Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба.

Миллатлар лигаси, финал. Португалия - Испания. Кутилаётган асосий таркиблар [7554]

Рибери Роналдунинг "Олтин тўп" ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди [4721]

Расман: "Ливерпуль" янги дарвозабон трансферини эълон қилди (фото) [2554]

АПЛнинг 3 клуби испаниялик 100 миллион евролик марказий ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда [2351]

Анри "Реал" сотиб олиши кутилаётган 17 ёшли аргентиналик иқтидор ҳақида гапирди [2341]

Салоҳ таътилни қандай ўтказаётганини кўрсатди(фото) [2252]

Қозоғистон терма жамоаси устози: "Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатига чиққани билан чин дилдан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража" [2017]

Индонезия президенти Хитой устидан қозонилган ғалабадан сўнг терма жамоа футболчиларига қимматбаҳо соатлар совға қилди [1983]

Роналдуни "Ривер Плейт"га таклиф қилишди [1962]

Луис Энрике клуб раҳбариятига қандай тақиқ қўйганини биласизми? [1831]

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси

37-тур, 7 май, соат 21:30. Бош ҳакам: Эндрю Марринер

ЛЕСТЕР

Жейми Варди (5, 65-пенальти)
Энди Кинг (33)

3 : 1

ЭВЕРТОН

Кевин Миральяс (88)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Каспер Шмейхель (Д)
28.Кристиан Фукс
17.Дэнни Симпсон
27.Марцин Василевски
05.Вес Морган
11.Марк Элбрайтон
10.Энди Кинг
14.Нголо Канте
26.Рияд Марез
09.Жейми Варди
20.Синдзи Оказаки
  01.Жоэль Роблес (Д)
38.Мэттью Пеннингтон
05.Жон Стоунз
03.Лейтон Бейнс
20.Росс Баркли
12.Аарон Леннон
15.Том Клеверли
08.Брайан Овьедо
16.Жеймс МакКарти
14.Умар Ниассе
10.Ромелу Лукаку
ЗАҲИРА
32.Марк Шварцер (Д)
15.Жефф Шлупп
30.Бен Чилвелл
13.Даниэль Амарти
33.Гёхан Инлер
22.Демарай Грэй
23.Леонардо Уллоа
  24.Тим Ховард (Д)
33.Каллум Конолли
17.Мухамед Бешич
04.Дэррон Гибсон
51.Киран Доуэлл
21.Леон Осман
11.Кевин Миральяс

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. "Лестер" ғалаба қозонди ва ўз очколарини 80тага етказди.
90+3'
Вуууҳ! Грэй жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Роблес зарбани қайтарди
90+2'
Марринер учинчи марта "Эвертон" дарвозасига пенальти белгилаши мумкин эди. Бунга асос бор эди. Аммо бунга жазм этмади.
90+1'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшди
90+1'
АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши футболчиси Риёд Маҳрез майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Демарай Грэй тушди
88'
ГООООЛ! Кевин Миральяс, 3:1! Футболчининг бир ўзи голни юзага келтирди. Майдон марказида тўп учун курашда Кантедан устун келди, йўл-йўлакай икки ҳимоячини алдаб бирга бир вазиятга чиқди ва дарвозани ишғол қилди!
86'
Яхши вазият! Маҳрез олис устун томон узатма берди. Кинг бош билан аниқ зарба бера олмади
'
Бугунги ўйин якунланиши билан "Лестер"га АПЛ чемпионлик кубогини топшириш маросими ўтказилади
82'
Вууууҳ! Чиройли узатма билан Лукаку бирга бир вазиятга чиқарилди. Ромелу зарба беришга улгурмади. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарсига тепиб юборди
78'
"Лестер" ҳужум қилишда давом этмоқда. Вардининг зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
72'
Пенальтига сабабчи бўлгани учун Дэррон Гибсон сариқ карточка олганини таъкидлаб ўтиш лозим
72'
Эҳҳҳҳҳҳ, Варди тўпга шунчалик кучли зарба бердики, тўп тўсиндан 1-2 метр юқоридан ўтиб кетди! 25-гол амалга ошмади
71'
Вуҳ! Пенальти! Гибсон Вес Морганни жарима майдончаси ичида йиқитди
69'
Вууууҳ! Варди катта тезликда яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди. Роблес оёғи билан зарбани қайтарди
68'
Вууууҳ! Аарон Леннон чап қанотдан етказилган узатмага 6-7 метрдан зарба берди. Ноаниқ
67'
"Лестер"да ўзгариш: Олбрайтон ўрнига Жефф Шлупп тушди
65'
ГООООЛ! Жейми Варди кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди! 3:0!
64'
ПЕНАЛЬТИ! "Эвертон" дарвозасига! Пеннингтон Вардини тепиб йиқитди.
63'
"Эвертон"да иккита ўзгариш бўлди. Ниассе ва Клеверли ўрнига Дэррон Гибсон ва Кевин Миральяс тушди
62'
"Лестер"да ўзгариш: Оказаки ўрнига Леонардо Ульоа туширилди
61'
Вуууҳ! Маҳрезнинг узатмасидан кейин Кристиан Фукс яккама-якка вазиятга чиқди ва жарима майдончаси чизиғи устида зарба берди. Роблес тўпни оёғи билан қайтарди
58'
ВУУУУҲ! "Эвертон" бурчак тўпини ўйинга киритди. Бироз олисроқдан бош билан зарба берилди. Лукаку дарвозабон майдончаси ичида тўп йўналишини бош билан ўзгартирди. Шмейхель жамоани қутқарди!
55'
Фукс чап қанотдан узатма берди. Оказаки тўпга етдию, аммо бош билан аниқ зарба бера олмади
53'
Зарбани Фукс берди. Ноаниқ
52'
Маҳрезга нисбатан фол ишлатилди. Риёднинг ўзи жарима зарбасини тепса керак
46'
Вуууууууҳ! "Эвертон"нинг икки футболчиси ёлғиз Шмейхелга қарши чиқиб борди. Умар Ниассе тўпни Каспернинг устидан оширишга ҳаракат қилди. Жарима майдончаси ташқарисида турган дарвозабон зарбани бош билан қайтарди! Қойил!
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Лестер" - "Эвертон" - 2:0. Танаффус
45+1'
Вууҳ! Варди чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Маҳрез бош билан зарба берди. Ноаниқ
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
45'
Маҳрез жаримадан йўллаган зарба натижасида тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчакдан етказилган узатмага Вес Морган бош билан зарба берди. Ноаниқ
44'
Қарши ҳужумда Маҳрез меҳмонларнинг сўнгги ҳимоячисидан ўтиб кетаётганида Пеннингтон уни атайлаб йиқитди. Сариқ карточка
43'
"Эвертон" рақиб жарима майдончаси атрофида айланмоқда, аммо ичкарига кира олмаяпти
38'
Яна бир хавфли ҳужум! Ўнг қанотдан жарима майдончасига етказилган узатмани Маҳрез эгаллаб олди ва икки ҳимоячини алдамоқчи бўлиб, тўпни йўқотди
37'
Вуууҳ! Бурчак тўпидан кейин Маҳрез жарима майдончаси ташқарисидаги Кингга узатма берди. Энди оёғининг ташқи томони билан айланма зарба берди. Ҳимоячи бош билан қайтарди
33'
ГОООООЛ! Энди Кинг, 2:0! Маҳрез жарима майдончаси ўнг томонида икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетди, аммо ҳимоячилардан бирининг тўпга ташланиши 11 метрли нуқта устига пас бўлиб чиқди. Энди Кинг кучли зарба билан "Кинг Пауэр"га йиғилган мухлисларга қувонч улашди!
28'
Вууҳ! Канте олис масофадан зарба берди. Сакраб боргантўпни Роблес қўлидан чиқариб юборди. Оказаки тўпга ета олмади
26'
Яхши имконият! "Эвертон" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ўйинчилардан бири тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Стоунз дарвозабон майдончаси бурчагида тўпни дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Тўп дарвозага эмас, юқорига кўтарилди. Кейин эса ҳужумчи фол ишлатди
22'
"Лестер"нинг ҳужуми. Юқоридан етказилган узатмага мезбон футболчиси ета олмади
18'
Тўп назорати "Эвертон" томонида — 70-30%. Аммо меҳмонларнинг ҳужумлари самара бермаяпти ҳозирча
14'
Вуҳ! Олбрайтон чап қанотдан тўпни жарима майдончасига думалатди, Фукс зарба беролмай қолди. Ҳимоячи унга халал берди
10'
"Эвертон" иккита ҳужум ташкил қилди. "Тулкилар" мудофаасини ёриб ўтиш осонмас. Тушунасиз-ку ўзингиз
5'
ГООООООЛ! Жейми Варди, 1:0! Тўп қанотдан отиб берилди ва Энди Кинг дарвозабон майдончаси чизиғи устига узатма берди. Варди тўпни дарвозага буриб қўйди. Мавсумдаги 23-гол!
3'
Тўп асосан майдон марказида
1'
Ўйин бошланди. Тўпни баҳсга оқ формадаги "Эвертон" футболчилари киритиб беришди. "Лестер" эса кўк рангли формада ўйнамоқда
'
Ҳозирда "Лестер" футболчилари ва мухлисларидан-да бахтли инсонлар йўқ!
'
Ассалому алайкум! Диққат! "Эвертон" футболчилар аввалроқ майдонга чиқиб, йўлак ҳосил қилганча. қарсаклар билан ЧЕМПИОНларни кутиб олишмоқда!
Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.