Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+4' |
 |
Ўйин якунланди. "МЮ" кичик ҳисобда ғалабани қўлга киритди |
| 90+2' |
 |
Лингард огоҳлантириш олди |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
| 88' |
 |
Марсиал рақиб футболчилари орасида бўлишига қарамай жарима майдончасига кириб борди ва Рэшфорд узатма берди. Маркуснинг зарбаси енгил чиқди ва Роблес тўпни эгаллади |
| 86' |
 |
Вуууууҳ! Коулмэн ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Тимоти Фосу-Менса тўпни қайтарди! |
| 84' |
 |
Яна бир хавфли вазият. Ўнг қанотда белгиланган жарима тўпи жарима майдончаси чизиғи устига ералитб етказилди. "Эвертон" футболчиси берган зарбани ҳимоячи қайтарди |
| 83' |
 |
Вууууҳ! Бурчак тўпидан "Эвертон" фуболчиси яқин масофадан дарвоза томон зарба берди. Де Хеа зарбани қайтарди. |
| 82' |
 |
"МЮ"да ўзгариш: Дейли Блинд ўрнига Антонио Валенсия тушди |
| 77' |
 |
Томонлар навбати билан олдинга ўтишмоқда, аммо ҳозирча хавфли вазиятлар йўқ |
| 71' |
 |
Лукаку бирга бир вазиятга чиқарилди, аммо офсайд |
| 70' |
 |
Баркли ҳимоячини алдаб ўтиб, чап томондан жарима майдончасига кирди ва узатма берди. Узатма ҳаддан ташқари тез ва ноаниқ чиқди |
| 65' |
 |
Чап қанотдан етказилган узатмага Эррера етиб кела олмади |
| 61' |
 |
Мата чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Лингард тўпга ета олмади. Ҳимоячи тўпни эгаллаб, вазиятдан узоқлаштирмоқчи бўлганида, Смоллинг унинг оёғига хавфли ташланди. Сариқ |
| 58' |
 |
"МЮ"да ўзгариш: Кэррик ўрнига Андер Эррера тушди |
| 56' |
 |
Вууууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага Жагелка бош билан зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди! |
| 54' |
 |
ГООООЛ! Антони Марсиал! 1:0! Ўнг қанотдан ривожлантирилган Мата-Лингард-Рэшфорд комбинациясидан кейин ёш ҳужумчи тўпни нарига томонга узатди. Ҳимоячи тўпни тепиб юбора олмади ва Марсиал дарвозани ишғол қилди! |
| 52' |
 |
Меҳмонлар дастлаб жарима зарбасидан, сўнгра бурчак зарбасидан тўпни ўйинга киритишди. Ҳимоячилар хушёр ўйнашмоқда |
| 49' |
 |
Вуууҳ! Лукаку дарвозабон майдончаси олдида Бейнсдан узатма қабул қилди ва ўгирилгача зарба берди. Тўп Блинднинг оёғидан майдонни тарк этди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45+2' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус |
| 45+1' |
 |
Марсиал жарима майдончаси кириб борди, аммо мувозанатни сақлай олмасдан йиқилиб тушди |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
| 43' |
 |
Делофеу офсайдда қолди |
| 42' |
 |
Яхши комбинация! Марсиал Мата билан "девор" ўйнаб жарима майдончасига кириб борди, аммо тўпни қўли билан ўзига бўйсундиргани учун ўйин тўхтатилди |
| 38' |
 |
Марсиал марказ бўйлаб жарима майдончасига киришга уринди. Ҳимоячи "подкат" орқали тўпни қайтариб қолди |
| 36' |
 |
Бурчакдан етказилган узатма натижасида тўп Смоллинг ва ҳимоячи орқали Шнейдерлингга келди. Унинг бош билан берган зарбаси аниқ чиқмади |
| 35' |
 |
Мезбонлар ташаббусни қўлга олиб бўлишди. Марсиал жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди |
| 31' |
 |
Рэшфорд ҳимоячилар орасидан ўтиб, жарима майдончасига кирмоқчи бўлди, ҳимоячини тўпни ундан олиб қўйди |
| 28' |
 |
"МЮ" бурчак тўпи ишлади. Блинд етказиб берган узатмага Марсиал бош билан зарба беришга уринди. Муваффақиятсиз |
| 22' |
 |
Бурчакдан етказилган узатмага Лукаку бош билан зарба берди. Ноаниқ |
| 22' |
 |
Бэйнс жаримадан йўллаган зарба натижасида тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи |
| 21' |
 |
"Эвертон" жарима майдончаси ташқарисидан жарима зарбасини тепади |
| 17' |
 |
Вууууҳ! Марсиал ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўп ҳимоячининг биқинига тегиб, олис устун ёнидан ўтиб кетди! |
| 14' |
 |
Лукаку жарима майдончаси олдида тўпни қабул қилди ва олдинга ўтаётган шеригига товони билан узатма берди. Блинд тўпни эгаллаб олди |
| 12' |
 |
Хавфли вазият! Деулофеу чап қанотда бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирди, зарба беришга улгурмади. Ҳимоячилар тўпни тепиб юборишди |
| 11' |
 |
Ливерпулликлар чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишди. Тахликали вазият юзага келди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
| 9' |
 |
"МЮ" футболчиси бурчак тўпини ерлатиб жарима майдончасига етказиб берди. Рохо зарба беришиги ҳимоячилар йўл қўйишмади |
| 7' |
 |
Марсиаль чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи тўпни эгаллаб олиб, сўнгра уни майдон марказига қайтарди |
| 5' |
 |
Лукаку чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди, аммо ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйишди |
| 3' |
 |
"Эвертон" футболчиси МакКартни жароҳат олди. |
| 1' |
 |
Англия чемпионатининг 32-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Эвертон"ни қабул қилмоқда. Учрашув бошланди! |