Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • 3:1
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • 0:4
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      •   Сурхон
      • 3:1
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:0
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Пахтакор 5 12
3 Бухоро 4 10
4 Бунёдкор 5 10
5 Насаф 5 10
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 5 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 Динамо 5 4
13 ОКМК 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон
5-тур Пахтакор 3-1 ОКМК
5-тур Қизилқум 0-4 Нефтчи
5-тур Сурхон - Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 19:15 Сурхон - Бухоро

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси, «эл-класико»

31-тур, 2 апрель, соат 23:30

БАРСЕЛОНА

Жерар Пике (56)

1 : 2

РЕАЛ МАДРИД

Карим Бензема (62)
Криштиану Роналду (85)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Клаудио Браво (Д)
18.Хорди Альба
06.Дани Алвес
03.Жерар Пике
08.Андрес Иньеста
14.Хавьер Маскерано
05.Сержио Бускетс
04.Иван Ракитич
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
11.Неймар
  01.Кейлор Навас (Д)
15.Даниэль Карвахаль
03.Пепе
04.Серхио Рамос
12.Марсело
14.Каземиро
19.Лука Модрич
08.Тони Кроос
11.Гарет Бэйл
09.Карим Бензема
07.Криштиану Роналду
ЗАҲИРА
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
23.Томас Вермален
15.Марк Бартра
07.Арда Турон
12.Рафинья
20.Сержи Роберто
17.Мунир эл-Ҳаддодий
  13.Кико Касилья (Д)
06.Начо Фернандес
22.Иско
10.Хамес Родригес
23.Данило
29.Борха Майорал
20.Хесе

Матн

90+2'
Ўйин якунланди. Бу галги класикода "Реал" ғалаба қозонди ва Ла лигада "Барселона" билан орадаги фарқни 7 очкога етказди
90+2'
Вуууууҳ! Арда Турон! 11 метрлардан зарба йўллади. Тўп ҳимоячилардан бирига тегиб қайтди!
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
90'
"Реал"да ўзгариш: Бэйл ўрнига Лукас Васкес туширилди
88'
Каталонияликлар меҳмонларнинг хавфли ҳужумини қайтариб, қарши ҳужумга ўтишаётганида, тўп Суаресгача етиб бормади
85'
ГООООООЛ! Криштиану Роналдууууу, 1:2! Бэйлнинг узатмасини Роналду олис устун ёнида кўкраги билан қабул қилди ва Алвесни чалғитиб, Бравонинг оёқлари орасидан ўтказиб, дарвозани ишғол қилди! Қойил!
83'
Рамосга иккинчи сариқ карточка ва четлатиш!
81'
ГОЛ! Бэйл голни нишонлаётганида ҳакама голни бекор қилди. Гарет бош билан зарба бераётганида, тўғри, Альбанинг елкасига бироз қўлини тиради, аммо бу голни бекор қилиш учун етарли асос эмасди, назаримизда
80'
Вуууууҳ! Мессининг узатмасидан кейин Саурес жарима майдончасида тўпни қабул қилди ва олис бурчак томон зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
79'
Месси майдон марказида тўпни олдириб қўйиши натижасида Роналду олдинга борди ва жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Маскерано подкат орқали зарбани қайтарди
78'
"Реал"да ўзгариш: Бензема ўрнига Хесе тушди
75'
Бензема узатма беришда қўпол хатога йўл қўйди. Неймар тўпни бош билан СУаресга етказди. Пепе яхши ўйнади ва хавфни бартараф этди
74'
"Барселона"да ўзгариш: Ракитич ўрнига Арда Турон туширилди
69'
Роналду офсайдда қолди
68'
Қарши ҳужумда "Мадрид" яхши имкониятга эга бўлди. Улар сон жиҳатдан кўпчиликни ташкил қилишди. Бенземадан узатма қабул қилган Бэйл жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Браво тўпни эгаллади
66'
Ҳисоб тенглашганидан кейин томонлар анча эҳтиёткор ўйин намойиш қилаётгандек тасаввур уйғонмоқда
62'
ГОООООООЛ! Карим Бензема, 1:1! Чиройли гол! Тони Кроос ўнг томондан узатма берди. Тўп Альбанинг оёғига тегиб юқорига кўтарилди ва Бензема чалқанча услубда дарвозани ишғол қилди!!!
60'
"Барселона" тўпни назорат қилиб, меҳмонларни тўпсиз ҳаракат қилишга мажбур қилмоқда
59'
Криштиану бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирди, аммо Пикедан ўтиб кета олмади
58'
Иван Ракитич сариқ карточка олди
56'
ГОООООООООЛ! Жерар Пике, 1:0! Бурчак тўпини бош билан дарвозага жойлади! Бу сафар Навас ҳам қутқара олмади!
55'
"Барселона" кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият! Учинчи марта ўйинга киритилади
54'
Вууууууҳ! Кейлор Навааас! Мессининг 16 метрдан йўллаган айёрона зарбасини қайтарди! Қандай сэйв!!!
52'
Бурчак тўпидан кейин Браво тўпга эгалик қилди
51'
Вуҳ! Қарши ҳужумда Бензема тўпни эгаллади ва жарима майдончасига кириб, зарба йўллади. Пике зарбани қайтарди. Марселонинг зарбасидан кейин тўп Алвесдан майдонни тарк этди
48'
Мессининг жаримадан зарбаси ноаниқ чиқди
47'
Рамос Суаресни чалиб йиқитди. Мезбонлар ҳакамдан иккинчи сариқни талаб қилишди. Бунга ҳожат йўқ. Дарвозагача 25 метрлар
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
45+1'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. Бу пайтда Ракитич жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади. Танаффус. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади.
45'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Рамос чалқанча зарба бериш чоғида Ракитични тепиб юборди
43'
Вуууууҳ! Бензема! Карвахалнинг узатмасидан кейин тўп 11 метрли нуқта яқинида ёлғиз турган Каримга келиб тушди. Франциялик футболчи дарвоза томон аниқ зарба бера олмади. Тўп дарвозадан анча юқоридан ўтиб кетди
42'
Вуҳ! Неймар чап қанотдан узатма берди ва тўп жарима майдончасининг ўнг бурчагидаги Алвесга келиб тушди. Данининг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
40'
Мессининг узатмасидан кейин Альба чап томондан жарима майдончасига кирди ва Роналду билан тўп учун кураш олиб борди. Хорди фол ишлатди.
39'
Мехмонлар қарши ҳужум уюштиришди. Пике жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб олиб, хавфни бартарф этди
36'
Неймар офсайдда
34'
Мессининг узатмасидан кейин Неймар қарши ҳужумга ўтди, аммо Пепени алдаб ўта олмади
30'
Роналду жаримадан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
29'
Сариқ карточкалар бўйича ҳисоб тенглашди. Маскерано қарши ҳужум уюштираётган Бэйлни чалиб йиқитди.
27'
Луис Суарес сариқ карточка олди!
25'
Вуууҳ! Роналдуууу! 15 метрлардан зарба йўллади! Браво қайтарди!
24'
Вууууҳ! Эрнандес Эрнандес! Рамос жарима майдончаси чизиғи устида Мессини чалиб йиқитди. Бу пенальти! Аммо ҳакам жим!
23'
Қанотдан улоқтириб берилган тўпни Браво иккинчи уринишда эгаллаб олди
20'
Вууууҳ! "Барса"да ажойиб имконият! Ракитич 14 метрлардан зарба йўллади. Навас зарбани қайтарди!
19'
Мессининг жаримадан йўллаган зарбасидан сўнг тўп тўсин устидан ўтиб кетди
18'
Карвахаль бир вазиятда рақибнинг икки футболчисини чалиб йиқитди ва огоҳлантириш олди
16'
ВУуууууҳ! Бэйл чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва нариги томонда очилаётган Бенземага узатма берди. Тўп Пикенинг оёғига тегди ва Браво эгаллаб олди
14'
Ўйиннинг 14-дақиқасига келиб, стадион ўрнидан туриб Кройфф хотираси учун қарсак чалди
11'
Юқоридаги вазият бўйича ҳакам билан тортишгани учун Серхио Рамос огоҳлантириш олди.
10'
Эҳҳҳҳ, уҳҳҳҳҳҳ! Суарес тўп учун курашда Рамосдан устун келди ва Неймар тўни эгаллаб, ўнг қанотдан жарима майдончасиа кирди. Бразилиялик футболчи бўш дарвоза қаршисида ёлғиз қолган Суаресга узатма берди. Луис негадир тўпни дарвозага бура олмади. Тўп унинг оёқлари орасидан ўтиб кетди...
9'
Роналду чап қанотдан жарима майдончасига киришга уринди, аммо тўпни ҳимоячиларга олдириб қўйди
8'
Иньеста чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Суарес тўпга ета олмади
7'
Алвес майдон марказида Роналдудан тўпни олиб қўйиб, тезкор ҳужумга ўтаётганида, ҳакам ўйинни тўхтатди. Фол
6'
Мезбонлар жарима тўпини комбинация шаклида ўйнашга ҳаракат қилишди. Тўпни қаймоқранглилар эгаллаб олишди
5'
Каземиро Ракитични ортдан итариб йиқитди
4'
Суарес офсайдда деб топилди. Ҳакам хатога йўл қўйди
3'
Месси чап қанотдан жарима майдончасига кираётган Неймар томон ерлатиб узатма берди. Модрич тўпни қайтарди ва Навас эгаллаб олди
2'
Ўйиндаги дастлабки тўқнашув. Майдон марказида Бускетс ва Пепе тўқнашиб кетишди
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ! Тўпни ўйинга "Барселона" киритиб берди!
'
Йохан Кройфф хотирасига 1 дақиқалик сукут сақланади
'
Мухлислар махсус мозаикалар орқали "кўк-анорранг"ни юзага келтиришган. Шунингдек, 14-рақамли "Барса" формаси ва унинг ёнида "Gracies Johan" ёзуви пайдо қилинди!
'
"Камп Ноу" мухлислари "Барселона" мадҳиясини куйлашмоқда!
'
Диққат! Клублар ва ҳакамлар майдонга чиқиб келишмоқда!
'
Лионель Мессининг профессионал фаолиятидаги голлари сони 499тага етди. У бугун гол урса, юбилей - 500-голини нишонлайди...
'
Бугун "Барселона" ўйинчилари футболкада "Раҳмат Йохан" ёзув билан ҳаракат қилишади
'
Ўйин бошланишига 20 дақиқа қолди. Одатда, бу пайтда футболчилар чигалёзди машғулотни якунлаб, кийиниш хонасига йўл олишади
'
Бугунги класикони 184 давлатда 600 миллиондан ошиқ футбол мухлиси ўйинни жонли эфирда томоша қилиши кутиляпти. Имконияти бор юртдошларимиз учрашувни бошқа давлат телеканали орқали томоша қилишади. Бундай имкониятга эга бўлмаганлар эса турли сайтлари орқали учрашувни онлайн ўқиб боришга аҳд қилишган. Биз билан бирга эканингиздан хурсандмиз
'
Учрашув бошланишига роппа-роса ярим соат вақт қолди. Таркиблар билан танишиб чиққанингизга шубҳа қилмаймиз. Энрике ҳам, Зидан ҳам айни палладаги энг кучли таркибини бошланғич таркибда туширмоқда
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари! ЭЛ-КЛАСИКОга хуш келибсиз!
Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
6 ОКМК Аброр Каримов 2
7 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
8 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
9 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
10 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик