Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+3' |
 |
Ўйин якунланди. "Барселона" Суареснинг хет-триги эвазига "Гуанжоу"ни мағлуб этди ҳамда клублар ўртаисдаги ЖЧнинг финалига чиқди |
90+2' |
 |
"Барселона" бурчак тўпини ўйига киритди. |
90' |
 |
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
90' |
 |
Пике ҳужумга ўтди. Ракитичнинг узатмасини у атайлаб ўтказиб юборди. Тўп Сандрогача етиб келмади. Ҳимоячи тепиб юборди |
89' |
 |
Адрианонинг узатмасидан кейин Мунир жарима майдончаси ичида бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
89' |
 |
Адрианонинг узатмасидан кей |
88' |
 |
Хитойлик футболчи Гао Лин бирга бир чиқиши мумкин эди, аммо у офсайдда қолганди |
86' |
 |
Сандронинг навбатдаги зарбаси ноаниқ чиқди |
84' |
 |
"Барса" икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Бускетс жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп устун олдидан ўтиб кетди |
82' |
 |
Сандро Рамиреснинг зарбасидан кейин тўп рекошет ҳолатда устун ёнидан ўтиб кетди |
81' |
 |
"Барселона"да учинчи ўзгариш: Иньеста ўрнига Сержи Сампер туширилди |
76' |
 |
"Барселона"да ўзгариш: Альба ўрнига Адриано туширилди |
72' |
 |
"Барселона"да ўзгариш: Сержи Роберто ўрнига Сандро Рамирес туширилди |
71' |
 |
Вууҳ, Мунир! Ҳаддодий анча дадил ўйнай бошлади. У жарима майдончаси ташқарисида 2-3 ҳимоячини алдади ва чап оёқда зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
69' |
 |
Суарес офсайдда |
67' |
 |
ГООООЛ! Луис Суарес, 3:0! Уругвайлик футболчи кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди. Псобон тўп йўналишини топди, аммо зарбани қайтара олмади. Хет-трик! |
66' |
 |
Пенальти! Хуанг Бовен жарима майдончаси ичида Мунирни чалиб йиқитди! |
66' |
 |
Ракитич жарима майдончасининг ўнг томонига юқоридан узатма берди. Суарес тўпни ерга туширмасдан зарба йўллади. Зарба кучли чиқмади, Ли Шуай тўпни эгаллаб олди |
62' |
 |
Ракитич олис масофадан чап оёқда зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
61' |
 |
Алвес ўнг қанотдан юқоридан узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди |
60' |
 |
Ракитич жарима майдончасига кириб бориб, Суарес томон узатма берди. Ҳимоячи тўпни эгаллаб олди |
57' |
 |
"Гуанжоу"да ўзгариш: Чженг Лонг ўрнига Ю Ханчао тушди |
56' |
 |
Вуууҳ! Иньеста жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза тўрига юқоридан келиб тегди |
52' |
 |
Ракитич Альбани жарима майдончасига бошлади, аммо Хорди тўпга ета олмади |
50' |
 |
ГООООООЛ! Луис Суарес, 2:0! Иньестанинг узатмасидан кейин уругвайлик футболчи дарвозабон майдончаси олдида тўпни қабул қилди ва зарба берди. Тўп Ли Шуайнинг қўлидан тўрга бориб тушди! |
49' |
 |
Осиёликлар ҳужумчиси Паулиньо офсайдда қолди |
46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
45+1' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча "Барселона" - "Гуанжоу Эвергранд" - 1:0! |
45' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
44' |
 |
Хитойликлар кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритишди. Бош билан берилган зарбани Пике қайтарди. Учинчи бурчак тўпи |
41' |
 |
Вууууҳ! "Гуанжоу" ўнг қанотдан жарима зарбасини тепди. Элкесон жарима майдончаси ичида бош билан хавфли зарба берди. Бурчакка бораётган тўпни Браво қайтаришга муваффақ бўлди! |
39' |
 |
ГООООЛ! Луис Суарес, 1:0! Ракитич олис масофадан зарба йўллади. Ли Шуай тўпни қўлидан чиқариб юборди. Қайтган тўпни уругвайлик ҳуужмчи дарвозага жойлади |
35' |
 |
"Гуанжоу"да ўзгариш бўлди. Ҳозиргина жароҳат олган ҳимоячи ўрнига 35-рақамда футболчи туширилди |
34' |
 |
Юқоридан етказилган узатма пайтида Алвес жарима майдончаси ичида Зоу Женгга нисбатан фол ишлатди |
32' |
 |
Иньеста жарима майдончасининг чап томонидан ҳаволатиб узатма берди. Мунир бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
29' |
 |
"Гуанжоу"нинг кам сонли қарши ҳужумларидан бири. Яна Маскерано хавфни бартараф этди |
28' |
 |
Тўпни доимо "Барселона" назорат қилмоқда. Улар ҳужум вариантларини излашмоқда. Сколари жамоаси тартибли ҳимояланмоқда |
24' |
 |
Иньеста чап қанотдан жарима майдончасига кирмоқчи бўлди, аммо икки ҳимоячи орасидан ўтиб кета олмади. Сўнг Андреснинг ўзи фол ишлатди |
23' |
 |
Вууууҳ! Иньестанинг узатмасидан кейин Мунир дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди. Зарбани Ли Шуай қайтарди! |
19' |
 |
Пике майдон марказидан Суарес томон узатма берди. Уругвайлик футболчи офсайдда |
17' |
 |
Ракитичнинг зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб, жарима майдончасига кирди, ҳимоячилар тўпни тепиб юборишди |
16' |
 |
Фенг Сяотинг огоҳлантирилди |
16' |
 |
Шундоққина жарима майдончаси остонасида Луис Саурес чалиб йиқитилди. Жарима зарбаси тепилади |
12' |
 |
Хитойликлар қарши ҳужумга ўтишди. Ҳужумчи Маскеранодан ўтиб кета олмади |
10' |
 |
"Барса"чилар майдон марказида тўпни назорат қилишди ва бирдан олдинга ўтишди. Иньеста жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп юқорига кетиб қолди |
7' |
 |
Ракитич бурчак тўпини ўйинга киритди. БУскестга ҳимоячига нисбатан қоидабузарлик қилди деб топилди |
5' |
 |
Вуҳ! Суарес Ракитич билан девор услубида ўйнаб, жарима майдончасига кираётганида ҳимоячи тўпни боши билан қайтариб қолди |
2' |
 |
Офсайдда турган Сауресга тўп узатилди |
1' |
|
"Барселона" кўк, "Гуанжоу" қизил рангли формада ўйнамоқда |
1' |
 |
Ўйин бошланди! |
' |
 |
Жамоалар майдонга чиқиб келишди |
' |
 |
Неймар ярим финалда майдонга тушмаслиги аввалдан маълум эди. У финалда ҳам майдонга тушмаслиги мумкин. Бугун эрталаб эса Мессини буйраги безовта қилиб қолди ва у ҳам бугунги ўйинни ўтказиб юборади |
' |
|
Клублар ўртасидаги ЖЧда муҳим палла бошланмоқда. Ярим финалнинг иккинчи ўйини ОЧЛ ғолиби "Гуанжоу Эвергранд" ва ЕЧЛ ғолиби "Барселона" ўртасида бўлиб ўтади |
' |
 |
Хайрли кун, қадрли футбол мухлислари! |