Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+5' |
 |
Ўйин якунланди. "Реал" қийин ва иродали ғалабани қўлга киритди. |
90+4' |
 |
Бебе юқоридан дарвозабон майдончаси яқинига узатма берди. Трасоррас бош билан зарба берди. Навас эгаллади |
90+2' |
 |
Вуууууҳ! "Райо" ҳисобни тенглаштиришига яқин келди. Мику 15 метрдан зарба берди. Тўп ҳимоячиларнинг оёғига тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди |
90' |
 |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
89' |
 |
"Реал" тўпни назорат қилмоқда. Олдинга ўтишга шошилмаяпти |
83' |
 |
Разван Рац сариқ карточка олди. Бэйлни чалгани учун |
81' |
 |
ГООООООЛ! Гарет Бэйл, 2:3! "Райо" ҳимоячиси Кини тўпни Бэйлга бериб қўйди ва уэльслик футболчи жарима майдончасига кириб, аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди! |
79' |
 |
Бэйл йўллаган зарба натижасида тўп жонли деворга тегди |
78' |
 |
"Реал"да ўзгариш: Ковачич ўрнига Хамес Родригес тушди. |
77' |
 |
Амайя сариқ карточка олди. "Реал" жарима зарбаси тепади. Дарвозагача 23 метр |
75' |
 |
Томонлар бир мартадан хавфли ҳужум ташкил қилишди. Бэйл дарвозабон майдончасига берган узатмасини марказий ҳимоячи қайтарди. Мезбонларнинг ўнг қанотдан узатмасини Навас эгаллади |
72' |
 |
"Райо" хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Трасоррас жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллади. Навас тўпни эгаллади. |
71' |
 |
Модрич очиқ турган Искони бирга бир вазиятга чиқаришга уринди. Узатма кучлироқ чиқди, Хуан Карлос тўпни эгаллади |
69' |
 |
"Реал" футболчиси Лукас Васкеснинг формаси йиртилди. У ўз футболкасини алмаштирди. Ўтган ўйинда Роналдунинг формаси йиртилганди. Қизиқ... |
67' |
 |
Мануэль Итуррага сариқ карточка. Васкесни очиқчасига чалди |
66' |
 |
Матео Ковачич огоҳлантирилди |
63' |
 |
"Реал"да ўзгариш: Хесе ўрнига Лука Модрич тушди. |
62' |
 |
Хосе Креспо огоҳлантирилди |
60' |
 |
Вууууууҳ! Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончаси яқинида очилаётган Васкесга пас берди. Лукаснинг оёғи тўпга яхши тегмай қолди!... |
59' |
 |
Вууууҳ! Бэйлнинг бош билан узатмасидан кейин Хесе бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва жарима майдончасига кириб, кучли зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллади. |
56' |
 |
Хавфли вазият! Иско чап қанотдан рақиб майдончасига яқинлашиб келди ва ўнг томонда очилган Бэйлга узатма берди. Гарет ўнг оёқда зарба берди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди. |
55' |
 |
Вуууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмани Герра дарвозабон майдончаси чизиғи устида дарвоза томон бурди. Навас тўпни эгаллади. |
54' |
 |
"Райо Вальекано" бош мураббийи бирданига иккита ўзгариш қилди. |
54' |
 |
"Реал" ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди! Жарима майдончаси чизиғи олдида Искога нисбатан фол ишлатилди. Жарима зарбасини Исконинг ўзи йўллади. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди. |
52' |
 |
ГОООООЛ! Лукас Васкес, 2:2! Данило ўнг қанотдан узатма берди. Васкес тахминан 11 метрли нуқта атрофида ҳимоячини ортда қолдирди ва бош билан дарвозани ишғол қилди! |
51' |
 |
Ўйин асосан майдон марказида ҳозирча |
46' |
 |
Томонлар бир мартадан ҳужум ташкил қилишди. Бэйлнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди. Мезбонларнинг ўнг қанотдан узатмасини Данило эгаллаб олди |
46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз |
45+1' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Райо Вальекано" - "Реал Мадрид" - 2:1. Танаффус |
45' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
42' |
 |
Вууууҳ! Бэйл жарима майдончаси бурчагидакн зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди |
42' |
 |
"Реал"да ўзгариш: Карим Бензема ўрнига Лукас Васкес тушди. |
39' |
 |
Вууууҳ! Трасоррас ўнг қанотдан "Реал" жарима майдончаси кирди ва нариги томонда очилган Эсбарбага узатма берди. Тўп Данилонинг бошига бироз теккани учун Эмбарба аниқ зарба бера олмади |
37' |
 |
Меҳмонлар кетма-кет иккита бурчак тўпини ўйинга киритишди. Бензема бош билан зарба берди. Ноаниқ |
35' |
 |
ГОООООООЛ! Гарет Бэйл, 2:1! Навбатдаги бурчак тўпи ўйинга киритилди ва уэльслик футболчи баланд сакраб, тўпни дарвозага жойлади! |
34' |
 |
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Меҳмонлар тўпни қайтаришди |
32' |
 |
Марсело жарима майдончасига юқоридан узатма берди. Бензема офсайдда |
31' |
 |
Вууууҳ! Ковачич чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп дарвоза томон эмас, орқага кетиб қолди |
30' |
 |
Мезбонлар хавфли қарши ҳужумга ўтишаётган эди. Эсбарба узатмани тўхтата олмади. Акс ҳолда икки ҳужумчи ёлғиз Пепега қарши чиқиб боришарди |
29' |
 |
Марселонинг узатмасини Бэйл бош билан дарвоза томон бурди. Хуан Карлос тўпни эгаллади |
27' |
 |
Вуууҳ! Бебе анча олис масофадан кучли зарба берди. Навас тўпни ён томонга уриб юборди |
24' |
 |
Томонлар навбати билан тўпни назорат қилиб, ҳужум ташкил қилишмоқда |
19' |
 |
Бурчак зарбасидан кейин тўп қайтарилди. Бебе олис масофадан ноаниқ зарба берди |
18' |
 |
Хосабед 25 метрлардан зарба йўллади. Тўп Пепенинг бошидан майдонни тарк этди |
17' |
 |
Бэйл жарима майдончасида очилаётган Бенземани яхши узатма берди. Карим офсайдда |
14' |
 |
ГОООООЛ! Николас Федор Мику, 2:0! Бурчакдан етказилган узатма натижасида тўп шундоққина дарвозабон майдончасида турган "Райо" футболчисига келиб тушди. Мику муаммосиз дарвозани ишғол қилди! |
13' |
 |
Кучли ёмғир ёғмоқда. "Реал" президенти соябон ушлаб ўтирибди. Жанобни трибунанинг усти ёпиқ жойига ҳам ўтказишмапти.... |
12' |
 |
Вуууууҳ! Ковачичнинг юқоридан узатмасидан кейин Бензема шундоққина дарвозабон майдончаси олдида чалқанча зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
10' |
 |
Бэйлнинг узатмасини Бензема жармиа майдончаси ичида тўхтата олмади |
7' |
 |
ГООООООЛ! Адриан Эмбарба, 1:0! Кутилмаганда мезбонлар ҳисобни очишди. Бебе чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Эмбарба яқин масофадан дарвозани ишғол қилди! |
6' |
 |
Бэйл узатма берган пайтда Бензема офсайдга киришга улгурганини сезди ва тўпга югурмади. |
4' |
 |
Мезбонелар илк дақиқалардан юқори прессинг қўллашмоқда |
3' |
 |
Вуууууҳ! Бэйл жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди |
1' |
 |
Ўйин бошланди! |
' |
 |
Диққат, Испания Ла лигаси, 35-тур. "Райо Вальекано" - "Реал Мадрид" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида. Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда |