Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+6' |
 |
Ўйин якунланди. "Челси" - "Манчестер Юнайтед" - 1:1. |
| 90+6' |
 |
Вууууҳ! Диего Коста жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, ҳимоячини чалғитди ва зарба берди! Де Хеани тўпни қайтарди. СУпер! |
| 90+4' |
 |
"МЮ"да ўзгариш: Мата ўрнига Эррера тушди |
| 90+2' |
 |
Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилган |
| 90+1' |
 |
ГОООООЛ! Диего Коста, 1:1! Фабрегас жарима майдончасига узатма бераётганида Бортвик-Жексон бироз орқада қолиб кетди. У хатоси тўғрилаш учун ДИего Коста оёғига тагига ташланди, тўп нарироққа кетди ва ҳужумчи бўш дарвозани ишғол қилди. Де Хеа ҳам қутқара олмади |
| 89' |
 |
Вууууҳ! Ўнг қанотдан жарима тўпи дарвозабон майдончасига етказилди. Диего Коста бош билан берган зарбадан сўнг тўп тўсин устидан ўтиб кетди! |
| 86' |
 |
"МЮ"да ўзгариш: Лингард ўрнига Депай тушди |
| 85' |
 |
"Челси" ҳисобни тенглаштириш учун штурмга ўтмоқда |
| 83' |
 |
Крис Смоллинг огоҳлантириш олди. Тўпни қўли билан ўйнагани учун |
| 79' |
 |
Жесси Лингард огоҳлантирилди |
| 78' |
 |
"МЮ"да ўзгариш: Феллайни ўрнига Шнайдерлин тушди |
| 78' |
 |
Лингард ўнг қанотдан узатма берди. Аммо узатмага ҳеч ким ета олмади |
| 74' |
 |
Руни! Ўнг қанотдан етказилган узатмани кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва чалқанча услубда зарба берди! Зарба унчалик кучли чиқмади |
| 72' |
 |
Вууууууҳ! Фабрегас 7-8 метрлардан ўткир бурчак остида яқин юқори бурчакка кучли зарба берди. Де Хеадан яна бир ажойиб реакция!!! |
| 71' |
 |
"Челси" кетма-кет 2 марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавф бартараф этилди |
| 68' |
 |
Вууууҳ, Де Хеа! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Педро бош билан юқорига урди. Иванович эса тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди! Тўсин остига кираётган тўпни Давид қайтарди! |
| 67' |
 |
"Челси"да учинчи ўзгариш: МАтич ўрнига Педро тушди |
| 65' |
 |
Лингард жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Зарба аниқ чиқмади |
| 63' |
 |
Дейли Блинд сариқ карточка олди, Диего Костани ортдан итариб йиқитгани учун. Жарима майдончаси бурчагидан жарима тўпини Виллиан ўйинга киритди. Кэррик бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 61' |
 |
ГОООООЛ! Жесси Лингард, 0:1! Кэмерон чап қанотдан ерлатиб берган узатмани Руни Лингардга қолдирди. Жесси дарвоза тескари турганига қарамай, зарба беришнинг имконини топди. Куртуа зарба қаршисида ожиз қолди! |
| 58' |
 |
Курт Зума ўрнига Кэйхилл тушди |
| 56' |
 |
Ойййй, Курт Зума ҳаводаги тўп учун сакради ва ерга бир оёқлаб жуда ноқулай тушди. Ўнг оёғидан жиддий жароҳат олди у... Зума ўйинни давом эттира олмайди |
| 55' |
 |
"Челси"да ўзгариш: Оскар ўрнига Эден Азар туширилди |
| 53' |
 |
Вуууҳ! Лингард жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Куртуа бурчакка бораётгани тўпни ён томонга қайтарди. Қайтган тўпга Руни етиб борди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп Куртуадан майдонни тарк этди |
| 50' |
 |
Вуҳ! Марсиал чап қанода Ивановични алдаб ўтди, жарима майдончасига кирди ва яқин бурчак томон зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
| 49' |
 |
Вуууҳ! Руни 22 метрлардан зарба берди. Куртуа тўпни қайтарди |
| 48' |
 |
Курт Зума тўп билан олдинга борди ва олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45+2' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади. |
| 45+1' |
 |
Вууууҳ! Терри! Ўнг қанотдан етказилган узатмани лондонликлар сардори 6-7 метрдан дарвоза томон тепди. Тўп эса Блинднинг тирсагига тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди. Терри пенальти сўради, аммо масофа жуда яқинлиги учун, бор-йўғи бурчак тўпи |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
| 45' |
 |
"МЮ"да яхши вазият! Дармиан ўнг қанотдан дарвозабон майдончаси томон ерлатиб узатма берди. Мата ҳам, Руни ҳам тўпга ета олмади |
| д' |
|
|
| 40' |
 |
Мата бурчак тўпини ўйинга киритди. Феллайни бош билан йўлллаган зарба устун ёнидан ўтиб кетди |
| 35' |
 |
Яна бир имконият! Виллан ўнг томонда Бортвик жуда чиройли ўтиб кетиб жарима майдончасига кирди ва Оскарга узатма берди. Дарвозабон майдончаси ичида Оскарнинг оёғига тўпга етмай қолди |
| 33' |
 |
Эҳҳҳҳ, Оскар! "Челси" қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб келди. Аспиликуэтанинг узатмасидан кейин Оскар дарвозабон майдончаси чизиғи олдидан зарба берди. Тўп юқорига кўтарилиб кетди |
| 32' |
 |
Вууууҳ! Оскарнинг узатмасидан кейин Диего Коста жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди... |
| 29' |
 |
Бурчакдан етказилган узатмага Матич бош билан зарба берди. Де Хеани тўпни эгаллаб олди |
| 26' |
 |
"Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Диего Коста бош билан берган зарба ноаниқ бўлди |
| 24' |
 |
"МЮ" кетма-кет учинчи марта тўпни ўйинга киритишга ҳозирлик кўрмоқда |
| 22' |
 |
Марсиал чап қанотдан дарвозабон майдончасидаги Феллайни томон узатма берди. Зума тўпни қайтарди |
| 21' |
 |
Виллиан ўнг қанотдан анча ноаниқ узатма берди |
| 18' |
 |
Вуууууҳ! Марсиал чап қанотда жарима майдончаси бурчагидан олис юқори бурчак томон зарба берди. Куртуа бармоқларининг учи билан тўпни майдон ташқарисига буришга улгурди! |
| 16' |
 |
Матич ўнг томондан жарима майдончасига кириб келди, аммо тўпни майдонда олиб қола олмади |
| 13' |
 |
Кэррик жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Куртуа тўпни ушлаб олди |
| 12' |
 |
Тўп назорати манкунианликлар томонида. Улар навбатдаги бурчак тўпини ўйинга киритишди. "Кўклар" яхши ҳимояланишмоқда |
| 9' |
 |
Дармиан ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Лингард тўпни жамоадошига қолдирди, аммо мезбонлар хавфни бартараф этишди |
| 8' |
 |
Бу галги бурчак тўпини ҳам Диего Коста бош билан қайтарди. Кэмерон олис масофадан зарба йўллади. Куртуа тўпни эгаллади |
| 7' |
 |
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп Костанинг оёғидан майдонни тарк этди. Яна бурчак зарбаси |
| 3' |
 |
Феллайни ўнг қанотдан "Челси" жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
| 1' |
 |
Ўйин бошланди! |
| ' |
 |
Қадрли футбол мухлислари. "Челси" ва "МЮ" футболчилари майдонга чиқиб келишди. Ўйин бошланиш арафасида |