Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+2' |
 |
Ўйин тугади. "Челси" - "ПСЖ" - 1:2. Париж чорак финалга чиқди |
90' |
 |
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди |
90' |
 |
Ивановичга огоҳлантириш берилди |
87' |
 |
"ПСЖ"да ўзгариш: Матюйди ўрнига Грегори ван дер Виль тушди |
85' |
 |
Траоренинг зарбаси кучсиз чиқди, Трапп тўпни эгаллади |
83' |
 |
Кавани бирга бир вазиятга чиқди, аммо офсайд |
82' |
 |
"ПСЖ"да ўзгариш: Анхель ди Мария ўрнига Кавани тушди |
82' |
 |
Педронинг зарбасига аниқлик етишмади |
80' |
 |
Вууууҳ1 Куртуа жамоасини қутқарди! Максвелл Ди Мариянинг узатмасидан кейин чап қанотдан жарима майдончаси кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Златаннинг зарбасини Тибо оёғи билан қайтарди |
77' |
 |
"ПСЖ"да ҳам ўзгариш: Лукас Моура ўрнига Хавьер Пасторе тушди |
77' |
 |
"Челси"да ўзгариш: Азар ўрнига Оскар тушди |
74' |
 |
Златан чап қанотдан 11 метрли нуфта атрофига узатма берди, Ди Мария товони билан тўпни дарвоза томон бурди. Зарба кучсиз чиқди |
73' |
 |
Томонлар навбати билан тўпни назорат қилишмоқда |
70' |
 |
Амалда тўқнашув тақдири ҳал бўлди. "Челси" кейинги босқичга чиқиши учун камида 3та гол уриш керак. Ўйин тугашига 20 дақиқа қолганида мезбонлар буни амалга ошира олишмаса керак |
67' |
 |
ГООООООЛ! Златан Иброҳимович, 1:2! Ди Мариянинг узатмасини швециялик футболчи дарвозанинг бўш қисмига буриб қўйди! |
65' |
 |
Вууууҳ! Виллиан жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Трапп тўпни ён томонга қайтарди. Азар йўллаган зарбани ҳам Кевин бартараф этди! |
64' |
 |
Аспиликуэта ўнг қанотдан узатма берди. Трапп тўпни ушлаб олди |
62' |
 |
Вуууҳ! Рабьёнинг узатмасидан кейин Ибраҳимович жарима майдончасига кириб борди, аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Бурчак тўпи |
60' |
 |
"Челси"да ўзгариш: Диего Коста ўрнига Бертранд Траоре тушди |
53' |
 |
Жон Оби Микенль сариқ карточка олди |
50' |
 |
Виллан чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Аспиликуэта йўллаган зарба Давид Луиснинг белига тегди, Костанинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди |
46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланиб ктди |
45+1' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. "Челси" - "ПСЖ" - 1:1. Танаффус |
45' |
 |
Диего Коста 22 метрлардан зарба йўллади. Трапп тўпни қўлидан чиқариб юборди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди |
45' |
 |
Сеск Фабрегас огоҳлантириш олди. Оёғини рақибга нисбатан баланд кўтарди |
43' |
 |
Педро майдон марказида тўпни эгаллаб, лондонликларнинг қарши ҳужумига асос солди. Диего Коста жарима майдончасига кирган Педрога узатма бераётганида ҳимоячилар тўпни олиб қўйишди |
42' |
 |
Азар жарима майдончаси кирар-кирмас зарба йўллади. Трапп тўпни эгаллаб олди |
41' |
 |
Тиаго Мотта огоҳлантириш олди |
40' |
 |
Фабрегас жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Бироз ноаниқ |
35' |
 |
Рабьё огоҳлантирилди |
34' |
 |
Вууууҳ! Моура ўнг қанотдан узатма берди ва Иброҳимович бош билан зарба берди. Куртуа тўпни эгаллади |
31' |
 |
Аспиликуэта ўнг қанотдан узатма берди. Давид Луис бош билан узатмани қайтарди |
27' |
 |
ГОООООЛ! Диего Коста, 1:1! Виллиан майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйди ҳамда Педро билан "девор" ўйнаб олиб, Костани тўп билан таъминлади. Ҳужумчи жарима майдончасига кириб ҳимоячини чалғитди ва зарба бериб, дарвозани ишғол қилди! |
25' |
 |
Ди Мария офсайдда қолди. Акс ҳолда бирга бир вазиятга чиқаётганди |
24' |
 |
Парижликлар тўпни жуда яхши назорат қилишмоқда. "Челси" тўпсиз югуришга мажбур |
21' |
 |
Диего Коста офсайдда қолди |
20' |
 |
Ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг Азар тўпни эгаллаб чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва узатма берди. ПСЖ футболчилари тўпни эгаллаб олишди |
19' |
 |
Азар! Рақиб жарима майдончаси ичида ҳимоячилар таъқиби остида бўлишига қарамай зарба йўллашга муваффақ бўлди. Максвелл зарбани қайтарди |
16' |
 |
ГОООООЛ! Адриен Рабьё! 0:1! Ди Мария жарима майдончасишга кирган Иброҳимовични тўп билан таъминлади. Златан олис устун томон узатма берди ва Рабьё дарвозани ишғол қилди! |
13' |
 |
Вуҳ! Ди Мариянинг узатмасидан кейин Златан бирга бир вазиятда зарба берди, бироқ офсайд! |
12' |
 |
"Челси" ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини ўйинга киритди. Меҳмонлар узатмани қайтаришди |
10' |
 |
Ди Мариянинг узатмасини Ибра рақиб жарима майдончаси ичида қабул қилди ва зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди |
6' |
 |
Бурчак тўпидан кейин Златан дарвозани ишғол қилди, аммо Иброҳимович офсайдда қолганди |
5' |
 |
Вууууҳ! Лукас Моура ҳимоячилар орасидан узатма бериб, Ди Марияни яккама-якка вазиятга чиқарди. Анхель тўпни Куртуанинг ёнидан ўтказиб, дарвоза томон тепди. Иванович зарбани қайтариб қолди |
3' |
 |
Вуууууҳ! Парижликлар ўз жарима майдончалари атрофида ҳаддан ташқари хотиржамликка берилиб, бир-бирларига кўп узатма бериб юборишди. Натижада тўп йўқотилди ва Коста 12 метрлардан зарба йўллади. Трапп зарбани қайтарди |
1' |
 |
Ўйин бошланди! |
' |
 |
ЕЧЛ, 1/8 финал. "Стемфорд Бриж" стадионид. "Челси" "ПСЖ"ни қабул қилмоқда |