Неймарга узатма берди. Офсайд
2'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Хавфли вазият юзага келмади
2'
"Барса" ўзининг анъанавий "кўк-анорранг", "Рома" эса оқ рангли формада ўйнамоқда
1'
Учрашув бошланди!
'
Иньеста бугун захирада. Шу боис сардорлик боғичи Мессининг билагида
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европа чемпионлар лигасининг мадҳияси янграмоқда. "Камп Ноу" майдонига "Барселона" ва "Рома" жамоалари саф тортишган.
Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 13
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.