Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+5' |
|
Ўйин якунланди. "Ливерпуль" - "Челси" - 1:1. |
90+2' |
|
ГОООООЛ! Кристиан Бентеке, 1:1! ЧАп қанотдан етказилган узатмани Бегович ушлаб қола олмади. Ҳужумчи бўш қолган дарвозани бош билан ишғол қилди! |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди |
89' |
|
Вууууууҳ! Азарнинг узатмасидан кейин Педро бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Ловренни алдаб зарба берди. Миньоле зарбани қайтарди! |
88' |
|
Вууууҳ! Қандай қилиб? Аллен олис устун томон узатма берди. Ожо дарвозабон майдончаси бурчагидан аниқ зарба бера олмади! |
88' |
|
"Ливерпуль"да ўзгариш: Коло Туре ўрнига Шейи Ожо тушди |
87' |
|
Аспиликуэта огоҳлантирилди |
86' |
|
Чап қанотдан ҳаволатиб етказилган узатмани Бегович эгаллаб олди |
82' |
|
Мерсисайдликларнинг ҳужумларини "Челси" бартараф этмоқда |
79' |
|
Эмре Жан жарима майдончаси ташқарисидан айёрона зарба берди. Бегович алданмади |
76' |
|
Вуууууҳ! Фирмино жарима зарбасини тепди. Тўп Азараг тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва устун ёнидан ўтиб кетди |
75' |
|
"Ливерпуль"да ўзгариш: Милнер ўрнига Жо Аллен, Лаллана ўрнига Бентеке тушди |
73' |
|
"Челси"да ўзгариш: Траоре ўрнига Тэмми Абраҳам тушди |
73' |
|
Жеймс Милнер огоҳлантирилди |
71' |
|
Вууууҳ! Морено чап қанотдан олис устун томон узатма берди. Старриж тўпга етди, дарвоза томон берди. Аммо ҳимоячи тўпни қайтарди! |
70' |
|
Ўйин асосан майдон марказида |
65' |
|
Эҳҳ, Лаллана! Бурчакдан етказилган тўпни Бегович мушт билан уриб юборди. Адам 14 метрдан дарвозага аниқ зарба бера олмади. Тўп унинг оёғига "ўтирмади" |
61' |
|
Вуууууҳ! Старриж бирга бир вазиятга чқиди ва зарба берди. Бегович "Челси"ни голдан қутқарди! |
59' |
|
Вууҳ! Милнер чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячи тўпни эгаллаб, хавфни бартараф этди |
57' |
|
"Челси"да ўзгариш: Виллиан ўрнига Роберт Кеннеди тушди |
56' |
|
Вууууҳ! Азар катта тезликда рақиб жарима майдончасига яқинлашиб келди ва 18 метрлардан зарба берди. Миньоле иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди |
54' |
|
Аспиликуэта чап қанотда Старрижни йиқитди. Жарима зарбаси |
48' |
|
Коло Туре огоҳлантирилди. Азарни йиқитгани учун |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. "Ливерпуль" - "Челси" - 0:1. Танаффус |
45+1' |
|
Милнер жарима тўпини ўйинга киритди. Бегович тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Эмре Жан дарвоза томон тепди. Абдулраҳмон Баба зарбани қайтарди |
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
43' |
|
Эмре Жан сариқ карточка олди. |
39' |
|
Эҳҳҳ, Траоре! Педронинг узатмасидан кейин ҳужумчи бирга бир вазиятга чиқди. Жарима майдончаси ичида зарба бериш чоғида оёғи сирпаниб кетди, тўп юқоридан ўтиб кетди!... |
35' |
|
Вууууҳ! Коутиньо жарима майдончаси ташқарисидан хавфли зарба берди. Бегович зарбани қайтарди |
32' |
|
ГОООООЛ! Эден Азар, 0:1! Бельгиялик ярим ҳимоячи нақ 4 нафар футболчидан ўтиб кетди ва жарима майдончасига кирар-кирмас олис бурчакка тўпни михлади! Қойил! |
28' |
|
Виллиан ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини ўйинга киритди. Тўп Ивановичнинг бошидан майдонни тарк этди |
23' |
|
Вууҳ! Азар жарима майдончаси ташқарисидан дарвозабон учун ноқулай зарба берди. Миньоле тўпни қайтарди. |
21' |
|
Старриж жарима майдончаси ташқарисидан яна ноаниқ зарба йўллади |
20' |
|
Вууууҳ! Фирмино майдон марказидан бошлаб яккама-якка вазиятга қочди. Жарима майдончаси ичида дарвозабонни алдаш мақсадида негадир тўпни четга олиб ўтмоқчи бўлди. Ўткир бурчак остида берган зарбаси аниқ чиқмади |
16' |
|
Бурнини синдириб олиб, бугун ҳимоя маскасида ўйнаётган Педро ҳимоячиларни алдаб, жарима майдончасига кирди. Унинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди |
14' |
|
Ўйин суръати бироз пасайди, тенглашди |
11' |
|
Траоре офсайдда қолди |
10' |
|
"Ливерпуль" бурчак тўпини ўйинга киритди. Старриж бош билан йўллаган зарба аниқ чиқмади |
7' |
|
Вууууҳ! Лаллана жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Бегович тўпни ён томонга қайтарди. Тўпни эгаллаган Коутниьо бир ҳимоячини чалғитиб зарба берди. Даврозабон тўпни эгаллаб олди |
7' |
|
Фабрегас жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтаришди |
6' |
|
Вуууууҳ! "Ливерпуль" ҳисобини очиши мумкин эди! Милнер чап қанотдан дарвозабон майдончасига яқинлашди ва орқароққа узатма берди. Фирмино йўллаган зарба йўлига ҳимоячи ғов бўлди |
4' |
|
"Ливерпуль" бурчак тўпини ўйинга киритди. Меҳмонлар тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилишди. Мезбонлар бунга имкон беришмади |
2' |
|
Старриж жаримадан регбича зарба йўллади. |
1' |
|
Вуҳ! Жон Оби Микель шундоққина жарима майдончаси бурчагида Старрижни чалиб йиқитди |
1' |
|
ЎЙИН БОШЛАНДИ! Тўпни Азар ва Траоре ўйинга киритиб беришди. Ундан аввал эса "Энфилд"га йиғилган мухлислар YNWA қўшиғини жўр бўлиб куйлашди |
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. |
' |
|
"Ливерпуль" учун эса қизиқ вазият юзага келган. Жамоа Европа лигаси финалида "Севилья"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритса, келаси мавсумда ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги иштирокни таъминлайди! Жамоа Европа лигаси финалида ютқазса, келаси мавсумда Европа лигасида иштирокини АПЛ орқали таъминлаши керак бўлади. Шу боис, ҳар эҳтимолга қарши бугунги ўйинда ғалаба қозониб, АПЛда 6-ўринни эгаллашга ҳаракат қилиши лозим. |
' |
|
"Челси" учун бугунги баҳс деярли ҳеч қандай аҳамиятга эмас. Албатта, мусобақа жадвали нуқтаи назаридан. Аммо азалий рақиб сифатида "кўклар" жамоа шаъни учун курашадилар |
' |
|
Англия Премьер-лигасининг 30-тури доирасида бўлиб ўтиши керак бўлган "Ливерпуль" - "Челси" ўйини бугун ўтказилади. Ўйин бошланиш арафасида |