Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+5' |
 |
Ўйин тугади! "Вольфсбург" - "Реал Мадрид" - 2:0! Кутиб олинг, чорак финалнинг илк сенсацияси! Вазиятни ўнглаш учун "Реал"да 90 дақиқа бор. |
90+3' |
 |
"Вольфсбург"да ўзгариш: Дракслер ўрнига Марсель Шефер тушди |
90' |
 |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
89' |
 |
Вуууҳ! Макс Крузе сўнгги чизиқ олдида Каземирони алдаб ўтди ва ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Навас зарбани қайтарди |
86' |
 |
Бэйл Роналду ни кўзлаб ўнг қанотдан узатма берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди |
85' |
 |
Жамоаларда ўзгариш бўлди: "Вольфсбург"да Шюррле ўрнига Макс Крузе, "Реал"да Кроос ўрнига Хамес тушди |
82' |
 |
Майдонга мухлислардан бири югуриб тушиб кетди. Уни ушлаб, майдондан олиб чиқиб кетишди |
80' |
 |
"Вольфсбург"да ўзгариш: Бруно Энрике ўрнига Кристиан Трёш туширилди |
77' |
 |
Вуҳ! "Вольфсбург"да яна бир қарши ҳужум! Марказий ўқ бўйлаб жарима майдончасига етиб келган Энрикега узатма берилди. У тўпни ўнг томонга қочириб юборди, натижада зарба ўткир бурчак остида берилди. Навас тўпни эгаллади |
73' |
 |
Вууууҳ! Роналду! Бирга бир вазиятга чиқиб бориб, ўткир бурчак остида зарба йўллади. Дарвозабонга тегиб ўз йўналишини бироз ўзгартирган тўпни ҳимоячилар эгаллаб олишди ва хавфни бартараф этишди |
71' |
 |
Бэйл жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади |
70' |
 |
Марсело провокация ва симуляция орқали Максимилиан Арнольдга сариқ берилишига эришди. Вазиятга аралашган Бэйл ҳам огоҳлантириш олди |
68' |
 |
Вуууууҳ! "Бўрилар" ўта хавфли қарши ҳужум ташкил этишди! Шюррле деярли бирга бир вазиятда 10 метрлардан зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди... |
64' |
 |
"Реал"да ўзгариш: Модрич ўрнига Иско тушди |
62' |
 |
Роналду олис масофадан белгиланган жарима зарбасини тепди. Тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпини мезбонлар эгаллаб олишди |
61' |
 |
Луис Густаво огоҳлантирилди |
57' |
 |
Яхши вазият! Бэйл чап қанотдан ҳаводан узатма берди. Роналду бир ҳимоячи таъқиби остида бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
55' |
 |
"Бўрилар" посбони Диего Бенальо огоҳлантирилди. Вақтни чўзгани учун |
54' |
 |
Тўп назорати меҳмонлар томонида, аммо "Вольфсбург"нинг қарши ҳужуми тахликали бўлди. Дракслер чап қанотдан узатма берди. Шюррле дарвозабон майдончасида тўпга ета олмади |
50' |
 |
Роналду жарима майдончаси ташқарисидан зарба бериш чоғида сирпаниб йиқилиб тушди |
49' |
 |
Роналдуда яхши имконият! Бэйл чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва Криштиануга ерлатиб узатма берди. Португалиялик футболчи тўпни дарҳол тепишга қарор қилди. Ноаниқ |
48' |
 |
Тони Кроос жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ |
47' |
 |
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритилди. Мезбонлар яхши ҳимояланишди |
46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
45+1' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди ва у якунига етди. Танаффус. Ҳозирча сенсация рўй бермоқда: "Вольфсбург" - "Реал" - 1:0. |
45' |
 |
Эҳҳҳ, Бэйл! Ммеҳмонлар дарвозагшача 20 метр масофадан жарима зарбасини тепишга ҳуқуқини қўлга киритишди. Бэйлнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
43' |
 |
Вууууҳ! Бруно Энрике рақибдан тўпни олиб қўйди ва ўнг қанот бўйлаб олдинга ўтиб, марказ бўйлаб ёрдамга етиб келган Шюррле томон узатма берди. Пепе тўпни қайтариб қолди. |
41' |
 |
Ҳимоячи билан тўқнашувда Бензема жароҳат олди. Унинг ўрнига Хесе тушди |
38' |
 |
Дракслер жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга уринди. Уриниш муваффақиятли чиқмади |
37' |
 |
Кроос! Тони жарима майдончаси бурчагидан кучли зарба йўллади. Бенальо тўпни эгаллаб олди |
34' |
 |
Вуууҳ! Энрике ўнг қанотдан тўпни Марселонинг устидан енгилгина ошириб, жарима майдончаси ичида очилган Дракслерга узатма берди. Юлиан дарҳол зарба берди. Зарба аниқ чиқмади |
33' |
 |
Вуууҳ! Бэйл чап қанотдан тўпни кўзтарди, Бенэема 6 метрдан бош билан зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди |
30' |
 |
Марсело чап қанотдан узатма бермоқчи бўлди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, дарвозабонга борди |
28' |
 |
Вуууҳ! Шюррле жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Навас тўпни эгаллаб олди! |
25' |
 |
ГОООООЛ! Масимилиан Арнольд, 2:0! Шюррле жарима майдончасининг ўнг томонида очилган Энрикега узатма берди ва Бруно дарвозабон майдончасига тўпни етказди. Араольд 4 метрдан тўпни дарвозага буриб қўйди! Нималар бўлмоқда, Мадрид??? |
23' |
 |
Мезбонлар Роналдудан тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужумга отланишди. Дракслер йўл-йўлакай Пепедан ўтиб кетди ва чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Рамос тўпни қайтарди, акс ҳолда Энрике зарба бериши мумкин эди |
22' |
 |
Каземиро жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ |
19' |
 |
Виейринья сариқ карточка олди. |
18' |
 |
ГООООЛ! Рикардо Родригес, 1:0! Навасни моҳирлик билан доғда қолдирди! |
17' |
 |
ПЕНАЛЬТИ! "Реал" дарвозасига! Шюррле зарба бермоқчи бўлганида унинг оёғи Каземиронинг оёғига тегди ва ҳужумчи йиқилди... |
16' |
 |
Немисларнинг қарши ҳужуми натижасида Энрике жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба берди. Навас учун бу машғулот вазифасини бажарди |
14' |
 |
ВУУУУҲ! Бензема Дантени алдаб ўтиб, жарима майдончасига кирди ва яккама-якка вазиятда зарба берди. Тўп дарвозабоннинг оёғига тегиб қайтди. Қайтган тўпга Бэйл жарима майдончаси ичида зарба берди. Ноаниқ |
12' |
 |
Вууууҳ! "Вольфсбург" қарши ҳужум ташкил қилди. Дракслар чап томонда узатма бериб, ўнг устун томонда очилган Эрикега тўп билан таъминлади. Брунонинг бош билан зарбасини Навас эгаллаб олди |
10' |
 |
"Реал" хавфли ҳужумни ташкил қилди. Бензема тўпни шеригига узатганидан кейин ҳимоячи уни жарима майдончаси ичида йиқитди. Ҳакам бу вазиятга эътибор бермади. Бэйл тўпни қабул қилганида эса офсайдда қолди |
9' |
 |
Бэйл чап қанотдан дарвозабон майдончасидаги Роналду томон узатма берди. Бенальо тўпни эгаллаб олди |
8' |
 |
Мадридликлар тўпни назорат қилиб, ҳужум вариантларини қидиришмоқда |
5' |
 |
Чап қанотдан етказилган узатмага Бэйл жарима майдончаси ичида қайчисифат зарба бермоқчи бўлди. Зарба қовушмади |
3' |
 |
Мезбон футболчиси "девор" ўйнаб, "Реал" жарима майдончасига киришга уринди, Рамос тўпни эгаллаб олди |
2' |
 |
ВУҲ! Роналду бирга бир вазиятга чиқди ва дарвозани ишғол қилди! Аммо офсайд! |
1' |
 |
Ўйин бошланди. Тўпни ўйинга мадридликлар киритиб беришди |
' |
 |
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўйин бошланиш арафасида |
' |
 |
ЕЧЛ, чорак финал. "Вольсбург" ўз майдонида "РЕал"ни қабул қилмоқда |